• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    АПЛда «Ливерпуль» — «Арсенал» тўқнашуви, Ла Лигада дебют қиладиган Хави, А Серияда Шомуродов Шевченко қўл остидаги собиқ жамоасига қарши. Уикенднинг марказий ўйинлари

    Якунланаётган ҳафтада Европанинг топ-5 чемпионатларида бўлиб ўтадиган ўйинлар анонси билан танишинг.

    АПЛ. «Ливерпуль» «Арсенал»га қарши, Брендан Рожерс «тулкилар»и «Челси»ни қабул қилади, «Манчестер Юнайтед» Уотфордга сафар қилади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Ливерпуль» — «Арсенал», 20 ноябрь, 22:30

    2021/22 йилги мавсумни Юрген Клопп шогирдлари идеал тарзда бошлай олмади. Ортда қолган 11 турдан сўнг мерсисайдликлар 22 очко тўплай олди. «Ливерпуль» ҳисобида 6 та ғалаба, 4 та дуранг ва битта мағлубият мавжуд. Чемпионлар Лигасида эса 4 та ўйинда 4 та ғалаба ва плей-офф йўлланмаси ҳал қилинди. Ўтган турда «Ливерпуль» кутилмаганда «Вест Ҳэм»га (2:3) имкониятни бой бериб қўйди.

    Ўтган мавсумда «Арсенал» 8-ўринни эгаллаган ҳолда Еврокубоклардан қуруқ қолганди. Микель Артета шогирдлари жорий мавсумни ҳам кўнгилдагидек бошламади. «Брентфорд» (0:2), «Челси» (0:2) жамоаларига кетма-кет ўйинларда мағлуб бўлди. Артетанинг истеъфоси кутилаётганди. Аммо раҳбарият мураббийга ишонч билдирди. Натижада, «Манчестер Сити»га учралган 0:5 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг барча мусобақалар доирасида кетма-кет 10 та ўйиндан буён ютқазмай келмоқда. Ҳозирда лондонликлар 20 очко билан бешинчи ўринга жойлашган.

    Қолган учрашувлар:

    20 ноябрь, шанба

    «Лестер» — «Челси», 17:30

    «Астон Вилла» — «Брайтон», 20:00

    «Бёрнли» — «Кристал Пэлас», 20:00

    «Ньюкасл» — «Брентфорд», 20:00

    «Норвич» — «Саутҳэмптон», 20:00

    «Уотфорд» — «Манчестер Юнайтед», 20:00

    «Вулверҳэмптон» — «Вест Ҳэм», 20:00

    21 ноябрь, якшанба

    «Манчестер Сити» — «Эвертон», 19:00

    «Тоттенҳэм» — «Лидс», 21:30

    Ла Лига. Хавининг «Барселона»даги дебют ўйини Каталония дербисига тўғри келди, «Реал» «Гранада» меҳмони бўлади

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Барселона» — «Эспаньол», 20 ноябрь, 01:00

    Каталония дербиси Хави учун «Барселона» бош мураббийлигидаги илк ўйин бўлади. Испаниялик мутахассис Дани Алвесни ҳам ортга қайтарди. Лекин бразилиялик ҳимоячи январь ойидан майдонга тушиш ҳуқуқига эга бўлади.

    «Барселона» октябрь ойида Ла Лигада «Реал» (1:2) ва «Райо Вальекано»га (0:1) имкониятни бой берди ҳамда «Алавес» (1:1) билан дуранг натижа қайд этди. Чемпионлар Лигасида эса Киевнинг «Динамо»сини 1:0 ҳисобида таслим этди. Сўнгги турда «Сельта» билан 3:3 ҳисобида дуранг ўйнади. Ортда қолган 12 турдан сўнг каталонлар 17 очко билан 9-ўриндан жой олган.

    Висенте Морено шогирдлари мавсумни нисбатан барқарор бошлади: «Эспаньол» Ла Лигадаги дастлабки 6 турнинг 5 тасида мағлубиятсиз серия қайд этди (3 та ғалаба, 2 та дуранг). Октябрь ойининг сўнгида эса «Элче» (2:2) ва «Атлетик» (1:1) билан дуранг ўйнади. Охирги ўйинларда эса «Хетафе»га 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди, «Гранада»ни 2:0 ҳисобида таслим этди.  «Эспаньол» Ла Лигада 17 очко билан 11-ўриндан жой олган.

    Қолган учрашувлар:

    19 ноябрь, жума

    «Леванте» — «Атлетик», 01:00

    20 ноябрь, шанба

    «Сельта» — «Вильярреал», 18:00

    «Севилья» — «Депортиво», 20:15

    «Атлетико» — «Осасуна», 22:30

    21 ноябрь, якшанба

    «Хетафе» — «Кадис», 18:00

    «Гранада» — «Реал», 20:15

    «Элче» — «Бетис», 22:30

    «Реал Сосьедад» — «Валенсия», 01:00

    22 ноябрь, душанба

    «Райо Вальекано» — «Мальорка», 01:00

    А Серия. Элдор Шомуродов Шевченко қўл остига ўтган собиқ жамоасига қарши, «Интер» етакчини қабул қилади, «Ювентус» эса Римда меҳмон

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Интер» — «Наполи», 21 ноябрь, 22:00

    «Нераззурилар» мусобақа жадвалида 25 очко билан 3-ўринни эгаллаб турибди. Миланликлар 1-ўриндан 7 очко ортда қолмоқда. «Интер» ўз майдонида 5 ўйинда 11 очко жамғаришга муваффақ бўлган.

    Габриэль Бразао ва Кристиан Эриксеннинг ушбу учрашувда майдонга тушмаслиги аниқ. Эдин Жеко, Алессандро Бастони, Стефан де Врей ва Артуро Видалнинг эса ўйнаши сўроқ остида.

    «Наполи» мусобақа етакчиларидан бири. Неаполликлар «Милан» билан бир хил 32 очко жамғариб 1 ва 2-ўринларни бўлишиб олган. Лучано Спалетти шогирдлари мавсум бошидан буён мағлубият нималигини билмай келяпти. «Наполи» меҳмондаги учрашувларда 16 очко жамғарган. Бу мусобақадаги энг яхши натижа.

    Костас Манолас ва Кевин Малкюи «Интер»га қарши учрашувда майдонга туша олмайди. Неаполликлар учун бу жиддий йўқотиш эмас.

    «Женоа» — «Рома», 21 ноябрь, 00:45

    Андрей Шевченко «Женоа» бош мураббийлигидаги илк ўйинини Жозе Моуриньонинг «Рома»сига қарши ўтказади. Генуяликлар мавсумдаги охирги ғалабасини 12 сентябрь куни «Кальяри»га қарши ўйинда (3:2) қўлга киритган эди. Шундан буён кетма-кет 9 ўйинда ғалаба нималигини билмай келмоқда. Раҳбарият украиналик собиқ футболчи Андрей Шевченкони жамоага олиб келди. Шевченконинг олдида «Женоа»ни қуйи лигага тушиб кетишдан сақлаш вазифаси турибди. «Женоа» 12 турдан сўнг 9 очко билан 17-ўриндан жой олган.

    Жозе Моуриньо шогирдлари эса 19 очко билан 6-ўринда бормоқда. «Рома»нинг ҳам ишлари охирги пайтлар кўнгилдагидек кечмаяпти. Римликлар охирги 3 та ўйиндан буён ғалаба қозона олмаяпти. Элдор Шомуродов ўтган турда голсиз сериясига барҳам берганди, бироқ унинг гол ва голли узатмаси римликларни мағлубиятдан қутқариб қола олмади.

    Раҳбарият Жозе Моуриньога имконият бериш тарафдори. Португалиялик мутахассис Римликлар билан узоқ йиллик лойиҳани амалга ошириш ниятида. Бироқ сўнгги натижалардан кейин «Рома» мухлисларининг сабр косаси тўлиб бормоқда.

    Қолган учрашувлар:

    20 ноябрь, шанба

    «Аталанта» — «Специя», 19:00

    «Лацио» — «Ювентус», 22:00

    «Фиорентина» — «Милан», 00:45

    21 ноябрь, якшанба

    «Сассуоло» — «Кальяри», 16:30

    «Болонья» — «Венеция», 19:00

    «Салернитана» — «Сампдория», 19:00

    22 ноябрь, душанба

    «Верона» — «Эмполи», 22:30

    «Торино» — «Удинезе», 00:45

    Бундеслига. «Бавария» «Аугсбург» меҳмони бўлади, «Боруссия Д» эса «Штутгарт»га қарши баҳс олиб боради

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «Аугсбург» — «Бавария», 19 ноябрь, 00:30

    «Аугсбург» Бундеслигада 16-ўринда бормоқда. 11 турдан сўнг жамоа ҳисобида 9 очко мавжуд. 10-турда «Аугсбург» 4 ўйинлик ғалабасиз сериясига якун ясади (3 та мағлубият ва битта дуранг): ўз уйида «Штутгарт»ни 4:1 ҳисобида енгди. Сўнгги турда эса меҳмонда «Вольфсбург»га 0:1 ҳисобида мағлуб бўлди. Бу «Аугсбург»нинг меҳмондаги илк мағлубияти эди.

    Бундеслигада Юлиан Нагелсманн шогирдларининг ишлари ёмон кетмаяпти: мюнхенликлар 28 очко билан мусобақа етакчиси бўлиб турибди. Иккинчи ўриндаги «Боруссия Д»дан 4 очко олдинда.

    «Бавария» Германия Кубогида «Боруссия М»га учралган 0:5 ҳисобидаги мағлубият аламини «Унион Берлин»дан (5:2) олди. Аввалги турда мюнхенликлар «Фрайбург» устидан 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Чемпионлар Лигасида эса «Бавария» 12 очко жамғариб, E гуруҳи етакчиси бўлиб турибди.

    Қолган учрашувлар:

    20 ноябрь, шанба

    «Арминия» — «Вольфсбург», 19:30

    «Ҳоффенҳайм» — «Лейпциг», 19:30

    «Боруссия М» — «Гройтер», 19:30

    «Байер» — «Бохум», 19:30

    «Боруссия Д» — «Штутгарт», 19:30

    «Унион Берлин» — «Ҳерта», 22:30

    21 ноябрь, якшанба

    «Фрайбург» — «Айнтрахт», 19:30

    «Майнц» — «Кёльн», 21:30

    Лига 1. «Лион» ва «Марсель» ўртасидаги классик тўқнашув, «ПСЖ» ўн очколик фарқни сақлаб қоладими?

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    «ПСЖ» — «Нант», 20 ноябрь, 21:00

    Парижликлар ўн очколик фарқ билан Лига 1 да етакчилик қилмоқда. «ПСЖ» 13 турдан сўнг 34 очко жамғарган бўлса, иккинчи ўриндаги «Ленс» 24 очко тўплаган. Почеттино жамоаси мавсумни жуда яхши бошлади: кетма-кет 8 турда ғалаба қозонди. Ҳозирда Франция чемпионатида интрига озроқ йўқолган.

    «Нант» 18 очко билан 10-ўриндан жой олган. «Канарейкалар» мусобақада 5 та ғалаба, 5 та мағлубият ва 3 та дуранг натижа қайд этган. «Нант» Франция чемпионатида меҳмондаги 6 ўйиннинг фақат биттасида ғалаба қозонишни уддалаган.

    Қолган учрашувлар:

    19 ноябрь, жума

    «Монако» — «Лилл», 01:00

    20 ноябрь, шанба

    «Реймс» — «Монпелье», 01:00

    21 ноябрь, якшанба

    «Брест» — «Ленс», 17:00

    «Анжер» — «Лорян», 19:00

    «Мец» — «Бордо», 19:00

    «Страсбур» — «Реймс», 19:00

    «Труа» — «Сент-Этен», 19:00

    «Клермон» — «Ницца», 21:00

    «Лион» — «Марсель», 00:45

    19.11.2021, 17:39   Изоҳ (0)   24630
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Муроджон Аҳмадалиев 20 ноябрь тонгида камарлари ҳимояси учун жанг қилади. «Кака» бу йўлни қандай босиб ўтди?

    19.11.2021, 08:01

    «Манчестер Сити» ҳимоячиси Бенжамин Мендига 7 та жинсий зўравонлик билан боғлиқ айблов қўйилди. У умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин

    18.11.2021, 22:12

    Беларусь терма жамоаси собиқ футболчиси Денис Ковба 42 ёшида коронавирусдан вафот этди

    18.11.2021, 21:02

    Ўзбекистон футзал терма жамоаси декабрда Қозоғистонга қарши иккита ўртоқлик учрашуви ўтказади

    18.11.2021, 17:45

    «Манчестер Юнайтед»га рад жавобини берган Зидан, оғир вазн чемпионлиги учун жанг қиладиган Канело ва Роналдуни ортда қолдирган Депай. Энг сўнгги спорт янгиликлари

    18.11.2021, 07:38

    «ПСЖ» футболчиси номаълум кимсалар томонидан калтакланди. Бу ишга Эрик Абидал алоқадор бўлиши мумкин

    17.11.2021, 21:33
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.