• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12790.43
    • RUB162.6
    • EUR14486.44
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бокс

    Майк Тайсон рақибининг оёғини тишлаб олган, WBC президентига тупурган ва журналистни ҳақорат қилган матбуот анжумани ҳақида

    Бундан 23 йил аввал, 2002 йилда мухлислар 90 йиллардан бери кутган жанг — Майк Тайсон ва Леннокс Льюис ўртасидаги тўқнашув бўлиб ўтди. У шов-шувли матбуот анжумани, Тайсоннинг ақл бовар қилмас хатти-ҳаракатлари ва стартдан бир неча дақиқа олдин олинган мана бу сурат билан ёдда қолди:

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Матбуот анжуманида Тайсон ғалати қилиқлар қилган: Льюиснинг оёғини тишлаган, WBC президентига қараб тупурган, журналистни ҳақоратлаган

    Льюис ва Тайсон биринчи марта 1983 йилда Кас Д’Аматонинг залида учрашган. Ўшанда Льюис ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига тайёргарлик кўраётганди, Тайсоннинг профессионал рингдаги дебютига эса икки йил қолганди. Льюис Муҳаммад Али услубида бокс билан шуғулланган ва Тайсон уни ўлдиришга уринганини тан олган. Аммо спаррингларнинг сўнгги кунида:

    “Кас Д’Амато шундай дегани эсимда: “Майк! Ундай қилма, қачондир у билан учрашасан! Ва бу ҳар доим миямда янграрди: “Биз қачондир уришамизми?”. 

    Профессионал рингда Тайсон ва Льюис 2002 йилдан анча олдин тўқнаш келиши керак эди — мухлислар бу жангни 90 йилларнинг ўрталаридан бери кутишарди. Ҳаммаси 1996 йилда содир бўлиши мумкин эди, аммо Тайсон Эвандер Ҳолифилдни танлади — Льюис ҳали бунчалик ўсмаганди. Охир-оқибат, Тайсон сенсацион тарзда Ҳолифилдга ютқазди — биринчи тўқнашувда нокаут, иккинчисида эса қулоқларини тишлагани учун дисквалификация.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Невада штати атлетика комиссияси Тайсонга 3 миллион доллар жарима солган ва уни умрбод дисквалификация қилган. Аммо 15 ойдан сўнг бокс лицензиясини қайтариб олди. Ўшандан бери Тайсон бирор марта чемпионлик камари учун жанг қилмаган бўлса-да, кейинги олтита жангдан иккитаси ўтказилмаган деб топилди.

    Охир-оқибат, Тайсон ва Льюис 2002 йилда тўқнаш келди, ўшанда биринчиси энг юқори чўққидан ўтган (гарчи иккаласи ҳам 36 ёшда бўлса-да) ва нафақага чиқиш учун атиги бир неча жанг қолган эди. Тайсон ғалати қилиқлари билан чекланиб қолмади: у зўравонликда айбланиб, тўрт йил қамоқда ўтирди, икки кишини калтаклагани учун шартли қамоқ жазосига ҳукм қилинди ва Лу Саваресе устидан қозонилган ғалабадан кейин Льюис ҳақида имо-ишоралар қилди:

    “Мен дунёда энг яхшисиман. Энг шафқатсиз чемпионман. Ҳеч ким мени тўхтата олмайди. Леннокс ғолибми? Йўқ!”

    Тайсон Льюис билан жангга киришди ва собиқ промоутер Дон Кингнинг молиявий фирибгарликлари туфайли эски қарзларини тўлаши керак бўлган катта чекни олишга киришди. Льюис эса WBC, IBF ва IBO камарларини ҳимоя қилиб, энг кучли оғир вазнли боксчи мақомини тасдиқламоқчи эди.

    Жанг 2002 йил апрель ойида Лас-Вегасда бўлиб ўтиши режалаштирилган эди ва HBO ва Showtime телеканаллари тарихда биринчи марта намойиш этиш учун бирлашди. Аммо у ёзда бўлиб ўтди — режаларни эса Нью-Йоркдаги шов-шувли матбуот анжумани бузди. Тайсон Льюисга ташланиб, ҳатто оёғини тишлаб олди.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    “Тайсон беретини ечиб, полга ташлади ва мен томонга кела бошлади, — деб эслайди Льюис. — Шунда ўйлаб қолдим: “Қизиқ, энди нима бўларкин?” Шу заҳоти соқчим пайдо бўлиб, унинг йўлини тўсди. Тўс-тўполон бошланди. Шунда кимдир оёғимни тишлаб олганини сездим. Қарасам, Майк. Жин урсин, у оёғимни тишлаб олди!”

    Матбуот анжуманида Тайсон подиумга учиб чиқди ва уни тинчлантирмоқчи бўлган журналист Марк Малиновскийни ҳақоратлади. WBC президенти Хосе Сулаймон ҳам “ўзига тегишлисини” олди, унинг бошига кимдир зарба берди, сўнгра боксчиларни судга бериб, товон пули талаб қилди. Кейинроқ Сулаймон Тайсон унга тупурганини айтган.

    “Ҳа, матбуот анжуманида Льюисни тишлаб олдим, аммо жанг пайтида мен янада узоқроққа бораман. Мен унинг миясини бутун ринг бўйлаб эзиб ташлайман, юрагини суғуриб оламан ва чемпионлик унвонини тортиб оламан”, — деганди кейинроқ Тайсон.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Тайсон жанг интригасини оширмоқчи бўлди, аммо охир-оқибат уни барбод қилаёзди. Нью-Ёрк, Калифорния ва Невада лицензияни қайтариб олди

    Кейинчалик Тайсон жангга қизиқишни ошириш учун “треш” уюштирганини тан олди. Бу ҳақда унинг менежери Шелли Финкел шундай ҳикоя қилади: “Биз кўчага чиққанимизда, у менга ўгирилиб сўради: “Бу жангни янада қизитади, шундай эмасми?” Мен “ҳа” деб жавоб бердим, лекин бу мен хоҳлаган нарса эмасди. Лекин у яна ўша саволни берди”.

    2025 йилда бунга ишониш қийин, аммо ўша пайтда Невада штати Атлетика комиссияси бундай ўзига хос ҳаракатни баҳоламади ва “ахлоқий сабабларга кўра” Тайсонни лицензиядан маҳрум қилди. Натижада жанг барбод бўлишига бир баҳя қолди. Нью-Жерси, Нью-Йорк ва Калифорния штатлари Невададан кейин Тайсонга лицензия бермади. Икки-уч ойлик қидирувлардан сўнг Теннесси штати жанг ўтказишга рози бўлди — жанг 8 июнь куни Мемфисда бўлиб ўтиши белгиланди.

    Штат ҳукумати хавфсизлик чораларига жиддий ёндашди, барча оммавий тадбирлар — матбуот анжуманлари ва ҳатто вазн ўлчаш жараёни алоҳида ўтказилди. Нигоҳлар тўқнашуви эса бутунлай бекор қилинди. Ташкилотчилар Тайсон яна нимадир қилиб қўйишидан қўрқди, ҳатто жанг олдидан рингда боксчиларни қўриқчилар девори ажратиб турарди.

    Foto: Getty Images
    Фото: Getty Images

    Фаол бошлаганига қарамай, рингда Тайсон бешинчи раундга келиб чарчаб қолди. Саккизинчи раунддаёқ Льюис уни дастлаб нокдаунга туширди, кейин эса нокаутга учратди. Ўша мағлубиятдан сўнг Тайсон яна учта жанг ўтказди (Жейк Полга қарши кўргазмали жангни ҳисобга олмаганда), икки марта мағлуб бўлди ва фаолиятини якунлади. Льюис Виталий Кличкога қарши яна бир жанг ўтказди ва у ҳам боксни тарк этди. Қизиғи шундаки, The Ring журнали 2002 йилнинг асосий воқеаси деб жангни эмас, айнан ўша матбуот анжуманини эътироф этади.

    2021 йилдаёқ Льюис Тайсон билан муносабатлари яхши бўлганини таъкидлаган: “Мен у меросни мустаҳкамлаш учун курашишим керак бўлган охирги рақиб эканлигини тушундим. У билан тўқнаш келмасдан иложим йўқ эди. Майк билан тўқнаш келганимизда баҳслашишни қанчалик яхши кўрган бўлсак, ҳозир унга нисбатан муҳаббатдан бошқа туйғуни ҳис қилмаяпман. У ўз ҳаётини ўзгартиргани билан фахрланаман”.

    31 май, 22:01   Изоҳ (0)   1784
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Майк Тайсон#Леннокс Льюис#Бокс#WBC

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Рингдаги миллионлар. Бокс тарихидаги энг қиммат жанглар

    25.02.2021, 17:00

    Майк Тайсон 2021 йилда Эвандер Ҳолифилд ва Леннокс Льюис билан жанг қилмоқчи

    08.04.2021, 20:00

    MMA’чилар иштирокида жанглардан кўргазмали тўқнашувларгача. Бокс тарихидаги энг томошабоп жанглар рейтинги тузилди

    22.04.2021, 15:02

    Рингдаги «қотил», кабутарларга муҳаббат, қамоқ ва совурилган миллионлар. 55 ёшни қаршилаган афсонавий Майк Тайсон ҳақида

    30.06.2021, 17:00

    Жиноят оламини тарк этиб, бокс афсонасига айланган балтиморлик «қоя». Ҳасим Раҳмон фаолиятига назар

    09.11.2021, 00:29

    Тайсон ва Муҳаммад Алини миллионлаб долларга «ухлатган» ва арзимаган чақалар эвазига шерикларини ўлдирган каллакесар промоутер Дон Кинг ҳақида

    21.01.2022, 23:43

    Леннокс Льюисга қарши аламли жангдан укасининг мағлубияти учун олинган қасосгача. Виталий Кличко фаолиятидаги асосий 5 жанг (видео)

    21.04.2022, 23:48

    «Шукрки, Леннокс мени ўлдириб қўймади». Темир Майкнинг 20 йил аввалги аянчли мағлубияти ҳақида

    09.06.2022, 23:50

    Тайсон Фьюри Майк Тайсон, Леннокс Льюис ва Дуэйн Жонсон билан жанг қилмоқчи

    16.06.2022, 16:03

    “Жунглидаги вайронагарчилик”. Ҳасим Раҳмоннинг Леннокс Льюис устидан сенсацион ғалабасига 22 йил тўлди (видео)

    22.04.2023, 14:58

    Пастдан тепага. Жиноят оламидан бокс афсонасига айланган Ҳасим Раҳмон ҳақида 

    15.12.2023, 14:33

    Олександр Усик—Тайсон Фьюри реванш жанги. Қарама-қаршилик ҳақида маълумотлар

    23.08.2024, 19:15

    Фьюри—Усик 2. Қарама-қаршилик тарихи, боксчиларнинг гонорари ва трансляция ҳақида маълумотлар

    11.09.2024, 21:08

    Майк Тайсон блогерга қарши жангда қанча гонорар олиши маълум бўлди

    12.11.2024, 09:37

    Афсонавий Майк Тайсон блогер Жейк Полга қарши жангда мағлубиятга учради

    16.11.2024, 10:36

    Тайсон келгуси йили яна жанг қилишни режалаштирмоқда

    18.11.2024, 10:19

    Муҳаммад Али учун қасос: Тайсонни дунёга танитган жанг ҳақида биласизми? (видео)

    22.11.2024, 15:44

    Анвар Жўраев афсонавий боксчи Майк Тайсоннинг эътиборига тушгани, 60-70 минг доллар ойлик даромади ва илк концерти ҳақида гапирди

    28.11.2024, 13:55

    “Йиғладим ва қасос олишга ваъда бердим”. Майк Тайсон Муҳаммад Алини енгган боксчини нокаутга учратгани ҳақида

    08.12.2024, 21:12

    Олександр Усик портрети: украиналик боксчи қандай қилиб енгилмас жангчига айланди?

    12.12.2024, 22:55

    Майк Тайсон Олександр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жангида кимга мухлислик қилишини айтди

    16.12.2024, 11:30

    Классик Ferrari’дан янги Mercedes’гача. Бокс афсонаси Майк Тайсон коллекциясида қандай автомобиллар бор?

    25 январ, 11:06

    Aквариумдаги акула, Бенгал йўлбарслари ва 18 миллион долларлик соат. Спортчиларнинг ажабтовур харидлари 

    28 феврал, 11:37

    Ҳашаматдан қашшоқликка: ўз пулларини ҳавога совурган юлдузлар ҳикоялари

    26 март, 22:35

    Майк Тайсон Қозоғистонда рингга чиқиши мумкин

    26 май, 11:39
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15

    Будапешт фасадлари: санъат кўчада яшайди (фото)

    27 май, 10:00

    Гестапо ва КГБ хизматида бўлган бухоролик “штирлиц”

    26 май, 19:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Дания пенсия ёшини ошириб, дунёда рекорд ўрнатди

    Дунё | 2 июн, 11:53

    Нобуд бўлган ҳомила, зўравон эр ва мудҳиш касаллик: “Менинг гўзал энагам” — Анастасия Заворотнюк ҳаётидаги фожиалар ҳақида

    Лайфстайл | 2 июн, 11:47

    Ҳиндистонда антибиотик танқислиги сабабли касалликлар кескин кўпайди

    Дунё | 2 июн, 11:39

    УЕФА клубларнинг янгиланган рейтингини эълон қилди (топ-10)

    Спорт | 2 июн, 11:38

    Буюк Британия 12 та атом сувости кемасини қуради

    Дунё | 2 июн, 11:14

    Ўзбекистонда 3 июнь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 2 июн, 11:04
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.