Римнинг “Рома” клуби янги мураббий борасида бир қарорга келди.
Клуб бугун Даниэле де Россини истеъфога чиқарганини маълум қилганди. Инсайдер Жанлука ди Марсионинг ёзишича, “Рома”нинг навбатдаги мураббийи “Торино”нинг собиқ устози Иван Юрич бўлади. Мутахассисга ишонилаётганининг асосий сабаби унда А Серияда ишлаш тажрибаси борлиги.
Хорватиялик мураббий “Рома” билан 2025 йил июнь ойига қадар мўлжалланган шартнома имзолайди ва мавсум якунларига кўра ЕЧЛ борасидаги натижаларига қараб, уни узайтириш масаласи кўриб чиқилади.
“Рома” жорий мавсум 4 та ўйинда ҳам ғалаба қозона олмади. Жамоа 3 очко билан 16-ўринда бормоқда.
Изоҳ (0)