• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12910.15
    • RUB159.78
    • EUR14660.77
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Toshkentда
      +19°C
      • Andijon
      • Qarshi
      • Buxoro
      • Samarqand
      • Farg‘ona
      • Sirdaryo
      • Jizzax
      • Termiz
      • Namangan
      • Toshkent
      • Navoiy
      • Toshkent vil
      • Nukus
      • Urganch
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон Тошкент ш.

    Тошкентда янги қурилган уйда аҳоли газ таъминотисиз яшаётгани бўйича муносабат билдирилди

    Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида янги қурилган уйда аҳоли газ таъминотисиз яшаётгани, кадастр қилинмагани бўйича одамларнинг эътирозлари акс этган видео тарқалди. Тошкент шаҳар Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида ҳудудий назорат қилиш инспекцияси бунга муносабат билдирди.

    Фото: Видеодан кадр

    Унда қайд этилишича, Янгиҳаёт тумани Йўлдош-6 мавзесидаги ушбу турар жой “Эрам Қурилиш” МЧЖга тегишли бўлиб, объектда қурилиш-монтаж ишлари ҳукуматнинг тегишли қарори асосида инспекцияни хабардор этмаган ҳолда ўзбошимчалик билан бошлаб юборилган. Ушбу ҳолат юзасидан МЧЖга нисбатан 2021 йил 7 июль куни ёзма кўрсатма берилган.

    Бироқ белгиланган камчиликлар ўз вақтида бартараф этилмагач, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 99-моддаси (шаҳарсозлик тўғрисидаги қонунчиликни бузиш) 7-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этилганлиги сабабли МЧЖ раҳбарига суд органлари томонидан жазо чораси билан боғлиқ қарор чиқарилган. Хусусан, мазкур масала юзасидан Тошкент шаҳар Қурилиш Бош бошқармасига ва Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасига хатлар жўнатилган.

    Шунингдек, 2024 йилнинг 12 июлида ушбу объектга текширув ўтказиш мақсадида чиқилганида қурилиш ишлари тўхтатилгани аниқланган ва қурилишга жавобгар мансабдор шахслар жойига етиб келмагани сабабли холислар иштирокида далолатнома тузилган.

    2024 йил 5 ноябрда яна мониторинг ўтказилган ҳамда ҳолат юзасидан “Эрам Қурилиш” МЧЖга ёзма кўрсатма юборилган. Ҳозирги кунда инспекция мазкур ҳолат бўйича суд органларига тегишли тартибда чора кўрилиши юзасидан даъво аризаси киритмоқда.

    “Қурувчи ташкилот ва фуқаролар (субинвестор) ўртасида тузилган шартнома шартлари бажарилишини назорат қилиш ҳудудий инспекция ваколатига кирмайди ва мазкур қурилиш объекти инспекция рўйхатидан ўтмагани сабабли уйнинг кадастр ҳужжатларини расмийлаштириб берилиши тадбиркор “Эрам Қурилиш” МЧЖнинг мажбуриятидир”, дейилади муносабатда.

    Тошкент шаҳар кадастр бошқармасининг сентябрь ойида эълон қилган ахборотига кўра, пойтахт ҳокимининг 2018 йил июнь ойидаги қарори билан кўп қаватли турар-жой бинолари қуриш учун 2,4 гектар ер майдони доимий фойдаланишга ажратиб берилган.

    Қайд этилишича, “Эрам Қурилиш” МЧЖ томонидан ижтимоий ва инвестиция мажбуриятлари бажарилмаган, тегишли ташкилотлардан лойиҳа ҳужжатлари тасдиқланмаган, қурилиш ишлари белгиланган муддатда якунланмаган ва бугунги кунга қадар кадастр ҳужжатларини расмийлаштириш юзасидан мурожаат этмаган.

    Қурилиши тугалланган бино-иншоотни фойдаланишга топшириш юзасидан тегишли далолатнома тасдиқлангандан сўнг, ўрнатилган тартибда қурувчи ташкилот номига давлат рўйхатидан ўтказилиши мумкин. Таъкидланишича, бунда фуқаролар томонидан сармоя киритиш ва кўп қаватли турар жой қурилишига улушли иштирок этиш тўғрисидаги шартномалар мулкка бўлган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун асос бўла олмайди.

    Ҳуқуқ турининг вужудга келишини тасдиқловчи ҳужжатлардан бири (қурувчи ташкилот томонидан нотариал идора орқали расмийлаштирилган олди-сотди шартномаси ва х.к.) тақдим этилиб, Давлат хизматлари маркази ёки my.gov.uz орқали мурожаат этилган тақдирда, вужудга келган ҳуқуқ давлат рўйхатидан ўтказилади ва кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилади.

    16.12.2024, 12:55   Изоҳ (0)   9587
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #янги қурилган уй#кадастр

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бухорода кўп қаватли уйлар қуриш билан шуғулланган МЧЖ раҳбарига жиноят иши қўзғатилди

    01.07.2024, 09:25

    “Пулини биз тўладик, аммо уйга бошқалар эга чиқмоқда”: пойтахтда яна уй можароси

    04.07.2024, 17:13

    “Ҳар ҳоким алмашганда шу ҳолат такрорланади” — Бектемирда ҳокимият янги қурилаётган хонадонларни огоҳлантирмасдан бузаётгани айтилмоқда (видео)

    24.07.2024, 21:54

    Реновация ишлари фақат аҳолининг розилиги билан амалга оширилади — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

    06.08.2024, 09:50

    Бутун мамлакатга донғи кетган совет фильмларидаги машҳур бинолар (фото)

    29.10.2024, 11:55

    Тошкентнинг “Спутник” массивини янгилаш ишлари бошланди

    27.11.2024, 19:15

    Сайёҳлар нега “Янгиобод”га қизиқиб қолишди? (фото, видео)

    27.11.2024, 19:01

    Кимдир рози, кимдир эса йўқ: Янгиҳаётдаги 409 та ёғоч уй бузилади, эски уйлар ўрнида 72 гектар майдонга эга боғ яратилиши айтилмоқда (видео)

    27.11.2024, 20:19

    Янгиҳаёт ҳокими “Спутник”даги ёғоч уйлар қачон бузилиши ва аҳоли қаерга кўчирилишига аниқлик киритди 

    28.11.2024, 17:03

    “5 кун давомида +8 даражадан паст бўлган” қоида: Совет давридан қолган бузуқ тизимдан воз кечилади

    02.12.2024, 22:12

    Осмонўпар бинолар, Эски шаҳар ва орзудаги Тошкент ҳақида

    08.12.2024, 13:05
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “Улар ўз ватани мустақил бўлиши учун курашган эди” — Туркистон легионининг аянчли тарихи

    8 май, 15:09

    Рашидов, газли ичимликлар заводи, Қизил майдон. 9 май — Тошкент тарихидан фотолавҳалар

    7 май, 14:40

    Фазовий пойганинг бошланиши — Гагариннинг парвози ёлғон бўлганми?

    6 май, 18:00
    Audio Icon

    “Қуролли қушчалар”. Ўзбекистонда ишлаб чиқарилаётган дронлар ҳақида

    5 май, 21:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Анчелотти “Реал” бошқарувини қачон тарк этиши маълум бўлди

    Спорт | 9 май, 23:38

    Суперлига. “Динамо” “Сурхон”ни мағлуб этиб, турнир жадвалида кучли учликка кириб олди

    Спорт | 9 май, 22:35

    АҚШ бюджети тақчиллиги йил бошидан бери 196 млрд долларга кўпайди

    Дунё | 9 май, 22:05

    Францияда икки генерал ҳокимиятни танқид қилгани учун ишдан олинди

    Дунё | 9 май, 21:35

    “Ливерпуль” “Реал”нинг қароридан норози бўлди

    Спорт | 9 май, 21:12

    НАТО Киевга тинчлик шартномасининг бир қисми сифатида аъзоликни ваъда қилмаганини билдирди

    Дунё | 9 май, 20:35

    Суперлига. Водий дербисида “Нефтчи” устун келди

    Спорт | 9 май, 20:21
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.