• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бокс

    Фьюри—Усик 2. Қарама-қаршилик тарихи, боксчиларнинг гонорари ва трансляция ҳақида маълумотлар

    Олександр Усик ва Тайсон Фьюри ўртасидаги реванш жанги жорий йилнинг охирида бўлиб ўтади. Жанг 21 декабрь кунига белгиланган.

    Саудиянинг Ар-Риёд шаҳри ушбу жангги мезбонлик қилади. Боксчилар маҳаллий Кингдом Арена стадионида тўқнаш келади.

    Фото: Getty Images

    Фьюри—Усик 2 жангини қаерда ва қачон томоша қилиш мумкин?

    Ҳозирча жангнинг қайси вақтда бошланиши расман эълон қилинмаган. Бироқ, одатда, Саудияда бўлиб ўтадиган бокс мусобақалари Тошкент вақти билан ярим тунга тўғри келади.

    Масалан, Усик ва Фьюри ўртасидаги дастлабки жангнинг асосий карди 21:00 да старт олган ва асосий жанг эрта тонгга яқин бўлганди.

    Шунингдек, ҳозирча Ўзбекистоннинг бирорта каналида трансляция борасида хабар йўқ.

    Тайсон Фьюри ва Олександр Усик қарама-қаршилигининг тарихи

    Фьюри ва Усик дастлабки жангдан олдин ҳам бир неча бор тўқнаш келишга яқин бўлган. Бироқ ҳар сафар қандайдир сабаблар туфайли жанг бекор бўлаверганди. Ниҳоят, 17 май куни жанг бўлиб ўтди ва унда украиналик боксчи очколар эвазига ғалаба қозонди.

    Фото: Getty Images

    Тайсон Фьюри: биографияси ва боксдаги фаолияти

    Тайсон Фьюри 1988 йил 12 август санасида Манчестерда таваллуд топган. Отаси Жон Фьюри ҳам бокс билан шуғулланган ва Майк Тайсоннинг ашаддий мухлиси бўлган. Шунинг учун фарзандининг исмини америкалик боксчи шарафига қўйган. Тайсоннинг амакиси Питер Фьюри эса унинг мураббийи ҳисобланади. Фьюри ҳаваскор боксда 35 та жанг ўтказиб, 31 та ғалаба қозонган.

    Тайсон Фьюрининг бўйи — 206 см, сўнгги жангидан олдинги вазни — 118,8 кг.

    Тайсон Фьюрининг статистикаси

    “Лўлилар қироли” лақабини олган Фьюрининг профессионал рекорди — 34 та ғалаба, битта мағлубият ва битта дуранг. 24 та жангини муддатидан аввал якунлаган.

    Профессионал фаолияти

    Тайсоннинг фаолияти 2008 йил декабрь ойида бошланган, дастлабки жангининг биринчи раундида Белу Гонгосини техник нокаутга учратган. Дастлабки 7 жангида Фьюри муддатидан олдин ғалаба қозонган, 8-жангини эса камар учун ўтказган: 10 раунд давом этган жангда Жон Макдермоттни мағлуб этиб, BBBofC English Heavy камарини қўлга киритган.

    Профессионал фаолиятидаги 25-жангини эса 2015 йил ноябрь ойида Владимир Кличкога қарши ўтказиб, ғалаба қозонган ҳолда 4 та нуфузли титулга эга чиққан. 31-жангида эса (2020 йил) Деонтей Уайлдерни таслим этиб, WBC титулини қўлга киритган.

    Сўнгги жанги

    Тайсон Фьюри сўнгги жангини 2024 йилнинг 17 май санасида Олександр Усикка қарши ўтказиб, очколар ҳисобига мағлубийиатга учради. Шу тариқа британиялик боксчи барча камарларини Усикка ютқазиб қўйди.

    Навбатдаги жанги

    Фьюрининг кейинги жанги ҳақида ҳозирча маълумотлар йўқ. Агарда Олександр мағлуб этилса, улар ўртасидаги учинчи жанг ташкил этилиши мумкин.

    Тайсон Фьюрининг ҳозирги рейтинги қандай?

    “Лўлилар қироли” BoxRec талқинига кўра вазн тоифасидан қатъи назар тузилган рейтингда 46-ўринни эгаллаб турибди.

    Фото: Getty Images

    Олександр Усик: биографияси ва боксдаги фаолияти

    Олександр Усик 1987 йил 17 январда Симферополда таваллуд топган. Усик болалигида миллий рақс, дзюдо ва футбол билан шуғулланган. “Таврия” ёшлар жамоасида чап қанот ярим ҳимоячиси позициясида ҳаракат қилган.

    Усикнинг бўйи — 191 см, сўнгги жангидан олдинги вазни — 101,4 кг.

    Олександрнинг статистикаси

    Усикнинг профессионал боксдаги рекорди — 22 ғалаба ва бирорта мағлубият йўқ. 14 та жангини муддатидан аввал якунлаган.

    Усикнинг профессионал фаолияти

    Олександрнинг фаолияти 2013 йилнинг ноябрь ойида бошланган ва илк жангида Фелипе Ромерони 5-раунддаёқ техник нокаутга учратган. Дастлабки 9 жангида Усик муддатидан аввал ғалаба қозонган.

    10-жангида Усик илк бор асосий камар учун жанг қилди: 2016 йилнинг сентябрь ойида 12 раунд давом этган жангда Кшиштоф Гловацкийни енгиб, WBO титулига эга чиқди. 15-профессионал жангида Усик Мурат Гассиев устидан ғалаба қозониб, жаҳон чемпионига айланди.

    Усикнинг сўнгги жангги натижаси

    Олександр Усик 2024 йилнинг 17 май санасида Тайсон Фьюрига қарши рингга кўтарилди. Украиналик боксчи ҳакамлар қарорига кўра, ғалаба қозонди ва оғир вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпионига айланди.

    Кейинги жангги

    Ҳозирча бу ҳақида ҳеч қандай маълумот йўқ. Фьюрига мағлуб бўлса, улар ўртасидаги учинчи жанг бўлиб ўтиши мумкин. Ундан ташқари Энтони Жошуа ва Даниэль Дюбуага қарши эҳтимолий жанглар бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

    Усикнинг рейтинги

    Украиналик боксчи BoxRec талқинига кўра вазн тоифасидан қатъи назар тутилган рейтингда 14-поғонани эгаллаб турибди.

    Фото: Getty Images

    Гонорарлар

    Фьюрининг Усикка қарши жангдан олган гонорари очиқланмаган, бироқ Independent нашрининг хабарига кўра, биринчи жангдан британиялик боксчи 150 миллион доллар ишлаб топган.

    Усикнинг ҳам гонорари борасида аниқ маълумот йўқ. Аввалроқ украиналик боксчи Фьюрига қарши жангдаги умумий гонорар бюджетининг 30 фоизини олгани айтилганди. Бу 65 миллион долларга тўғри келади.

    Усик — Фьюри: ОАВ билан мулоқот

    “У билан жанг қилиш кутганимдан осонроқ кечди. Одам унга зарба бериш қийин дейишарди, лекин мен турли комбинацияларни қўллаб кўрдим ва унинг устидан кула олдим. Эҳтимол, муаммо мен жуда қувноқ бўлганимдадир. Баъзан олдимда ҳаваскор боксчи тургандек ҳис қилдим. Мен бу жангдан завқ олдим”, — дейди Тайсон Фьюри журналист Майкл Бенсон билан суҳбатда.

    “Бу сафар гонорар менинг фойдамга каттароқ нархда бўладими? Аниқ эмас. Биринчи имзоланган шартномамда реванш ҳақида банд боре ди. Реваншнинг молиявий томонлари ёзилган эди. 90 миллион менга, 60 миллион Фьюрига? Шунақа бўлса, зўр бўларди. Ҳар биримизнинг Саудия Арабистони билан шахсий битимимиз мавжуд. Уни очиқлаш мумкинмас. Рақамлар умуман ошкор этилмади”, — дейди Усик.

    Фото: Global Look Press

    Усик—Фьюри 2 учун фикр

    “Менимча, Фьюрининг отаси четроқда тургани маъқул. У шундай қилишга мажбур. Исталган мураббий айтиши керак бўлган гапни айтаман: сизнинг бурчагингизда иккинчи мураббий ёки ёрдамчи бўлиши мумкин, бироқ сиз барча баҳсларни раундлар пайтида қилишингиз керак бўлади. Раундлар орасида эса фақат битта овоз янграши лозим. Акс ҳолда жангчи ўзини йўқотиб қўяди ва: “Қайси бирини эшитишим керак, жин урсин?”, дея ўйлайди. Тайсон билан танаффус пайтида фақат бир киши гаплашиши керак”, — дейди афсонавий боксчи Рикки Ҳаттон.

    Реванш олдидан фактлар:

    — Жанг учта камар учун кечади — июнь ойида Усик IBF камаридан воз кечганди, эндиликда бу камар Даниэль Дюбуага тегишли;

    — Реванш — Биринчи жангнинг натижасидан қатъий назар боксчиларнинг шартномасида иккинчи жанг мавжуд эди. Лекин Фьюри ғалаба қозонган тақдирда, трилогия ҳақида ҳеч ким гапирмаган;

    — Бу Усик учун фаолиятидаги иккинчи дилогия бўлади (биринчиси Жошуага қарши эди), Фьюрида эса аллақачон иккита дилогия мавжуд (Уайлдер ва Чисорага қарши); 

    — Агар Тайсон реваншда ғалаба қозонса, XXI асрда оғир вазн тоифасида уч карра чемпион бўлган учинчи боксчига айланади, бундан аввал Леннокс Льюис ва Виталий Кличко бу вазифани уддалаган. Лекин Энтони Жошуада бу миссияни 3 ой олдин бажариш имконияти мавжуд.

    11.09.2024, 21:08   Изоҳ (0)   11350
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Дмитрий Бивол ва Артур Бетербиев Усик—Фьюри кардида жанг қилиши мумкин 

    17.07.2024, 22:28

    Олександр Усик кимлар билан жанг қилишни хоҳлашини айтди

    26.08.2024, 11:43

    Олександр Усик Жошуа—Дюбуа оқшомига ташриф буюради 

    01.09.2024, 18:21

    Жазоир бокс федерацияси Иман Ҳалиф билан боғлиқ можародан кейин IBA ташкилотини тарк этди

    11.09.2024, 18:11

    Ҳасанбой Дўстматов WBA камари учун жанг қилиши мумкин

    10.09.2024, 14:52

    Муроджон Аҳмадалиев: Иноуэ мендан қўрқмоқда 

    09.09.2024, 11:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00

    Россия ўрмонида бошига қоп кийдирилган ҳолда ўғирланган ўзбекистонлик ошпаз топилди 

    Дунё | 16 август, 11:59

    Янги Porsche, бриллиант ва қимматбаҳо либослар: Криштиану Роналду Жоржинага 366 минг долларлик совғалар харид қилди

    Лайфстайл | 16 август, 11:42

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.