Тошкент шаҳар, Яшнобод туманининг Оҳангарон шоҳ кўчаси 25 июнь соат 00:00 дан транспорт воситалари ҳаракати учун вақтинча ёпилади. Бу ҳақда пойтахт ИИББ ЙҲХБ хабар берди.

Маълум қилинишича, бунга қурилиш-таъмирлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлади. Чеклов 1 июлгача амал қилади.
- Йўлнинг ёпиладиган қисми: Темур Малик—Паркент—Махтумқули кўчалари айланма ҳаракатидан, ТХАЙ —Оҳангарон шоҳ кўчалари айланма ҳаракатигача.
Ҳайдовчиларга Бектемир шоҳ кўчаси, Фарғона йўли, Махтумқули ва Янги Ўзбекистон кўчаларидан ҳаракатланиш тавсия этилмоқда.
Изоҳ (0)