• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.32
    • RUB161.89
    • EUR14822.1
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Сайёҳлар нега “Янгиобод”га қизиқиб қолишди? (фото, видео)

    Пойтахтдаги фойдаланилган буюмлар сотиладиган “Янгиобод” бозори ҳақида эшитганмисиз? Кейинги пайтларда бу бозорга сайёҳларнинг ҳам ташриф буюриши анча ортган. Боиси, у ерда сотиладиган ноёб буюмлар хорижликларда ҳам катта қизиқиш уйғотмоқда. 

    Бозорда йўқ нарсанинг ўзи йўқ. Бу ерда истаган нарсангизни топишингиз ва керак бўлмай қолган ҳар қандай буюмингизни сотишингиз мумкин. Замонавий онлайн бозорларнинг анъанавий кўриниши деса ҳам бўлади.

    Фото: “Дарё”

    Бозор ҳақиқатан ҳам ранг-баранг, яъни у ердан озиқ-овқат маҳсулотларини, янги кийим-кечакларни, шу билан бирга эскиларини ҳам, аллақачон ишлаб чиқариш тўхтатилган техникаларнинг асбоб ускуналарини, уй ҳайвонлари, қушлар, аквариум балиқлари ва энг қизиғи кўп йиллик тарихга эга осори атиқаларни ҳам харид қилишингиз мумкин.

    Фото: “Дарё”

    Дарвоқе, сизга бозорга келишнинг энг қулай транспорт воситаси ҳақида айтиб ўтмадик. “Янгиобод” бозорига шаҳарнинг исталган бурчагидан биргина метро орқали келишингиз мумкин. Мустақилликнинг 30 йиллиги муносабати билан қурилган ерусти метроси йўналишининг “Янгиобод” бекатида тушиб, ташқарига чиқишингиз билан бозор муҳити сизни қарши олади.

    Фото: “Дарё”

    Янгиобод ҳам бошқа бозорлар сингари душанба куни ишламайди. Савдогарларнинг сўзларига кўра, бозор шанба ва якшанба кунлари “тўлиб-тошади”. Шундоқ ҳам арзон бўлган буюмларни, савдолашиб янада арзонроққа харид қилса бўлади.

    Фото: “Дарё”

    Қулоққа чалинган ғалати гап-сўзларга қараганда, бу бозорда одамнинг жонидан бошқа барча нарсани топиш мумкин экан. Бу гап сўзлар қанчалик ҳақиқатга яқинлигини билмаймиз-у, аммо ростдан ҳам барча нарса бор экан, ишонаверинг.

    Фото: “Дарё”

    Техника жиҳозлари: телефон ёки компьютер сотиб оламан десангиз, эҳтиёт бўлиш керак — бозорда ўғирланган маҳсулотлар ҳам йўқ эмас.

    Фото: “Дарё”

    Бозорда кичик ҳайвонот олами ҳам бор — қушлардан тортиб турли зотдор итлар-у, рангли балиққача. Нархи эса бошқа бозор ва зоодўконларга қараганда ҳайратланарли даражада арзон!

    Фото: “Дарё”

    Эски ёки бир марталик мавсумга чидаб берадиган кийим-кечак излаётган бўлсангиз ҳам “Янгиобод” бозори сизга ёрдам беради. Туфлиларни ҳолатига қараб 30 мингдан 50 минггача, ичкилар кийимини эса 20-60 минггача бўлган нархда харид қилишингиз мумкин.

    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Агар болалик йилларингиз билан боғлиқ хотираларни эслагингиз келса ҳам албатта бу бозорга ташриф буюринг. Бу ерда камида 5-6 та авлоднинг эрмаги бўлган ўйинчоқлар, оналаримизнинг сарпосига қўйилган биллур идишлар ҳам бор.

    Аслида бундай бозорлар дунёнинг ҳар бир нуқтасида бор. Энг қизиғи, уларнинг ҳам ўз харидори бор.

    Фото: “Дарё”

    Масалан, Париждаги Сент Уан эски бозорида — антиквар буюмлардан тортиб қизиқарли майда-чуйдаларгача бор. Дизайнерлик кийимлари ва буюмлар, қадимий мебеллар, китоблар, янги ва ишлатилган электроникаларни ҳам топиш мумкин.

    2004 йилда Берлинда ҳам эски-туски бозори очилди — аввалига вақтинчалик ярмарка сифатида, кейинчалик эса мунтазам ишлайдиган бозорга айланди. Фақат асл қадимий буюмлар қидирсангиз, эҳтиёт бўлишингиз керак — ҳар доим замонавий буюмларни сунъий равишда қадимийлаштирилганини учратиш хавфи мавжуд.

    Бундай бозорлар Мадридда, Лондонда, Барселонада ва Истанбулда ҳам бор. Аслида улар кўп жиҳатдан фойдали. Кераксиз буюмлар ахлатхоналарга ташланмайди ва уларнинг умри узаяди. Кейин бу ҳам тадбиркорлик. Биз арзимас ҳисоблаган буюмлар билан ҳам бир хонадоннинг қозони қайнайди.

    Фото: “Дарё”

    Антиквар буюмлар сотиладиган бозор! Эҳ, мана буни ҳақиқий музей деса бўлади. Ишонаверинг, бу ерга келсангиз аниқ ўзингизни бошқа ҳудудга тушиб қолгандек ҳис қиласиз. Хўш, буюм антиквар ҳисобланиши учун камида неча йиллик тарихга эга бўлиши керак? Улар ҳақиқатан ҳам қимматми? Бу каби саволларимизга тадбиркор Улуғбек Маҳмуджонов жавоб беради.

    — Аслида 100 йил сақланган буюмларни ҳам тарихий деса бўлади. Афсуски, кўп инсонлар ота-онасидан қолган эски буюмларни қадрламай, уларни ташлаб юборишади. Улардан воз кечиш эмас, қадрлаш керак. Улар мамлакат тарихи ҳақида сўзлайди.

    Асосий харидорлар хорижликлар, аммо эски буюмларга қизиқадиган ҳамюртларимиз ҳам йўқ эмас, — дейди етти йилдан буён антиквар буюмлар савдоси билан шуғулланувчи тадбиркор Улуғбек Маҳмуджонов.

    Фото: “Дарё”

    Янгиобод ранг-баранг ва бошқа зоодўконларга қараганда анча арзон ҳайвонот бозори билан ҳам машҳур.  Бу ердан ранг-баранг қушларни 15 минг сўмдан бошлаб харид қилишингиз мумкин. Гапирадиган, шеър ёдлаб берадиган қушларнинг баҳоси эса анча қиммат. “Янгиобод”нинг кўримсизгина аквариум бозорида ҳам савдо авжида. Бор-йўғи 5 мингдан бошлаб, ранг-баранг ва кўзни қувнатувчи балиқларни харид қилишингиз мумкин.

    Фото: “Дарё”

    Хуллас, “Янгиобод” бозорига бўлган сафаримиз ҳам якунланди. Вақтингиз бўлганида шунчаки бу ерга келишингизни тавсия қиламиз. Самимий инсонлар, ноодатий буюмлар ва арзон нарх наво сизни ҳайратлантириши аниқ.

    Агар бозор ҳақида янада кўпроқ маълумотга эга бўлишни истасангиз, ҳавола орқали махсус репортажни томоша қилинг. Умид қиламизки, кетган вақтингизга ачинмайсиз. 

    27.11.2024, 19:01   Изоҳ (0)   13346
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Янгиобод#бозор#антиквар буюмлар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Янгиобод» бозори Бектемир туманига кўчирилади

    20.09.2017, 21:25

    Тошкентнинг «Янгиобод» бозорида сотувчилар сотилмай қолган ҳайвонларни ўлдирмоқда

    25.06.2018, 09:49

    «Беш хонали квартира ва Trailblazer». Бош прокурор «Янгиобод» бозори директори ноқонуний орттирган маблағларини нимага сарфлаганини маълум қилди

    07.11.2020, 15:39

    Тошкентдаги «Янгиобод» бозорида ёнғин содир бўлди

    13.02.2022, 09:25

    “Агар имкон бўлганида антиквар буюмлар музейини очардим” — Янгиобод бозорида сотувчилик қиладиган собиқ фотосуратчи (фото)

    22.11.2024, 11:50
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    SonetUzStyle – ижодий контент учун Kia Sonet совға қиламиз


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Kapitalbank Top Employers Institute талқини бўйича Ўзбекистоннинг энг яхши иш берувчиси мақомини яна бир бор тасдиқлади


    Имзодан Engelberg премиум ромлари ҳашаматликнинг тимсолидир


    Фарғона вилоятида мўл ҳосил: фермерлар 95 центнердан ортиқ ғалла етиштирди 


    Тошкентда навбатдаги САГ XL гилам дўкони ўз ишини бошлади


    Бургер ва лавашдан тортиб кабоб ҳамда flat white’гача — барчаси бир жойда!  


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    riitm ақлли платформаси Ўзбекистон тингловчиларига 30 миллион трек таклиф этмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    CAEx Мебел & Деcор 2025 кўргазмаси 13-15 сентябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтади


    Чиройли давлат рақами ва 1 йиллик транспорт воситалари эгаларининг фуқаролик жавобгарлигини мажбурий суғуртасига эга HAVAL

     

    Тавсия этамиз

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23

    СССРнинг қўшни давлатга босқини тарихи: Афғонистонда ёдгорлик ўрнатилган ягона совет аскари ким эди?

    5 июл, 15:22

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Латвия давлат хизматчиларининг Россия ва Беларусияга боришини тақиқлади

    Дунё | 10 июл, 00:05

    Озарбайжон ва Россия ўртасидаги можаро: нега бу икки томонлама зиддият Марказий Осиёда акс-садо бермоқда?

    Дунё | 9 июл, 23:45

    Жозе Моуриньо собиқ шогирдини “Фенербаҳче”га олиб келмоқчи

    Спорт | 9 июл, 23:30

    “Икки марта кўрган инсонимга турмушга чиққанман”. Шаҳзода Муҳаммедова оиласи, фарзандлари ва бизнеси ҳақида гапирди

    Шоу-бизнес | 9 июл, 23:25

    Тошкент 20 йилдан кейин қай кўринишда бўлади? Президентга янги режа тақдим этилди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:50

    The Guardian: Грок сунъий интеллекти нацистга айланди ва ўзини МехаГитлер деб атади

    Дунё | 9 июл, 22:45

    Ўзбекистонга гўшт импорти кескин кўпайди

    Ўзбекистон | 9 июл, 22:25
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.