• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12980.16
    • RUB161.63
    • EUR14606.57
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +38°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Спорт

    “Жунглидаги вайронагарчилик”. Ҳасим Раҳмоннинг Леннокс Льюис устидан сенсацион ғалабасига 22 йил тўлди (видео)

    Бокс тарихидаги энг катта сенсациялардан бири ҳисобланадиган Леннокс Луис ва Ҳасим Раҳмон ўртасидаги жанг бундан роппа-роса 22 йил олдин бўлиб ўтганди.

    Профессионал бокс олами кўплаб кутилмаган натижаларни кўрган. Аммо энг катта резонансни асосан оғир вазн тоифасидаги апсетлар келтириб чиқаради. Балки бу доминантлик қилаётган ва кучли бўлган оғир вазн тоифаси вакилининг йиқилишига ишониш қийинлиги учундир. Шунга қарамасдан “қироллик дивизиони”да ҳар ўн йилликда бир неча бор даҳшатли сенсациялар қайд этилади ва тарихга афсонавий мақоми билан киради.

    1990 йилларда Майк Тайсоннинг Бастер Дугласга мағлуб бўлгани, шунингдек, 2019 йилда Энтони Жошуанинг Энди Руисга, 2015 йилда эса Владимир Кличконинг Тайсон Фьюрига мағлубиятлари эсланади. XXI асрнинг илк ўн йиллиги ҳақида гапирилганда эса бокс тарихидаги энг катта апсетлардан бири ҳисобланадиган Леннокс Луис — Ҳасим Раҳмон жанги айтилади.

    Жангдан аввал

    Леннокс Луис 1997 йилда фаолиятида иккинчи бор Жаҳон чемпионига айланган. У 1994 йилда Оliveр Макколга мағлуб бўлиб, йўқотган унвонини айнан Макколнинг ўзига қарши жангда қайтариб олганди. Британиялик боксчи қўлга киритиши мумкин бўлган барча камарларни йиғишни бошлаганди. Луис 2001 йилда аллақачон шон-шуҳрат чўққисида эди. Леннокс бунгача Шеннон Бригс, Эвандер Ҳолифилд ва Девид Туаларни мағлуб этганди. Мутлақ чемпион номи учун фақатгина битта камар етишмаётганди.

    Умуман олганда Луис шу даражада машҳурликка эришгандики ҳатто рақиб танлаши ҳам мумкин эди. Аввалига у Майк Тайсон билан жанг қилишни режалаштирган, бироқ Тайсон Анжей Голотага қарши жанг олдидан наркотик қабул қилгани учун дисквалификация қилинганди. WBA чемпиони Жон Руис билан камарларни бирлаштирувчи жанг бўйича музокаралар эса қийин кечганди. Боксчи камарларини осон ҳимоя қилиш учун ўша вақтда таниқли бўлмаган Ҳасим Раҳмон билан жанг қилиш вариантини қабул қилди.

    Фото: Getty Images

    Бу вақтга келиб америкалик Ҳасим Раҳмон учта ғалабадан иборат серия қайд этаётганди. Бундан ташқари аллақачон Девид Туа ва Олег Маскаевга қарши жангларда муддатидан олдин мағлубиятга учраганди. Барчада Раҳмон Луиснинг темир зарбаларига дош бера олмайди деган фикр бор эди. Бироқ америкалик боксчи ўзини танитиб олиш имкониятидан воз кечмаган ва жиддий муносабат билан ёндашган.

    Томонлар жангни ЖАР давлатида ўтказишга келишиб олганди. Буларнинг барчаси Африкада ўтган Муҳаммад Али ва Жорж Форманн ўртасидаги “Жунглидаги шовқин” (Румбле ин тҳе Жунгле) дея номланган машҳур жангни эслатиб юборарди. Лекин кўпчилик у даражадаги қаршилик бўлмаслигини ва Луис рақибини осонлик билан мағлуб этишини кутганди.

    Британиялик боксчининг ўзи ҳам бунга шунчалик ишонганки, тайёргарликка жиддий эътибор қаратмаган. Жанг денгиз сатҳидан 1,5 километр баландликдаги Бракпан шаҳарчасида (Претория яқинида) бўлиб ўтиши керак эди. Луис ЖАРга эртароқ келиши ва иқлимга мослашиш жараёнини ўтказиши керак эди. Бироқ Леннокс бунинг ўрнига эпизод роллардан бирини ижро этиши керак бўлган “Оушеннинг 11 дўсти” фильмининг суратга олиш ишлари билан банд бўлган ва тайёргарлик учун кўп вақт ажратмаган.

    Раҳмон эса жангдан 1 ой аввал ЖАРга етиб келган ва ҳаёт-мамот имконияти берилганини билиб, фаолиятидаги энг яхши машғулот лагерларидан бирини ўтказган. Тайёргарликдаги фарққа қарамай букмекерлар Ҳасимга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиб, уни яққол аутсайдер ҳисоблаган.

    Жанг

    Ниҳоят, ўша кун келди. 22 апрель куни икки боксчи Carnival City Casino рингида тўқнаш келди. Биринчи раунднинг катта қисми жеблар алмашинуви билан ўтди. Раҳмон берилган зарбалар сони бўйича рақибидан ортда қолмади, лекин аниқлик бўйича 5 мартага ютқазди. Иккинчи раундда Леннокс фаоллашиб, апперкотлар ва ўнг қўлда тўғридан зарба йўллади. Раҳмоннинг ғалабага бўлган имкониятлари минималлашиб бораётгандек эди.

    Учинчи раунд ҳам Луис учун яхши ўтди. Леннокс комбинациялар билан ишлади. Ҳасимни катта муаммолардан тана билан қилган тўғри ҳаракатлари қутқариб қолди. У ҳар қандай ҳолатда ҳам британиялик жангчининг зарбаларига узоқ туриб бера олмайдигандек кўринарди.

    Тўртинчи раунднинг охирида эса Луис секинлашаётгани ва оёқ билан ёмон ишлаётгани сезилди. Раҳмон эса аксинча хилма-хилликни сақлаб қолди ва қўшиб борди. Бешинчи раундда Раҳмон жасорат билан тез-тез олдинга борди. Луис Раҳмоннинг ҳужумларига кулиб жавоб берди. Бироқ раунд охирида Леннокснинг функсионал тайёргарлиги яна панд беришни бошлади. Аввалига у жеблар сериясини ўтказиб юборди ва ринг четига бориб қолди. Кейин яна кулги билан Раҳмоннинг зарбаларидан қочишга ҳаракат қилди, бироқ даҳшатли ўнг қўл зарбасига дуч келди ва нокаутга учради.

    Фото: Getty Images

    Шу билан Раҳмон WBC, IBF ва IBO версияларига кўра жаҳон чемпионига айланди. Бешинчи раунднинг сўнгидаги омадли ҳужум уни жаҳон даражасидаги юлдузга айлантирди. Луис эса фаолиятидаги иккинчи мағлубиятни қабул қилиб олди.

    Бундай сенсацион мағлубиятдан кейин Муҳаммад Алининг давомчиси бўлиш ва Африкада ғалаба қозониш фикри шунчалик шармандали ҳамда муваффақиятсиз кўриндики, машҳур шарҳловчи Ларри Мёрчент Леннокснинг устидан нозик ҳазил қилди. У жангни “Жунглидаги вайронагарчилик” (Crumble in the Jungle) деб атади.

    Реванш

    Бу ғалаба Раҳмонга шартномалар, шон-шуҳрат ва машҳурлик келтирди. Ҳасим Дон Кингнинг мижозига айланди. Промоутерлар қиролининг боксчи учун режалари бор эди. У Раҳмон учун бир нечта ҳимоя жанглари ташкиллаштирмоқчи эди. Аввалига америкалик боксчига қарши ўртамиёна жангчи бўлган Брайан Нилсенни қарши қўйишмоқчи эди, аммо жанг барбод бўлди. Кейин Раҳмон Девид Айзонга қарши ҳимоя жангини ўтказишни келишиб олганди, аммо бу сафар ишга Луис аралашди.

    Британиялик жангчининг адвокатлари судга мурожаат қилиб, Раҳмон рад этаётган реванш жангини талаб қилди. Қонун Леннокс томонида бўлди ва Раҳмон дарҳол Луисга қарши ҳимоя жангини ўтказишга мажбур бўлди. Бу сафар британиялик жангчи рақибига ҳурмат билан муносабатда бўлди ва классда улар ўртасидаги фарқ қанчалик катта эканини кўрсатди. Леннокс Луис 4-раундда Ҳасим Раҳмонни нокаутга учратди. Ундан кейин эса Майк Тайсон ва Владимир Кличко устидан ғалаба қозониб, қўлқопларини михга илди.

    Раҳмон эса рингда кўп вақт ҳаракат қилди, бироқ унинг фаолиятидаги ўша дақиқа асосийси бўлиб қолди. Ҳа, Ҳасим кейинчалик ҳам чемпионлик камарига эгалик қилди, шунингдек, титул учун Владимир Кличко ва Александр Поветкинга қарши ҳам рингга кўтарилди. Лекин у ҳеч қачон ўзининг 2001 йилдаги муваффақиятидан ўзиб кета олмади.

    22.04.2023, 14:58   Изоҳ (0)   13063
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Килиан Мбаппе Франция чемпионати тарихидаги энг яхши тўпурарлар рўйхатида 16-ўринга кўтарилди 

    22.04.2023, 10:51

    Хави Лионель Мессининг “Барселона”га қайтишига ишонмоқда

    22.04.2023, 09:40

    Суперлига. “Нефтчи” “Бухоро”га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  

    21.04.2023, 20:46

    U-20 Жаҳон Чемпионати—2023 га қуръа ташланди. Ўзбекистон ёшлари Аргентинага қарши ўйнайди

    21.04.2023, 19:42

    Суперлига. “Бунёдкор” “Сурхон”га қарши баҳсда мавсумдаги биринчи мағлубиятини қабул қилиб олди

    21.04.2023, 19:30

    Италиядан 5 та, Англия ва Испаниядан 2 та вакил Еврокубокларнинг 1/2 финалида иштирок этади 

    21.04.2023, 16:02
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган


    Silk Avia Шаҳрисабзга кўпроқ парвоз қилади


    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади


    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади


    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!


    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади


    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 


    UZCARD SHERDOR премиум картаси энди МКБАНКда мавжуд


    GWM Аuto Shanghai 2025 да ўзининг глобал стратегиясини тақдим этди: Ўзбекистон асосий ҳамкорлар қаторида 


    MAGIC SAFARI — Марказий Осиёдаги биринчи тематик сафари-парк 15 май куни ўз эшикларини очади!


    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача


    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор


    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда


    Ўзбекистон Миллий банки “Олтин омонат”ни ишга туширмоқда


    ОСТИМ Глобал: 100 гектарлик замонавий саноат ҳудуди

     

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Мен бормасам, нега у келиши керак?” — Трамп Путин Истанбулдаги музокараларга келмагани ҳақида

    Дунё | 15 май, 16:35

    Ўзбекистон ва Қозоғистон ўртасидаги рақобат: қайси мамлакат боксчилари рейтингда юқори ўринларни эгаллаб турибди?

    Спорт | 15 май, 16:33

    Ўзбекистонда доллар курси уч кунлик кўтарилишдан сўнг тушди

    Ўзбекистон | 15 май, 16:16

    Биринчи водород бомбаси яратувчиси Ричард Гарвин вафот этди

    Дунё | 15 май, 16:05

    Ўзбекистонда Болалар контентини ривожлантириш маркази ташкил этилди

    Ўзбекистон | 15 май, 16:02

    “Янги ўқув йилидан мактаб директорлари, ўринбосарлари ва боғча мудиралари иш ҳақи 7-10 млн сўмдан ошади” — президент

    Ўзбекистон | 15 май, 15:56

    Шакира рэпертуаридаги энг муваффақиятли қўшиқ қайси эканини айтди

    Лайфстайл | 15 май, 15:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.