• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Бизнес

    Тарихдаги энг қийин вазифа: Россия Европа Иттифоқини ўз газини сотиб олишга мажбурлаш йўлини қидирмоқда

    Россия ҳукумати «Шимолий оқим»нинг портлаган қувурларидан экспортни тиклаш учун Қора денгиз орқали Туркияга газ қувурларини кенгайтириш масаласини кўриб чиқмоқда. Бу ҳақда «Коммерсантъ» хабар берди.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Россия президенти Владимир Путиннинг сўзларига кўра, Туркия ва Европа Иттифоқи чегарасида йирик газ хаби яратилиши мумкин.

    Россия 2014 йилда ҳам худди шундай дипломатик манёврни амалга оширган эди, бу эса Германия билан «Шимолий оқим-2» қурилиши бўйича келишиб олишга имкон берган.

    Аммо ҳозирги вазиятда европалик истеъмолчилар Россия газига қизиқиш билдирмаслиги мумкин, айниқса ҳозир буни амалга ошириш учун улардан катта янги сармоя талаб этилади.
    Россия шикастланган «Шимолий оқим» ва «Шимолий оқим 2» газ қувурларидан келаётган газ оқимини Туркияга йўналтиришга тайёр. Бу орқали Европага 14 миллиард куб метр газ ташиш мумкин, — деди президент Владимир Путин.

    Фото: «Liga.net»

    Фото: «Liga.net»

    Унга кўра, йўқолган транзит ҳажмини Болтиқ денгизи туби бўйлаб «Шимолий оқим» орқали Қора денгиз минтақасига кўчириш, шу тариқа уни Европага етказиб беришнинг асосий йўлига айлантириш ва Туркиядаги энг йирик газ марказини яратиш мумкин.

    Сентябрь ойидаги саботаж «Шимолий оқим» газ қувурлари тизимининг тўртта линиясидан камида учтасини ишдан чиқарди.

    Владимир Путин «Газпром» ширкати «Шимолий оқим 2» газ қувурининг сақланиб қолган Б линияси орқали газ етказиб беришга тайёрлигини, бироқ бунинг учун қувурни сертификатлаштириш зарурлигини айтди.

    Германия ҳукумати Украинада уруш бошланиш арафасида бу жараённи тўхтатган. Энди Россия гази Европага фақат Украина ва «Турк оқими» орқали етказиб берилмоқда.

    «Шимолий оқим» линияларининг ҳолати номаълум, чунки лойиҳа оператори уларни ўрганишни ҳали бошлай олмади.

    Фото: AFP Photo

    Фото: AFP Photo

    Шунга қарамай, «Газпром» раҳбари Алексей Миллернинг таъкидлашича, «Шимолий оқим» ишини қайта тиклаш йиллар талаб қилиши, шу сабабли, қувватларни Қора денгиз йўналишига тезроқ ўтказиши мумкин.

    Анапани Туркиянинг Европа қисми билан тўғридан-тўғри боғлайдиган «Турк оқими»нинг қурилиши уч йил давом этади.

    Алексей Миллернинг таъкидлашича, газ қувури фақат иккита иқтисодий зонадан — Россия ва Туркиядан ўтади. У ердаги чуқурлик Болтиқбўйидаги каби эмас, афтидан, янги газ қувурига диверсантларнинг бориши қийинроқ бўлади.

    «Газпром»нинг бундай газ қувурларини ётқизиш учун техник имконияти борми ёки йўқлиги аниқ эмас, чунки 2021 йилда Россиянинг «Академик Черский» ва «Фортуна» кемалари томонидан «Шимолий оқим-2» даги ишлар анча саёзроқ (100 метрдан кам) чуқурликда амалга оширилган ва ўртача ётқизиш тезлиги аввалги пудратчи Швейцариянинг Allseas компаниясиникидан бир неча баравар паст эди.

    «Турк оқими» нинг мавжуд тармоқлари худди ўша Allseas томонидан ётқизилган, ҳозирда АҚШ санкциялари туфайли Россиядан барча янги газ қувурларига компанияни жалб қилишнинг иложи йўқ.

    Владимир Путин Ғарбий Европа харидорлари билан мулоқотда ўз позициясини мустаҳкамлаш учун Туркия билан газ бўйича ҳамкорликни кенгайтириш имконияти ҳақидаги аргументдан биринчи марта фойдаланаётгани йўқ.

    Шундай қилиб, 2014 йилда Россия ва Европа ўртасидаги муносабатлар совуқлашганидан сўнг, «Жанубий оқим» лойиҳаси бекор қилинди. Бу лойиҳа Россиядан Қора денгиз орқали Болгарияга ва ундан кейин Марказий Европага йилига 64 миллиард кубометр қувватга эга газ қувурини қуришни назарда тутган.

    Фото: Cаспиан news

    Фото: Cаспиан news

    Бунинг ўрнига «Газпром» «Турк оқими»ни тўғридан-тўғри Туркияга ётқизишга қарор қилган.

    Бироқ олти ой ўтгач, Россия ва Германия «Шимолий оқим-2» қурилиши бўйича келишиб олган, шундан сўнг «Турк оқими»нинг ўтказувчанлиги икки баравар камайтирилиб, ҳозирги 32 миллиард куб метрга етган.

    2015 йилда Туркиянинг ўзи Россия газини Европа Иттифоқи билан чегарада савдо қилиш учун айирбошлаш платформасини яратиш масаласини кўтарган эди, бироқ «Газпром»нинг талаби билан бу мунозаралар тўхтатилган.

    «Газпром» кейинчалик Россияда газни Ғарбий Европа мижозларига, асосан, «Шимолий оқим» орқали сотиш учун электрон савдо майдончасини ишга туширган.

    Vygon Consulting компаниясидан Мария Белованинг қайд этишича, Туркиянинг газ марказига айланиш борасидаги илк уринишлари 1980 йиллар охирида Қатар газини режалаштирилган Қатар—Ироқ—Туркия—Европа газ қувури орқали транзит қилиш имконияти ҳақидаги муҳокамалардан бошланган.

    Фото: Bloomberg

    Фото: Bloomberg

    Кейин музокаралар муваффақиятсизликка учради ва Қатар газни LNG шаклида экспорт қилишни танлади.

    Ҳозир Туркия ривожланган газ транспорти инфратузилмасига эга — мамлакат Россия, Озарбайжон, Эрон, Ироқ ва Марказий Осиё газининг транзит мамлакатига айланишга интилмоқда.

    Европанинг сиёсий манфаати юзага келган тақдирда Туркия уни «шахссиз» газ билан таъминлай олади, бироқ бунинг учун минтақанинг жанубий-шимолий йўналишидаги газ қувурлари инфратузилмасига кенг кўламли сармоя киритиш керак, — деб ҳисоблайди таҳлилчи.
    Энергетика ва молия институти ходими Сергей Кондратиевнинг фикрича, ҳозирги вазиятда Европа давлатлари Туркия орқали Россия гази харидини оширишга тайёр бўлиши даргумон: янги газ қувурларини қуриш учун йиллар керак.

    13.10.2022, 23:16   Изоҳ (0)   46367
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Малайзия компанияси Бухоро аэропортини шериклик асосида бошқариши мумкин

    13.10.2022, 20:49

    Термиздаги бинолар 62 млрд сўмга аукционга қўйилди

    13.10.2022, 19:58

    Сафарбарликдан сўнг россияликлар энг кўп Ўзбекистон ва бошқа мамлакатларнинг саёҳат суғуртасини сотиб олган

    13.10.2022, 17:54

    Уруш ва санкциялар натижаси: Ўзбекистонда хорижий IT компаниялар сони кескин кўпаймоқда

    13.10.2022, 17:35

    Uzcard’нинг 75 фоиз давлат улуши 210 млрд сўмга сотилди

    13.10.2022, 11:28

    Тошкент шаҳридаги 3 сотих ер 3 млрд сўмга сотилди

    13.10.2022, 11:04
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистон Мўғулистондан 100 минг бош қўй ва эчки сотиб олади 

    Ўзбекистон | 16 август, 15:46

    Дизайнерлар қўлида бор нарсалардан яратган: машҳур филмлардаги афсонавий костюмлар

    Кино | 16 август, 15:30

    OpenAI ChatGPT иловасидан қанча даромад олгани маълум қилинди

    Дунё | 16 август, 15:11

    Австралиялик олимлар маҳаллий қушларнинг айрим турлари жинсини ўзгартириши мумкинлигини аниқлади

    Дунё | 16 август, 14:59

    Тақиқланган диний материаллар тарқатган жиззахлик 19 ёшли йигитга суд ҳукми ўқилди

    Ўзбекистон | 16 август, 14:45

    Ўзбекистон терма жамоасини 71 ёшли туркиялик мураббий бошқариши мумкин

    Спорт | 16 август, 14:35
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.