• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12834.61
    • RUB162.65
    • EUR14662.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Ўзидан олдинги президентни ўлдиришни буюрган Милошевич — бюджетдан миллиардлаб ўмарган Югославия етакчисининг тақдири

    Югославиянинг собиқ президенти Слободан Милошевич ХХ асрнинг энг зиддиятли сиёсатчиларидан ҳисобланади. Ота-онасининг фожиали ўлимини бошдан кечирган етакчи ўзига қаршиларни йўқ қилган шахс, шу билан бирга, оилапарвар, аёли ва фарзандларига қаттиқ гапирмаган инсон сифатида ном чиқарди. Милошевич мамлакат бюджетидан миллиардлаб пулларни ўзлаштирди, атрофдагилардан ҳашаматли ҳаёт кечираётганини яширди. Шу билан бирга, кўплаб серблар учун у ҳамон қаҳрамон.

    Қуйида Гаага трибуналининг энг машҳур судланувчиларидан бири бўлган Милошевич тақдири ҳақида ҳикоя қиламиз.

    Слободон Милошевич
    Фото: Global Look Press

    “Мен иккита пойга автомобилини пачоқладим, қолган ўнтасини у кечирди”

    “Отам ҳеч қачон менга қаттиқ гапирмаган. Дастлабки икки пойга машинасини пачоқлаганимда унинг жаҳли чиққан, қолганларини эса кечирган”, — дея эслайди Слободан Милошевичнинг ўғли Марко. Сербларнинг собиқ етакчиси ўз оиласи — рафиқаси, қизи ва ўғлини жуда яхши кўрарди. Чунки унинг ўзини ота-онаси билан муносабатлари мутлақо бошқача кечган эди.

    Слободан Милошевич жуда қаттиқ оилавий фожиани бошдан кечиради. Унга яқин бўлган уч инсон ўз жонига қасд қилади. Биринчиси отаси — черногориялик роҳиб Светозар эди. Рафиқаси билан мунтазам жанжаллар сабаб у оиласини ташлаб кетиб, депрессияга тушиб қолади. Эркак Ғарбга кетишни истарди, аммо унга хорижга чиқиш паспортини беришмайди. Шунда у қочиб ўтишга қарор қилади. Светозар Францияга қадар етиб боради, аммо у ерда ҳибсга олинади ва ватанига қайтариб юборилади. Шундан кейин у ўз жонига қасд қилиш ҳақида ўйлай бошлайди. Бу вақтда Слобадан 20 ёшда эди.

    Онасининг исми Станислава бўлиб, унинг миллати серб эди ва у ҳам ўз жонига қасд қилган. Ёлғизликдан азият чеккан аёлнинг жасади ўз квартирасидан топилади. Унинг укаси ҳам ўз хоҳиши билан ҳаётдан кўз юмади. Содир бўлган воқеалар Слобадан Милошевичнинг руҳиятига қаттиқ таъсир қилади. Оқибатда айнан шу орқали у мамлакатни буткул таназзулга олиб борганини тушунтиради.

    Бошга тушган кўргуликларни енгишда Слободанга рафиқаси Мира ёрдам беради. Йигит у билан 1958 йилда танишганди — қиз қўшни уйда яшар, кейинчалик биргаликда Белград университетининг юридик факультетига ўқишга кирган. Миранинг ҳам ўз оилавий сири бор эди — қизнинг онасини 1942 йилда партизанлар қатл этган. Уларнинг таъкидлашича, асирга олинган аёл партизанларнинг барча ҳарбий сирларни сотиб қўйган. Милошевич рафиқаси атрофидагилар Мирани доим бир савол қийнаб келгани ҳақида айтади: “унинг онаси ростдан ҳам хоин эдими?”

    Слободон Милошевич рафиқаси Мира билан 
    Фото: Google Images

    Аёл Слободаннинг руҳиятига қаттиқ таъсир кўрсатган. Кўпчиликнинг ҳисоблашича, айнан у эркакнинг президентга айланишида муҳим рол ўйнаган. Аслида эса Милошевичнинг омадли чиптаси Ивам Стамболич билан дўст тутинганида эди. Унинг амакиси Югославия коммунистик партияси раҳбарларидан бири бўлган. 1980 йиллар ўрталарида Стамболич Сербия Коммунистлар иттифоқи раҳбарига айланади ва дўсти Слободанни Белград партия ташкилоти раҳбарлигига тайинлайди.

    Икки йилдан кейин Иван Стамболич давлат раҳбари бўлди ва Милошевични ўзининг олдинги лавозимига кўтарди: у қўл остидаги шахс иқтисодиёт билан шуғулланишига умид қилганди. Бунинг ўрнига Слободан турли фитналарни юзага келтирди ва дўстини Югославия етакчиси лавозимидан ағдарди. Стамболичнинг ўрнини эгаллаган Милошевич собиқ дўсти билан бутунлай алоқаларни узиб юборди. 2000 йил 25 август куни собиқ президент сирли тарзда йўқолиб қолади. Уч йилдан кейин уни махсус операция бўлинмаларининг саккиз нафар офицеридан иборат гуруҳ ўлдиргани аниқланади. Бу борадаги буйруқни эса шахсан Слободан Милошевич берганди.

    “Сени майда майда қилиб арралаб, бўлакларингни дарёга ташлайман”

    Президент этиб тайинлангач, Слободан оиласининг ҳашаматли ҳаётини таъминлашга киришади. Биринчи навбатда у Белградда улкан вилла харид қилади — бунинг учун президент 1112 доллар тўлайди холос. Аслида қароргоҳнинг қиймати 110 минг долларни ташкил этарди, аммо йирик давлат банкларидан бири нархдаги тафовутни қоплаб беради. Натижада кўплаб фирибгарликлар, катта миқдорда давлат маблағларининг ўғирланиши ошкор бўлади.

    Милошевич ўз ишларини ака-ука Каричлар орқали амалга ошира бошлайди — собиқ кўча машшоқлари жуда тез молиявий империя эгаларига айланади. Кейинчалик тергов Слободан ўзига таниш бўлган шахслар, оффшор компаниялар орқали иш олиб бориб, серб валютаси девалвациясини спекуляция қилганини аниқлайди.

    Швейцария ҳукуматининг маълум қилишича, Слободанга яқин бўлган шахсларнинг музлатилган ҳисобларида 100 миллион франк топилган, собиқ президент эса мамлакатдан 5 миллиард долларга яқин маблағ ўмарган — бу Милошевич 10 йил давомида бошқарган мамлакат ташқи қарзининг деярли ярмидир.

    Слободан рафиқаси, ўғли ва қизи билан
    Фото: AP Photo

    Шу билан бирга, Слободан ва унинг рафиқаси барчанинг кўз ўнгида камтар инсонлар сифатида кўриниш берарди. Улар Белградда фақатгина давлат вилласида яшашларини таъкидлар, баъзида президентнинг расмий қароргоҳида вақт ўтказишларини айтарди. Дам олиш учун фақатгина истисно — бу Грециянинг Эгей денгизи қирғоғидаги ҳашаматли виллада яшашлари эди.

    Милошевичлар оиланинг асосий даромадини социология профессори ҳисобланган Миранинг кўп сонли мақолалари чоп этилишидан келаётгандек ўзини тутарди. Президентнинг рафиқаси китоблар чиқарар, Югославия ва хорижда 100 минглаб тиражли газеталарда илмий мақолалар чоп этарди.

    Милошевичнинг фарзандлари — қизи Мария ва ўғли Марко — ҳеч қачон жуда бадавлат эканликларини яширмаган. Мария Югославия пойтахтидаги бадавлат инсонлар яшайдиган даҳада жойлашган ҳашаматли квартирада яшарди. Пойтахт радио ва телестанцияси унга қарарди.

    Марко эса сўнгги урфдаги кийим-кечаклар билан савдо қилувчи дўконлар, новвойхоналар, кўнгилочар боғлар ва Пожаревесдаги энг катта тунги клубга эгалик қиларди. Мухолиф серб ОАВлари Марко бензин ва тамаки контрабандасига, шунингдек, гивоҳванд моддалар ва қурол савосига боғлиқлиги ҳақида ёзарди.

    Милошевичларнинг Белграддаги вилласи
    Фото: Global Look Press

    Милошевичнинг ўғли Марко дўстлари билан “Зарба” ҳаракатининг аъзоси бўлган бир фаол талабани ўғирлаб, унга таҳдид қилганликда айбланган. Асир бўлган йигит кейинчалик Слободаннинг ўғли “Зарба”га ким ҳомийлик қилишини аниқламоқчи бўлганини айтганди. “Ҳаракатга келтирилган бензоаррани юзим олдида ўйнатиб, ‘Ўзим сени майда бўлакларга арралаб ташлайман ва бўлакларингни дарёга оққизаман’, деганди”, — дея эслайди фаол. Охир-оқибат Маркога ҳеч қандай чора кўрилмайди, жиноят иши ёпилади.

    Москвага қочиш

    2000 йилда Милошевич сайловларда муваффақиятсизликка учрайди, Воислав Коштуница президентга айланади. Слободан Югославия социалистлари етакчиси сифатида сиёсий карьерасини давом эттиришни хоҳлайди. Аммо 2001 йил апрелда собиқ давлат раҳбари ўз вилласида ҳибсга олинади. Мамлакат бош вазири Зоран Жинич сиёсатчини яширин равишда ҳарбий жиноятлар бўйича Халқаро трибуналга топшириб юборади. Бу кўплаб сербларнинг, хусусан, президент Коштуницнинг ғазабини қўзғайди.

    Гаагада Югославиянинг собиқ президенти 1999 йилда Косовода ҳарбий жиноятларни содир этганликда айбланади — бу инсониятга қарши жиноятлар эди. Милошевич иши бўйича жараёнлар якунланишга улгурмайди — судланувчи 2006 йилда қамоқхонада вафот этади.

    Милошевич режими қулагач, Марко рафиқаси ва ўғлини олиб Москвага қочиб кетади. Бунда унга Борислав — Слободаннинг Россиядаги Югославия элчихонасига раҳбарлик қилган тўнғич акаси ёрдам беради. Марко Барвихда яшайди, кейинроқ уни Хитой, Қозоғистон ва Кубада ҳам кўришади. Оқибатда унинг изи йўқотиб қўйилади. Миш-мишларга кўра, у яна бир бор уйланган — бу сафар россиялик аёлга ва уларнинг қиз фарзанди бор.

    Гаагада судланаётган Слободан Милошевич
    Фото: AP Photo

    Шунингдек, Мира ҳам Сербиядан Москвага қочиб кетади. Ватанида у давлат маблағларини ноқонуний ўзлаштириш ва Иваннинг ўлдирилишига алоқадорликда айбланади. Серб ҳукумати Интерпол орқали унинг мамлакатга топширилишига ҳаракат қилади, аммо Россия буни рад этади. Мира Милошевич 2019 йилда Москвада вафот этади.

    Милошевичнинг қизи Мария Россияга ўтмайди — у Сетине деган шаҳарчадан қўним топади. 2002 йилда у ўз юртида саккиз ой муддатга озодликдан маҳрум этиш ва икки йил шартли қамоқ жазосига ҳукм этилади. У отасининг изидан бориб, сиёсат билан шуғулланмоқчи бўлади, аммо буни эплай олмайди. Бунинг учун серб фуқаролигидан воз кечиши талаб этиларди. Ҳозирда уни ватанида деярли ҳеч ким эсламайди.

    Милошевичнинг ўлимидан кейин оила ўртасида низо келиб чиқади. Бунга Югославия собиқ раҳбарини қаерга дафн этиш масаласи сабаб бўлганди. Рафиқаси ва ўғли Марко Милошевични Россияда сўнгги манзилга кузатишни истайди, чунки Сербияда уларга нисбатан жиноият иши очилганди. Улар Белградга борганида, ҳибсга олиниши тайин эди. Серб ҳукумати эса собиқ етакчининг яқинларини афв этиш нияти эмаслигини билдиради.

    Милошевичнинг дафн маросими
    Фото: Global Look Press

    Қизи Мария эса Москвага боришдан бош тортади. Бу вақтда у Черногорияда яшар ва отасининг дафн маросими шу ерда ўтказилиши керак деб ҳисобларди. Слободаннинг акаси Борислав эса унинг Сербия тупроғига кўмилишини хоҳлайди. Қаерга кўмиш борасида баҳслар давом этаётган бир пайтда барча қариндошларни фақат бир нарса бирлаштириб турарди — Милошевичнинг заҳарланган бўлиши мумкинлиги. Мурдани ёриб кўриш асносида у инфарктдан ўлгани маълум бўлади.

    11.02.2024, 16:34   Изоҳ (0)   24261
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзини биринчи хоним деб ҳисобларди”. Рафиқасини қамоқдан қутқариб қололмаган ва халқ душманига айланган СССР ҳукумати раҳбари Молотов тақдири

    27.01.2024, 21:08

    “Тахтдаги одамови”. Саройда яшашни истамаган ва ўзини оддий профессор ҳисоблаган европалик диктатор — Салазар тақдири

    31.01.2024, 19:57

    “Қора қиролича”нинг 30 йиллик мотами ва Нострадамус башорати: Медичилар авлодининг энг шафқатсиз вакили — Екатерина тақдири

    10.02.2024, 20:16

    Трамп АҚШ хорижий давлатларга шунчаки пул ажратишни тўхтатишга чақирди

    11.02.2024, 15:10

    Қирол Чарльз III да саратон касали аниқланганидан сўнг илк бор чиқиш қилди

    11.02.2024, 12:38

    Венгрия президенти ортидан мамлакат Адлия вазирлиги собиқ раҳбари сиёсатдан кетишини эълон қилди

    11.02.2024, 10:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Систит — бу уят эмас!


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    МКБАНК халқаро молия бозорида: Қозоғистон банкларидан 15 миллион доллар жалб қилинди


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Сўзлар аҳамиятга эга: TBC Bank 8 март табрикларини пулларга айлантириб, аёллар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлади


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди


    Centrum Air янги Airbus A320neo — авиапаркидаги тўққизинчи самолётни қабул қилиб олди 


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради

     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Покистонда 200 дан ортиқ маҳбус қамоқхонадан қочиб кетди

    Дунё | 3 июн, 15:00

    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар

    Реклама | 3 июн, 15:00

    “Бунинг уятли жойи йўқ”. Жамшид Қўчқоров давлат нега қарз олаётганига изоҳ берди

    Иқтисодиёт | 3 июн, 14:50

    Met Gala’да уни танишмади: Болливуд қироли Шоҳрух Хоннинг 5 йил танаффус қилишига нима мажбур қилганди?

    Кино | 3 июн, 14:49

    Хитойда туздан заряд оладиган электроскутерлар тақдим этилди

    Дунё | 3 июн, 14:30

    Турли мамлакатлар ҳақида йўл кўрсаткичлардан ҳам кўпроқ сўзлайдиган суратлар

    Саёҳат | 3 июн, 14:05

    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта

    Реклама | 3 июн, 12:45

    Россия Украинага урушни 2 хил йўл билан тўхтатишни таклиф қилди 

    Дунё | 3 июн, 14:00

    “Яшил макон”га ажаратиладиган пуллар ҳар бир тийини сарфланишини кузатиш имкони яратилади

    Ўзбекистон | 3 июн, 13:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.