• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12715.13
    • RUB161.75
    • EUR14730.48
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё Лайфстайл

    “Умид қиламанки, барча акулалар ўлиб кетади”. Дональд Трампнинг энг ғалати 12 та одати

    Америка тарихида кўплаб баҳсли шахслар бўлган, аммо АҚШнинг ҳозирги президентини кўпчилик мамлакатдаги барча сиёсатчилар орасида энг шов-шувли шахс деб ҳисоблаяпти. Фуқаролар Дональд Трампнинг узлуксиз твитларини, унинг хотини ва бир неча никоҳдан туғилган фарзандлари билан муносабатларини ҳамда бошқа ғалати хатти-ҳаракатларини ҳайратланиб кузатмоқда.

    Трамп нарсаларини стол ўртасига қўйишни яхши кўради

    CNN телеканали видеосида кўрсатилишича, Трамп ҳар сафар учрашув пайтида столга ўтирганида, стол ўртасига бирор нарсани қўяди. Бу парҳез кола стакани ёки қандайдир таглик бўлиши мумкин, ҳатто исталган нарса ишлатилиши мумкин. Нормандия ороллари университети психология профессори Кевин Вулкан таъкидлашича, бу ҳаракат президентга бевосита алоқадор бўлмаган мавзуларда гап кетганда хавотир, назорат қилиш эҳтиёжи ва зерикиш ҳиссини намоён этади. Интернет фойдаланувчилари бу одатни ортиқча жой эгаллашга интилиш орқали ифодаланувчи ҳукмронлик шакли сифатида баҳолашмоқда.

    Дональд ётоғида чизбургер ейди

    Маълумки, президент ва биринчи хоним алоҳида ётоқхоналарда ётишни маъқул кўради. Бунинг сабабини улар иш жадвалларининг мос келмаслиги билан изоҳлайди. Аммо Дональд ҳамма билган фастфудга бўлган иштиёқини қондириш имкониятига эга. Майкл Волф ўзининг “Аланга ва ғазаб: Трампнинг Оқ уйида” китобида ёзишича, Трамп кечқурунлари телевизор кўриб, тўшакда ётган ҳолда чизбургер ейишни ёқтиради.

    Президент фастфудни оддий ресторанларга қараганда “ишончлироқ” деб ҳисоблайди

    Айтганча, президентнинг фастфудга бўлган иштиёқини бетакрор таъми билан эмас, балки тозалик нуқтайи назаридан изоҳлайди. “Мен жуда озода одамман, дейди Трамп CNN телеканалига. — Менга тозалик ёқади, шунинг учун озиқ-овқатни қаердан олиши номаълум бўлган жойга борганидан кўра, фастфудга борган маъқул деб ўйлайман”. Шу билан бирга, Дональд пиццани ҳар доим пичоқ ва санчқи билан ейишни афзал кўради, америкаликлар эса буни ғалати деб ҳисоблашади.

    У кунига 12 шишагача диэт кола ичади

    Президентнинг яна бир зарарли одати ҳақида New York Times нашрининг Оқ уй раҳбари ҳаётидан бир кунни тасвирлаган репортажи орқали маълум бўлди. Унда таъкидланишича, Трамп кўп миқдорда — кунига 12 шишагача диэт кола ичади.

    Трамп муҳим ҳужжатларни йиртиб ташлашни ёқтиради

    Президент архивлари тўғрисидаги қонунга кўра, Оқ уй иш жараёнини ҳужжатлаштириш учун барча президент ёзувларини сақлаши шарт. Бироқ Дональд ҳужжатларни ўқиб бўлгач, уларни майда майда қилиб йиртиб, сўнг полга ташлаш каби эски одатидан воз кеча олмаяпти. Бу жуда муҳим қоғозларга ҳам тааллуқли, шу боис ходимлар жамоаси узоқ вақт давомида қоғоз парчаларини худди бошқотирмадек йиғиб чиқишга мажбур бўлади.

    Президент доимо стаканни икки қўллаб ушлайди

    Бу ғалати одат ўтган йилнинг декабрь ойида ток-шоу бошловчилари ва интернет фойдаланувчиларининг эътиборини тортди. Трамп янги миллий хавфсизлик стратегиясини телевидениедаги чиқиши пайтида эълон қилаётганда, стаканни икки қўллаб ушлади. Бу ҳолат кузатувчиларни уни гўё болага ўхшатишга ундади.

    Дональд гермофобиядан азият чекади

    Ўзининг айтишича, қўлларини “иложи борича тез-тез” ювишга интилади ва лифтдаги биринчи қават тугмасини ҳеч қачон ўзи босмайди, чунки у ерда энг кўп микроблар тўпланади деб ҳисоблайди. Бундан ташқари, New York Times хабар қилишича, телевизор пультига ҳам фақат Оқ уй эгаси ва техник хизмат ходимларигина тегиши мумкин.

    Гермофобия ёки мизофобия деб ҳам аталадиган бу ҳолат микроблар, ифлослик ва юқумли касалликлардан ҳаддан ташқари қўрқишдир. Гермофобиядан азият чекадиганлар кучли хавотирга тушиб, хавфли микроорганизмлар билан алоқага киришиши мумкин бўлган вазиятлардан ўзларини олиб қочади. Бу қўрқув кўпинча қўлларни ҳадеб юваверишда, жамоат жойларига боришдан қочишда ва ҳар қандай шароитда ҳам тозаликка интилишда намоён бўлади.

    Президент ётоқхонасида учта телевизор бор

    Чамаси, Трампга битта телевизор камлик қилган, шунинг учун яна иккитаси қўшилган. Баъзи хабарларга кўра, Дональд кечқурун соат олтида ётоқхонасида телевизор кўради, овқатни тўшакда ейди ва баъзан телефон қўнғироқлари қилади. New York Times манбалари маълум қилишича, Трамп кунига камида тўрт соат телевизор кўради.

    У учун энг муҳим хона — ювиниш хонаси

    New York Times’га кўра, Трампда “ҳожатхоналарни, жумладан Овал кабинет ёнида таъмирлаган ваннахонани мақтанишни яхши кўради”. Трамп Маурицио Каттеланнинг “Америка” деб номланган ҳайкалига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳайкал 18 каратли соф олтиндан ясалган тўлиқ ишлайдиган ҳожатхонани ифодалайди.

    “Америка” номли инсталляция илк бор 2016 йилда Нью Йоркдаги Соломон Гуггенхайм музейида намойиш этилган эди. 90 килограммдан ортиқ оғирликдаги, 18 карат олтиндан ясалган унитаз Каттеланнинг ҳашаматпарастлик ва ҳаддан ташқари истеъмол маданиятига нисбатан сатирик фикр-мулоҳазасига айланди.

    Трамп соч турмагига муккасидан кетган

    Америка президентининг ғалати соч турмаги чексиз мемлар манбаига айланди. Бироқ Трампнинг ўзи орқага таралган сарғиш сочларига ниҳоятда жиддий муносабатда. 2016 йилдаги митинг пайтида сиёсатчи анча вақт соч лаки “илгаригидек эмас”лигидан нолиди. “Бугунги кунда соч лакини сепсангиз, у атиги 12 дақиқа таъсир қилади”, дея афсус чекди у. Миш-мишларга кўра, Дональд Vanity Fair журнали учун суратга тушиш пайтида соч турмагини бузмаслик учун кашмир свитерини қайчи билан кесишни сўраган экан.

    Президент ит боқмайди

    Сўнгги 130 йил ичида биринчи марта Оқ уй раҳбарининг ҳатто битта ҳам ити йўқ. Бу ҳолат кўпчилик америкаликларда ҳайрат уйғотмоқда.

    У акулаларни ёмон кўради

    2011 йилда бўлажак президент ҳақида мақола эълон қилинди. Унда айтилишича, 2006 йилда Невадада бўлиб ўтган голф мусобақасида тадбиркор ўз хонасида пижамада ўтириб, Discovery каналида “Акулалар ҳафталиги”ни томоша қилган экан. 

    “У акулалардан қўрқади, деб ёзган мухбир. Ўшанда Дональд шундай деганди: ъМен турли хайрия ташкилотларига пул бераман, лекин акулаларга ёрдам берадиган ташкилотларга ҳеч қачон хайрия қилмайман. Умид қиламанки, барча акулалар ўлиб кетадиъ. У гўё кўрсатувга берилиб кетгандек эди. Худди жинни бўлиб қолгандек. Биламан, бу жуда ғалати”, деган мухбир.

    17 июн, 17:45   Изоҳ (0)   1173
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Дональд Трамп#президент#АҚШ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Калифорния губернатори Трамп, Пентагон ва Хегсетни судга берди

    10 июн, 21:20

    Илон Маск Трамп ҳақидаги баъзи постларидан афсусдалигини билдирди

    11 июн, 17:50

    “Болалигимда най чалганман, мусиқачи бўлишим мумкин эди” — Трамп 

    11 июн, 22:50

    “Калифорния губернатори штатдаги вазият устидан назоратни йўқотди” — Трамп

    12 июн, 20:05

    Трамп 4 давлат муҳожирларини АҚШдан “ҳайдади”

    13 июн, 12:18

    Трамп Исроилнинг Эронга зарба беришини истамаган — CNN

    13 июн, 10:47

    Трамп Маск билан зиддият сабабли ўзининг Tesla автомобилини сотмоқчи

    14 июн, 14:55

    АҚШ Апелляция суди Лос Анжелесда Миллий гвардиядан фойдаланишга қўйилган тақиқни бекор қилди 

    13 июн, 20:25

    Оқ уй Маск компанияси билан тузилган давлат шартномаларини текширишга қарор қилди

    14 июн, 13:25

    “Исроил Эроннинг АҚШ билан музокара олиб борган барча вакилларини йўқ қилди” — Трамп 

    14 июн, 12:40

    АҚШ армияси 250 йиллигига парад ўтказилади

    14 июн, 17:55

    Марказий Осиё давлати ҳам бор: Трамп 36 мамлакат фуқароларига АҚШга киришни чекламоқчи

    15 июн, 10:46

    АҚШда мамлакат бўйлаб 2 мингга яқин жойда намойиш ўтказилди

    15 июн, 20:53

    Трамп Исроилга Эрон олий раҳнамосини ўлдирмасликни буюрди — ОАВ

    16 июн, 09:25

    Макрон Гренландияга ташрифи чоғида Трампнинг ҳудудни эгаллаб олиш даъволарини танқид қилди 

    16 июн, 13:47

    Эрон олий раҳнамоси ва оиласи бункерда яширинган — Иран International

    16 июн, 12:25

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    АҚШда Трамп илм-фанни тушунмаслиги таъкидланди 

    16 июн, 22:15

    Трамп Канадада ўтказиладиган G7 саммитида Зеленский билан музокаралар олиб боради

    16 июн, 23:20
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10

    Эрон–Исроил қарама-қаршилиги: уруш босқичма-босқич қандай авж олди?

    16 июн, 14:38

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп АҚШ кучлари Эрон ҳаво ҳудудини тўлиқ назорат қилаётганини билдирди 

    Дунё | 17 июн, 22:35

    Тошкентдаги “Сокин” подстанциясида юзага келган носозлик сабаб учта туманда “свет” ўчди

    Ўзбекистон | 17 июн, 22:21

    Андижонда 2,5 млрд сўмлик газдан ноқонуний фойдаланган заправка аниқланди

    Ўзбекистон | 17 июн, 22:20

    Ўзбекистонда ота-онаси хорижда бўлган 350 дан зиёд болага васий тайинланди 

    Ўзбекистон | 17 июн, 22:05

    Шавкат Мирзиёевнинг Қозоғистонга ташрифи якунланди

    Ўзбекистон | 17 июн, 21:53

    Исроил Эронга ҳужум қилиб, Ғазо бўйича музокаралар жараёнини издан чиқарди — Қатар ТИВ

    Дунё | 17 июн, 21:50

    Ўзбекистонда уч кишилик оилалар улуши ортиб бормоқда 

    Ўзбекистон | 17 июн, 21:40

    Юлдуз Усмонова, Райҳон ва Шаҳзода. Биргина қўшиқ сабаб бузилган муносабатлар

    Шоу-бизнес | 17 июн, 21:30

    Шоҳимардон ва Сўхга боришдаги постлар 24 соатлик иш тартибига ўтказилади

    Ўзбекистон | 17 июн, 21:20

    Ўзбекистон украиналик болаларга 2 мингта ўқув қуроллари тўпламини совға қилди (фото)

    Ўзбекистон | 17 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.