• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +29°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “5 кун давомида +8 даражадан паст бўлган” қоида: Совет давридан қолган бузуқ тизимдан воз кечилади

    Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йилдаги 194-сонли қарорига асосан об-ҳаво ҳарорати кетма-кет 5 кун давомида +8 даражадан паст бўлган тақдирдагина иссиқлик тизими ишга туширилади. Бу қоида янгилик эмас: шунга ўхшаш банд Ўзбекистон ССР ҳукуматининг 1985 йилдаги 497-сонли қарорида ҳам мавжуд эди. Бироқ мазкур қарор 1960-70 йилларида, ҳарорат нисбатан барқарор ҳамда бугунги кундагидек кескин ўзгаришлар мавжуд бўлмаган вақтда қабул қилинган.

    Жорий йилнинг октябрь ойида Ўзбекистонда ҳаво ўзгариб туради.

    17 октябрь куни эрталаб у нолга тушиб, ўртача кунлик ҳаво ҳарорати +8 даражани ташкил қилди. Об-ҳавонинг кескин тушиб кетиши кўп қаватли уйлар, шифохоналар, мактабларда совуқ ҳаво сезилди.

    Бундай вазиятда масъуллар “5 кун давомида +8 даражадан паст бўлган” қоидани эслатиб ўтишди. Бу кенг жамоатчилик томонидан кескин танқидга учради ва кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Фото: АОКА

    Бугун, 2-декбар куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги бошқарма бошлиғи Илҳом Тўраевнинг айтишича, “5 кун давомида +8 даражадан паст бўлган” қоидани такомиллаштириш учун ёпиқ тизимга ўтиш керак.

    Индивидуал иссиқлик тизимлари ўрнатилганидан кейин аҳолидан бошқарув сервис уюшмасига келиб тушган мурожаатига қараб иссиқлик тизимини мустақил ёқиши мумкин.

    Бугунги кундан Тошкент шаҳридан ташқари бошқа ҳудудларда ўрнатилган индивидуал иссиқлик тизимини “5 кун давомида +8 даражадан паст бўлган” қоидасига қарамасдан таъминотчининг ўзининг ташаббуси билан ёки истеъмолчиларнинг мурожаатига қараб ёқиб берилган жойлар жуда кўп бўлди. Масалан, ижтимоий соҳа объектлари – мактаб, боғча ва касалхоналарда шундай қилинди.

    Ҳукумат томонидан бизга қўйилаётган талаб ёпиқ тизимга ўтиш, энергия тежамкорлигини 30 фоизга етказиш, деди Илҳом Тўраев.

    Унинг қўшимча қилишича, бу тизимда бугунги кунда амал қилинмаётган бир жиҳати бор — ташқи ҳаво ҳароратидан қатъи назар ижтимоий соҳа объектларида 15 октябрь санасидан иссиқлик таъминоти ёқилиши керак бўлган. Лекин бу қоидага охирги йилларда амал қилинмаяпти, бошқа йилларда эса амал қилиб келинган.

    Вазирликнинг бошқарма бошлиғи Обиджон Мўминовнинг маълум қилишича, 2014 йилда ҳам Вазирлар Маҳкамасида “5 кун давомида +8 даражадан паст бўлган” қоидасининг ўзгармай қолишига сабаб ўша вақтда ечим топилмаган.

    Нима учун ечим топилмаган? Боиси тизимларимиз 50-60 йил аввалги, кўп нарса эскирган. Тизимни қачонки модеринизация қилиб, замонавий тизимга ўцак юқорида айтилган қоидадан воз кечиш мумкин. Бу ишлар кетяпти. Қашқадарё, водий вилоятларида янги қозонхоналар қурилмоқда. Уларни ҳароратдан келиб чиқиб, бемалол ёқиш мумкин, деди Обиджон Мўминов.

    Ўтган йилларда Ўзбекистонда иссиқлик берилган саналар:

    • 2023 йил — 6 ноябрь;
    • 2022 йил — 24 октябрь;
    • 2021 йил — 14 октябрь;
    • 2020 йил — 17 октябрь;
    • 2019 йил — 30 октябрь.

    Тошкент шаҳрида сўнгги йилларда иситиш мавсумининг бошланиш ва тугаш саналари:

    2020/21 : 2020 йил 17 октябрдан 2021 йил 7 апрелгача (174 кун);
    2021/22 : 2021 йил 14 октябрдан 2022 йил 1 апрелгача (170 кун);
    2022/23 : 2022 йил 24 октябрдан 2023 йил 10 мартгача (138 кун);
    2023/24 : 2023 йил 8 ноябрдан 2024 йил 26 мартгача (140 кун).

    “Goldenpages.uz” маълумотларига кўра, сўнгги 4 йил ичида, иситиш тизими октябрь ёки ноябрь ойининг бошида ёқилган бўлиб, мавсум ўртача 138 дан 174 кунгача давом этган.

    Иқлимшунос Эркин Абдулахатов “Газета.уз”га берган интервьюсида ушбу ёндашувни таҳлил қилиб, бу борада ўз фикрлари билан ўртоқлашди. У ҳозирги иқлим ўзгаришлари иситиш тизимларида янада мослашувчан ёндашувни талаб қилади деб ҳисоблайди. Иқлим ўзгариши куз фаслида кўпинча ҳароратнинг кескин ўзгаришига олиб келади, бу эса одамларнинг совуққа мослашишини қийинлаштиради. Бундан ташқари, ўтган асрда қурилган кўплаб бинолар совуққа бардош бера олмайди, бу эса ўз вақтида иссиқликка бўлган эҳтиёжни оширади.

    Эркин Абдулахатов хона ичидаги қулай ҳарорат нафақат ташқи ҳавога, балки намлик, қуёш нури ва шамол каби омилларга ҳам боғлиқлигини таъкидлади. 

    Иситиш мавсумининг бошланишини аниқлашда комплекс ёндашувлар

    Олим Ўзбекистонда иситиш мавсумини бошланишнинг мақбул муддатини белгилаш учун замонавий иқлим маълумотларига асосланган янги меъёрий ҳужжат ишлаб чиқиш зарурлигини таъкидлади ва бунда аҳоли фикри, иқлимнинг соғлиққа таъсири бўйича тадқиқот натижалари, шунингдек, турар жой биноларининг дизайн хусусиятлари ҳисобга олиниши керак.

    Ҳаво ҳарорати, намлик, шамол тезлиги, қуёш нури ва бошқа мураккаб факторларни ҳисобга олган ҳолда ўз вақтида тақдим этилган қулай ҳарорат муҳити одамларнинг жисмоний ва иқтисодий самарадорлигига таъсир қилади, деб тушунтиради Абдулахатов.

    Иқлим ўзгариши ва қулай хона ҳароратига бўлган эҳтиёж, белгиланган стандартларни қайта кўриб чиқиш заруратини туғдирмоқда. Ўзгарувчан иқлим шароитида қатъий “+8 даража” қоидасига риоя қилиш бугунги кун стандартларига жавоб бермайди. Ўзбекистон аҳолиси учун қулай ва хавфсиз муҳитни таъминлашда кенг қамровли иқлим маълумотлари ва биоиқлим шароитларини ҳисобга олган янги стандартларни ишлаб чиқиш вақти келди.

    02.12.2024, 22:12   Изоҳ (0)   13599
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #+8 даража#Об-ҳаво#АОКА#қурилиш вазирлиги#коммунал#совуқ

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    “Ўзгидромет” дам олиш кунлари қандай об-ҳаво бўлишини маълум қилди

    22.11.2024, 14:15

    Ўзбекистонда келаси ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    24.11.2024, 11:05

    Тошкент шаҳри ва вилоятида 26 ноябрь куни ёмғир ёғиши мумкин

    25.11.2024, 11:15

    Ўзбекистонда 27 ноябрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    26.11.2024, 12:20

    Ўзбекистонда ҳафта охирида қор ёғиши кутилмоқда

    27.11.2024, 11:50

    Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида 29 ноябрь куни ёмғир ёғади

    28.11.2024, 12:10

    Ўзбекистонда ҳаво ҳарорати яна пасаяди

    28.11.2024, 13:35

    Ёмғир, қор, ҳарорат пасайиши: “Ўзгидромет” дам олиш кунларига прогнозини эълон қилди

    29.11.2024, 11:43

    “Ўзгидромет” декабрда қандай об-ҳаво кутилаётганини маълум қилди

    29.11.2024, 15:59

    Ўзбекистонда 2 декабрь куни қандай об-ҳаво бўлиши маълум қилинди

    01.12.2024, 11:34

    Ўзбекистонда 3 декабрь куни ҳарорат 10 даражадан кўтарилмайди

    02.12.2024, 10:45

    Ўзбекистонда иш ҳафтаси ёғингарчиликсиз ўтади

    02.12.2024, 14:20
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    InfinBank Visa карталари билан энди WeChat Pay ва Alipay орқали тўлаш мумкин


    President Tech Award: 1 000 000 долларлик соврин жамғармасига эга инновацион лойиҳалар миллий танлови бошланди


    Ғалабадан илҳом, келажак сари дадил қадам – Жаҳон чемпионатига йўл олган чемпионлар учун BYD автомобиллари туҳфа этилди


    Бекободда "Бизнесни ривожлантириш банки"нинг  замонавий банк хизматлари маркази иш бошлади


    Mobiuz ходимлари онкологик ва гематологик касалликлар билан курашаётган болаларга ёрдам кўрсатди


    Golden Houseъдан “Ўз Макон”: Тошкентдаги шаҳар ҳаётининг янги мезони


    SAG 25 йиллиги муносабати билан Абу-Дабида ҳамкорлари учун бизнес тур ташкиллаштирди 


    American University оф Technology: иккита магистрлик дипломи ва АҚШда ўқиш имконияти


    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда


    TENET: “Stellar Residence” апартаментлари 24 ойгача босқичма-босқич тўлов билан 


    Hyundai Tucson: 24 ойга бўлиб тўлаш имконияти — қулай, тез, фойдали


    110% грант ва халқаро амалиётлар: Central Asian University ва AKFA Medline University Hospital резидентура дастурига қабул давом этмоқда


    Way II Тошкент халқаро инвестиция форумида иштирок этмоқда 


    Микрокредитбанк халқаро молия институтлари билан муҳим келишувларга эришди


    Uzbekistan Airways билан Куала-Лумпур ва Бангкокга саёҳатни режалаштиринг

     

    Тавсия этамиз

    35 йилдан сўнг топилган сотқин – уруш пайтида немислар томонга ўтиб кетган аёл қандай фош бўлганди?

    14 июн, 17:20
    Audio Icon

    Исроил ва Эрон можароси: сабаблари, хронологияси, оқибатлари (фото, видео)

    14 июн, 16:36

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қашқадарёда жонига қасд қилиш учун ўзини каналга ташлаган фуқарони ички ишлар ходими қутқарди 

    Ўзбекистон | 14 июн, 23:06

    Суперлига. “Пахтакор” “Бунёдкор” билан, “ОКМК” эса “Шўртан” билан дуранг ўйнади

    Спорт | 14 июн, 22:18

    Актриса Фотима Режаметова ўзини осиб қўйган қўшниси юзасидан мурожаат билан чиқди (видео) 

    Ўзбекистон | 14 июн, 22:02

    Омбудсман Тошкентдаги ҳибсхонада аёл узоқ вақтдан бери сақланаётганига изоҳ берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:50

    50 дақиқалик суҳбат: Путин ва Трамп Яқин Шарқдаги кескинлашган вазиятни муҳокама қилди

    Дунё | 14 июн, 21:20

    ChatGPT’дан диний саволларга жавоб олиш жоизми? Мусулмонлар идораси жавоб берди

    Ўзбекистон | 14 июн, 21:18

    Таиланд ва Камбожа чегара можаросини ҳал қилиш учун учрашув ўтказди

    Дунё | 14 июн, 21:10
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.