АҚШда 13 ёшли бола ўзидан бир ёш катта опасини уни “безовта қилгани” учун пичоқлаб ташлади. Бу ҳақда The New York Post хабар берди.
Маълум қилинишича, ҳодиса 11 март куни маҳаллий вақт билан соат 19:00 атрофида содир бўлган. Қиз орқа, оёқ, қўл ва юзларидан жароҳатлар олган. Оғир, аммо барқарор аҳволда бўлган қиз полицияга укаси уни пичоқлаганини айтган. Айбланувчи эса опаси уни “безовта қилгани” учун пичоқлаганини таъкидлаган.
13 яшар бола ҳужумдан кейин полицияга қўнғироқ қилиб, уйга ўғри тушгани ҳақида ёлғон хабар берган. Ҳодиса пайтида уйда уларнинг 8 ёшли укаси ҳам бўлган. Болаларнинг онаси эса ишда бўлган. Полиция уйда тинтув ўтказган ва бола опасига стейкка мўлжалланган пичоқ билан ҳужум қилганини аниқлаган. Ёши сабабли ҳужумчи тажовузда айбланмоқда, у қўлга олинган.
Изоҳ (0)