Сирдарё вилояти Гулистон шаҳарида севгилисини ўлдирмоқчи бўлган қиз 6 йилга қамалди. Бу ҳақда “Миллар” дастурида хабар берилди.

Маълум қилинишича, Гулистон шаҳрида яшовчи 19 ёшли қиз севган йигити бошқа аёллар билан ишқий муносабатда эканини билиб, йигитини икки маротаба пичоқлаган.
Ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам натижасида йигитнинг ҳаёти сақлаб қолинган. Судланувчи қиз Жиноят кодексининг 97-моддаси билан айбдор деб топилди ва жабрланувчининг даъвоси йўқлиги инобатга олиниб 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.
Пичоқлаган жиноятчилар
Қорақалпоғистонда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига қарашли ҳарбий қисмда бир йиллик хизматни ўтаётган аскар 5 нафар фуқарони пичоқлагани ҳақида хабар берилган эди.
Юнусободда руҳий касал эркак ички ишлар ходимига пичоқ билан жароҳат етказганди.
Жиззахдаги шифохонада эркак ўзи билан бирга яшамайдиган турмуш ўртоғини пичоқлаган эди.
Изоҳ (0)