Украина Россия газининг Европага транзитини давом эттирмайди. Фақат Россияга тегишли бўлмаган газ транзит қилиниши мумкин. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленскийга таяниб, РБК-Украина хабар берди.
Украина етакчиси ҳукумат Россияга “украинлар қонидан қўшимча миллиардлаб даромад олиш имконини бермаслигини”, шунинг учун Россия газининг транзити тўхтатилишини таъкидлади. Унинг қўшимча қилишича, Россиядан арзон нарса олиши мумкин бўлган дунёдаги ҳар қандай мамлакат “бир кун келиб Россияга қарам бўлади”.
“Бугун мен Словакия бош вазири билан суҳбатлашдим ва унга тушунтирдим: агар бу Россия гази бўлмаса, бошқа давлат гази бўлса ҳам, биз аниқ билишимиз керак. Биз алданишни истамаймиз, яъни бу бошқа мамлакат бўлиб, у Россиядан газ олиб, кейин ўз газини транзит қилиши мумкин. Бу худди урушдан фойда кўришни ва Россияга пул ўтказишни давом эттиришга ўхшайди”, деди Зеленский.
Президентнинг айтишича, Словакия Украина орқали газ транзити масаласини кўтарганида, у “пул йўқотаётгани” ҳақида шикоят қилган.
“Уруш пайтида пул ҳақида гапириш уятли, чунки Украина одамларини йўқотмоқда. Аммо воқеликка қарайдиган бўлсак, Украина ушбу уруш туфайли энергетика соҳасида анча кўпроқ зарар кўрмоқда”, дея таъкидлаган Зеленский.
Фицо Украина орқали газ транзитини узайтиришни ниятида.
Украина ўз ҳудуди орқали Россия гази транзити бўйича шартнома муддатини узайтирмаган, шу сабабли етказиб бериш 2025 йилда тўхтатилади.
Шунга қарамай, Словакия бош вазири Роберт Фицо Украина ва Европа комиссияси билан Россия газининг Украина ҳудуди орқали Словакияга транзитини давом эттириш бўйича келишувга эришишга умид қилмоқда.
Изоҳ (0)