Биз уяли телефонлардан ҳар куни фойдаланамиз, лекин улар ҳаёт учун хавф туғдириши мумкинлигини хаёлимизга ҳам келтирмаймиз. Гап смартфон ичида яширинган деталларнинг эскириши ҳақида кетмоқда. Бу гаджетнинг қизиб кетишига, энг ёмон ҳолатда эса ёниб кетишига олиб келади. Яқинда самолёт йўловчиси билан ҳам шунга ўхшаш воқеа содир бўлди. Атрофдагиларнинг тезкор реакцияси туфайли ёнғиннинг олди олинди. Бундай вазиятга тушиб қолмаслик учун қизиб кетиш сабаблари ва бузилишнинг олдини олиш усуллари ҳақида сўз юритамиз.

Процессорга юқори юклама
Қандай тузатиш мумкин?
Процессор юкламасини камайтириш учун фондаги иловаларни ёпинг. Агар смартфонингиз қизиб кетаётганини сезсангиз, унга 10-15 дақиқа дам беринг.

Ташқи омиллар таъсири
Қандай тузатиш мумкин?
Смартфонингизни тўғридан-тўғри қуёш нурлари таъсири остида қолдирманг. Аммо телефон чўнтакда, кўрпа остида ёки қалин ғилофда бўлса ҳам, қизиб кетиши мумкин.
Бу омиллар алоҳида олинганда гаджетнинг қизиб кетишига олиб келмайди, лекин улар бир вақтнинг ўзида таъсир қилса ва параллел равишда сиз смартфондан фаол фойдаланаётган бўлсангиз, куйиш эҳтимоли мавжуд.

Батарея ва қувватлаш муаммолари
Қандай тузатиш мумкин?
Смартфонни тўғри зарядлашни ўрганинг. Бузилган ёки оригинал бўлмаган қувват адаптеридан фойдаланманг. Гаджет электр тармоғига уланганида унга тегмасликка ёки оғир файлларни юкламасликка ҳаракат қилинг, чунки бу унинг қизиб кетишига олиб келади.
Вируслар мавжудлиги
Қандай тузатиш мумкин?
Вақти-вақти билан телефонингизни зарарли дастурлар учун текшириб туринг. Керакcиз ва шубҳали иловаларни олиб ташланг. Техник хатолардан халос бўлиш учун операцион тизим ва ёрдамчи дастурларни янгиланг. Агар юқоридаги амаллардан кейин ҳам қизиб кетиш йўқолмаса, созламаларни аслига қайтаринг.

Дастурий таъминот носозликлари
Қандай тузатиш мумкин?
Смартфонни қайта ишга туширинг ва операцион тизимнинг энг охирги версиясига янгиланганини текширинг. Агар гаджетда қизиб кетиш билан боғлиқ муаммони ҳал қилиб бўлмаса, тозалашни амалга оширинг ёки муҳим маълумотларни олдиндан сақлаб, завод созламаларига қайтинг.
Изоҳ (0)