• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12857.35
    • RUB163.45
    • EUR14672.81
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    Леннокс Льюисга қарши аламли жангдан укасининг мағлубияти учун олинган қасосгача. Виталий Кличко фаолиятидаги асосий 5 жанг (видео)

    Яқин ўтмишнинг энг номдор боксчиларидан бири Виталий Кличко оғир вазн тоифасида уч карра жаҳон чемпиони бўлгани яккакураш мухлисларига яхши маълум. Виталий фаолияти давомида 47 та жанг ўтказиб, шуларнинг 45 тасида ғалаба қозонган (41 та нокаут), 2 тасида эса мағлубиятга учраган, шу билан бирга у бирор марта нокдаун ҳолатига тушмаган.

    Виталий Кличко WBO (1999—2000), The Ring журнали (2004—2005) ва WBC (2004—2005; 2008—2013) талқинларига кўра жаҳон чемпиони ҳамдир. Шунингдек, у дебютантдан жаҳон чемпионигача бўлган йўлга энг кам раунд сарфлаш бўйича рекордчи ҳисобланади. Бундан ташқари, Виталий бокс тарихида фаолияти давомида муддатидан олдин қозонилган ғалабалар бўйича иккинчи энг яхши кўрсаткичга эга (87,2%). Бу кўрсаткич бўйича украиналик боксчи енгилмас Рокки Марчианодан орқада. Кличко 2018 йилда бокс шон-шараф залига киритилган. Қуйида эса Кличконинг фаолиятидаги асосий жанглар ҳақида сўз юритилади.

    Виталий Кличко (37-2) — Крис Арреола (27-0), 2009 йил

    Фото: Daily News

    Фото: Daily News

    2009 йилда 38 ёшли Виталий АҚШдаги сўнгги жангини ўтказади, унга мезбон Крис Арреола рақиблик қилади. Ўшанда 28 ёшли Арреола WBC камари учун мажбурий даъвогар бўлиб турганди ва Американинг навбатдаги умиди эди.

    Ушбу жанг олдидан мағлубиятга учрамаган Арреола дастлабки раундларда тажрибали рақибининг зарбаларидан қочиб, олдинга ўтишга муваффақ бўлади. Кличко эса рингда кўпроқ иккинчи рақам сифатида ишлайди. Гарчи чидамлилик кўрсатиб келган бўлса ҳам, жанг давомида Крис украиналикнинг кўплаб зарбаларини ўтказиб юборади. Кличко жангни тўлиқ ўз назоратига олади ва қарши ҳужумлардан муваффақиятли фойдаланади. Ўнинчи раундга келиб, америкаликнинг ғалаба қозониш имконияти деярли нолга тенглиги маълум бўлади. Арреоланинг мураббийлари ўн биринчи раунд бошланишини кутмасдан ҳакамдан жангни тўхтатишни сўрайди – рефери америкаликнинг бурчагига бориб, Криснинг ҳолатини баҳолаб, жангни тўхтатишга қарор қилади.

    Виталий Кличко (34-2) — Дэнни Уильямс (32-3), 2004 йил

    Фото: Daily News

    Фото: Daily News

    Виталий ушбу жангда WBC камарини илк марта ҳимоя қилади. Бу қарама-қаршиликда унга афсонавий Майк Тайсон рақиблик қилиши мумкин эди. Бироқ «Темир Майк» сенсацион тарзда 4-раундда Дэнни Уильямсга нокаут билан ютқазиб қўяди, шу боис Кличкога қарши айнан британиялик рингга кўтарилади.

    Томонлар ажойиб жанг кўрсатиб беради. Дэнни биринчи раунддаёқ Виталийнинг узоқ давом этган сериясидан сўнг нокдаунга тушиб қолади. Учинчи раунд якунида Кличко британияликни ажойиб апперкоти билан навбатдаги нокдаунга жўнатади. Аммо Уильямс таслим бўлмайди ва жанг ўртасида ҳатто вазиятни ўнглашга ҳам муваффақ бўлади. Бироқ 7 ва 8-раундларда яна нокдаунга учрайди, шундан кейин ҳакам жангни тўхтатади.

    Леннокс Льюис (40-2-1) — Виталий Кличко (32-1), 2003 йил

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Ушбу афсонавий жанг ҳақида қанча гапирилса ҳам кам. «Юз марта эшитгандан, бир марта кўрган афзал» деган ибора айнан мана шу баҳсга атаб айтилгандек. Ушбу драматик тўқнашувда томошабинлар том маънода ҳамма нарсага гувоҳ бўлади: нокаут ёқасидаги фаворит, даъвогарнинг даҳшатли жароҳатлари ва зарбалар ёмғири. Айнан мана шу жанг туфайли Виталий Қўшма Штатларда ўзи учун ном қозонган ва юз минглаб мухлисларни ўзига ром этган.

    Аммо афсуски, жанг Виталийнинг ғалабаси билан якунланмайди, шу боис бу жанг мазкур рўйхатда 3-ўрин билан чекланди.

    Жангга Льюиснинг IBO, WBC ва The Ring камарлари қўйилади. 3-раундга келиб, Виталийнинг қоши ёрилиб кетади. Айнан мана шу жароҳат 6-раундга келиб, жангнинг тўхтатилишига олиб келади. Леннокс техник нокаут билан ғалаба қозонади. Аммо жанг тўхтатилаётган вақтда Кличко очколар ҳисобида олдинда бораётган бўлган. Жангдан сўнг Льюис Кличкога реванш жангини беришга ваъда беради, аммо Леннокс орада фаолиятини якунлайди ва реванш ўтказилмайди.

    Виталий Кличко (35-2) — Семюел Питер (30-1), 2008 йил

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Виталий бу жанггача турли жароҳатлар туфайли деярли 4 йил давомида рингга чиқмаганди. Шу сабабли WBC йўналиши бўйича жаҳон чемпиони бўлган ўша пайтдаги даҳшатли Самюэль Питер билан дуэлга киришиш жуда хавфли ҳаракат бўлиб туюлганди.

    Шунга қарамай Кличко барча хавотирларни йўққа чиқаради. 8 раунд давомида, то Питер жангни давом эттиришдан бош тортмагунча, Кличко унга тинчлик бермайди.

    37 ёшида, 4 йиллик танаффусдан кейин амалдаги чемпион устидан бундай устунлик, ҳақиқатан ҳам жуда қимматлидир.

    Виталий Кличко (33-2) — Корри Сандерс (39-2), 2004 йил

    Фото: Getty Images

    Фото: Getty Images

    Сандерс Виталийдан олдин унинг укаси Владимир Кличко билан жанг қилиб, уни мағлубиятга учратганди.

    Виталий билан эса нақ уч марта тўқнаш келади. Улар ўртасидаги айнан сўнгги жанг рўйхатга якун ясаб беради. Ғолиб вакант қолган WBC ва The Ring камарларини қўлга киритарди.

    Биринчи раунд том маънода триллер каби ўтади, Корри Виталийни қулатишига ҳам бир бахя қолади. Иккинчи ва учинчи раундларда ҳам Сандерс ўз услубида — чап зарбаси билан бир неча бор муваффақиятли қарши ҳужумларга ўтади, бироқ Кличко ҳар сафар ишончли ҳаракат қилар ва ўнг томондан аниқ зарбалар йўлларди. Тўртинчи раунддан кейин жанг Сандерсни услубий жиҳатдан мағлуб этган Виталийнинг катта устунлиги билан ўтади. Саккизинчи раундга келиб эса ҳакам Коррини рақибига қаршилик кўрсата олмайди деб ҳисоблаб, Кличконинг техник нокаут билан ғалабасини қайд этади.

    Мавзуга доир: Кличколар оиласининг ғаройиб ҳикояси: боксчиларнинг бобоси татарлар депортациясига раҳбарлик қилган, отаси генерал бўлган, бувиси эса яҳудийлар геноцидидан омон қолган

    21.04.2022, 23:48   Изоҳ (0)   54993
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалига йўлланма олган жамоалар номи маълум бўлди

    21.04.2022, 22:29

    Ўзбекистон Кубоги. «Бунёдкор» «Бухоро»ни тор-мор этди, «Металлург» «Сурхон»дан устун келди

    21.04.2022, 20:30

    Ўзбекистон Кубоги. «Турон» ўз майдонида кичик ҳисобда ғалаба қозониб, плей-оффга йўл олди, «Шўртан» «Олимпик»ни енга олмади

    21.04.2022, 19:27

    Конор Макгрегор октагонга қайтиб, чемпионлик жангида иштирок этиши мумкин

    21.04.2022, 18:14

    Эрик тен Ҳаг: «Манчестер Юнайтед»ни ўзи лойиқ бўлган муваффақиятга олиб бориш иштиёқидаман

    21.04.2022, 16:25

    Расман: «Манчестер Юнайтед» Эрик тен Ҳаг бош мураббийликка тайинланишини эълон қилди

    21.04.2022, 15:23
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    Систит — бу уят эмас!


    ЛУКОИЛ: ёш истеъдодлар овози катта саҳнада янгради


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди


    ANORBANK ва БС/2 Ўзбекистонда банкларда ўз-ўзига хизмат кўрсатиш тармоғини кенгайтирмоқда


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Octobank банкоматларни BS/2 билан бирга “ақллироқ” қилади


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Xon Saroy томонидан анъанавий “Менинг орзуйимдаги уй” расмлар танлови бошланди 


    2025 йилнинг 5 ойи давомида Mobiuz минглаб таянч станцияларини ишга туширди ва техник инфратузилмани замонавийлаштирди

     

    Тавсия этамиз

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40

    Гитлердан сўнг энг машҳур нацист – дорга осилган Риббентропнинг аянчли тақдири

    31 май, 19:25

    “Икки хонали уй учун 715 млн сўмдан”. “Дарё”даги мақоладан сўнг пойтахт ҳокимлиги уйсиз қолган аҳолига хонадон сотиб олиш учун маблағ ажратди

    28 май, 21:15
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Маск БМТни молиялаштиришни тўхтатишни таклиф қилди

    Дунё | 4 июн, 00:25

    Женнифер Лопеснинг Ўзбекистондаги концертига чипталар сотуви қачон бошланиши маълум қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 00:00

    Ли Чже Мён Жанубий Кореянинг янги президенти этиб сайланди

    Дунё | 3 июн, 23:45

    Жанубий Кореядаги ҳукмрон партия раҳбари сайловлардаги мағлубиятини тан олди

    Дунё | 3 июн, 23:38

    Андижонда ҳайдовчининг рулда чалғиб қолиши оқибатида 6 та машина тўқнашди (видео)

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:30

    “Дарё” дайжести: 3 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 3 июн, 23:20

    Канададаги кенг кўламли ўрмон ёнғинлари Ойдан ҳам нарида кўринмоқда

    Дунё | 3 июн, 23:10

    Фарғонада 55 сотих ерни 5 минг долларга сотмоқчи бўлганлар ушланди

    Ўзбекистон | 3 июн, 22:55
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.