• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +31°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Ҳар ҳоким алмашганда шу ҳолат такрорланади” — Бектемирда ҳокимият янги қурилаётган хонадонларни огоҳлантирмасдан бузаётгани айтилмоқда (видео)

    “Дарё” сайтига Бектемир тумани “Забардашт” маҳалласи Боғи Эрам кўчасида яшовчи бир гуруҳ аҳоли мурожаат қилиб, ҳокимият вакиллари томонидан уй-жойлари огоҳлантиришсиз бузилаётгани ҳақида маълум қилди. Ушбу мурожаат асосида суриштирув ўтказдик.

    Маълум бўлишича, президентнинг 2013 йил 6 августдаги 2020-сонли қарори ва Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 9 январдаги 4-сонли баёни ижроси асосида Ўрта Чирчиқ туманидаги “Қумовул” ва “Оқ ота” ҚФЙ ҳудудидан ўтувчи Тошкент—Бекобод автомобиль йўлининг кенгайиши ва йўл ёқасида замонавий икки ва уч қаватли бинолар қурилиши муносабати билан қатор турар жойлар “снос”га тушган. Уй-жойлари бузилган фуқароларга 2016 йилда Ўрта Чирчиқ туманининг ўша пайтдаги ҳокими Б.Ибрагимов, 2019 йилда бошқа бир ҳоким О.Нурматовнинг қарори асосида ер участкалари ажратилган.
    Фото: “Дарё”

    “2018—2019 йилларда йўл ёқасидаги уйлар бузилганда менга тегишли нотурар бино эвазига менга ҳам 4 сотих ер ажратилган эди. Уни ҳам югуриб-елиб олганмиз. Ўша пайтда ҳокимлик вакиллари келиб, ўзлари қозиқ қоқиб, ажратиб беришган. Энди ҳар ҳоким алмашганда, янги ҳоким келиб, уйингни бузаман, деб қўрқитади. Биз ўшанда кадастр қилмоқчи бўлганимизда, тўхтанглар, Тошкент вилоятидан шаҳарга, Бектемирга ўтяпсизлар, шундан кейин ҳужжат қиласизлар, дейишган эди. Шу билан аросатда қолиб кетдик.

    Фото: “Дарё”

    Йиллар давомида кредит олиб, уй қурдик, лекин яна ҳоким ўзгариши ортидан огоҳлантирмасдан уйларни бузишга тушди. Айрим бузилган уйларнинг ичида одамлар яшаётган бўлган”, дейди мурожаатчилардан бири Нодира Солиева.

    Фото: “Дарё”

    Бу ерда шу пайтгача 148 та хонадон қурилган ва уларнинг 50 фоизидан ортиғи кўчиб келган. Уй қурганлар орасида ҳокимият ер ажратганлардан ташқари, ерни бошқалардан сотиб олганлар ҳам бор. Аҳоли вакилларининг таъкидлашича, ҳокимият қўлида биноларни бузишга оид суд қарори ёки бошқа бирор-бир ҳужжат йўқ. Шунчаки махсус техника олиб келиниб, одамлар огоҳлантирилмасдан, бузиш бошланган. Бузишга қаршилик қилганлар эса ички ишлар ходимлари томонидан автобусларга солиб, олиб кетилган.

    Фото: “Дарё”

    Вазиятга ойдинлик киритиш мақсадида Бектемир ҳокимиятига келдик. Ҳар қанча ҳаракат қилмайлик, бизни ҳоким билан учрашишимизга йўл қўйишмади. Ҳокимият қурилиш бўлими бошлиғи Шерзод Алтмишов ва туман кадастр агентлиги мутахассислари Сардор Иноғомов ва Ислом Жалиловлар вазиятга муносабат билдиришди.

    Фото: “Дарё” / Шерзод Алтмишов

    “Забардашт” маҳалласи 2019 йилда Бектемир тумани ҳудудига ўтган. Унгача Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудида бўлган. Ҳозирги кунда маҳалладаги 13 гектар ер майдонида 148 та ноқонуний уй-жойлар қуриляпти.

    Биз фуқароларни огоҳлантириш мақсадида маҳаллага бордик. Одамларга ҳокимият ва кадастр агентлиги томонидан огоҳлантириш берилган, лекин биз у ерга борганимизда фуқаролар йўқ эди. Одамлар яшамаса, огоҳлантириш хатини деворга ёпиштириб кетмайман-ку? Усталар ишлаяпти, лекин уй эгаларини топиб бўлмайди. Одамларнинг қўлида ҳеч қандай ҳужжат йўқ”, дейди туман қурилиш бўлими бошлиғи Шерзод Алтмишов.

    Фото: “Дарё”

    Ҳокимият вакиллари фуқаролар қурган биноларни бузишга асос бўладиган бирор ҳужжат тақдим эта олмади. Айтилишича, фуқароларга огоҳлантириш Вазирлар Маҳкамасининг 467-сонли қарори асосида берилган.

    Туман кадастр агентлиги мутахассислари Сардор Иноғомов ва Ислом Жалилов ҳолатни изоҳлар экан, бу ҳудуд Ўрта Чирчиқдан Бектемир тумани тасарруфига “қишлоқ хўжалиги ери” сифатида ўтганини таъкидлади. Шу боис фуқароларга кадастр ҳужжати расмийлаштириб берилмайди.

    Фото: “Дарё”

    “Ҳоким қарори асосида ер ажратилганда, ўлчаб, бўйи, эни, кенглиги қанча, бичиб олинади ва қозиқ актлари тузилади. Ҳар бир ҳоким қарори билан бирга қозиқ актлари ҳам берилади. Биз ана шу икки ҳужжат асосида кадастр расмийлаштириб беришимиз керак. Аммо ҳеч қайси фуқарода қозиқ акти йўқ. Яъни, майли, бу ер қишлоқ хўжалигиники эмас, деб ҳисоблайлик. Лекин биз қайси фуқарога айнан қаердан ер ажратилганини қаердан биламиз?

    Бу одамлар нима қилиши керак эди? Ҳоким қарори чиққан, қозиқ актини олиб, кадастр органларига мурожаат қилиши керак эди. Ўшанда уларга ер плани тайёрланиб, давлат рўйхатидан ўтказиларди. Ана шундан кейин уй қуришни бошлаганида, ҳеч қандай муаммо келиб чиқмаган бўларди”, дейди Ислом Жалилов.

    Фото: “Дарё”

    “2019 йил 6 декабрда қабул қилинган 3933-сонли ҳоким қарори прокурор протести сабабли бекор қилинган. Чунки қарорда умумий ер майдони кўрсатилган, лекин фуқаролар рўйхати йўқ. Шу боис суғориладиган ер майдонларида уй-жой қурилгани ҳолати бўйича маълумотлар туман, шаҳар ва республика прокуратурасига киритилган. Йиллар давомида фуқаролар огоҳлантирилганига қарамай, ноқонуний қурилмалар сони ортиб бормоқда ва уларнинг сони 148 тага етди”, деди Сардор Иноғомов.

    Фото: “Дарё”

    Тўғри, қонун ҳамма учун баробар ва уни билмаслик фуқарони жазодан озод қилмайди. Аммо фуқаро мурожаатида айтилганидек, аҳолини огоҳлантирмай уйини бузиш инсонийликка ҳам тўғри келмайди. Хўш, бунга ҳокимлик вакили қандай муносабат билдиради?

    “Бузилган уйларнинг ҳеч бирида аҳоли яшамайди. Фақатгина усталар ишлаётган экан. Бузишдан аввал уларни ташқарига чиқардик. Фуқароларни огоҳлантириш учун ҳудудга чиққанимизда ҳеч ким йўқ эди. Деворига ёпиштириб кетмаймиз-ку”, дейди туман қурилиш бўлими бошлиғи Шерзод Алтмишов.

    Фото: “Дарё”

    Кўриб турганингиздек, вазият чигал ва мураккаб. Аҳоли ҳам, ҳокимият ҳам ўзини ҳақ деб билади. Катта эҳтимолки, ер майдонининг бир тумандан бошқа бир туманга ўтиши жараёнида йўл қўйилган техник хатолар ана шундай тушунмовчилик ва можароларга сабаб бўляпти. Ўйлаймизки, ушбу масала ҳукумат ва тегишли органлар томонидан қайта ўрганилади ва адолатли ечим топилади. Мавзуга яна қайтамиз.

    24.07.2024, 21:54   Изоҳ (0)   13204
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ёшлик суратларига термилиб турган президент, туз донасиданам кичкина сумка, “замҳоким”нинг бир кунлик сафар харажати: ижтимоий тармоқларда нима гап? 

    24.07.2024, 21:00

    Тошкентда ҳоким ёрдамчиси ўз онасини калтаклагани айтилмоқда

    24.07.2024, 18:51

    Ўзбекистонда июнь ойида қанча таълим кредити ажратилгани очиқланди 

    24.07.2024, 18:40

    Огоҳлантириш: Ўзбекистонда об-ҳавонинг кескин исиши кутилмоқда 

    24.07.2024, 18:25

    Сарсон талабалар, гўшакни кўтармаётган ББА — миллий сертификат юзасидан тушунтириш бериш шунчалар қийинми?

    24.07.2024, 17:50

    Шавкат Мирзиёев 67 ёшда: Ўзбекистон президентини кимлар табриклади?

    24.07.2024, 17:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади



    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32

    Украина армиясига 23 минг зирҳли транспорт воситаси керак — ОАВ

    Дунё | 26 июл, 22:13

    Газ ва электр токини беҳуда сарфлаганлар жавобгарликка тортилади — Бош прокуратура

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:07

    Маҳкумни озодликка чиқариб бериш учун 30 минг доллар талаб қилган адвокат қўлга олинди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:02
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.