• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    “Дарё кундалиги”да 2 март куни содир бўлган энг муҳим воқеалар

    “Дарё” нашри 2 мартда Ўзбекистон ва жаҳонда содир бўлган энг муҳим воқеаларни эътиборингизга ҳавола этади.



    Пекин Россияга ҳарбий ёрдам берса АҚШ Хитойга санкциялар киритади 

     Пекин Москвага ҳарбий ёрдам берса, АҚШ ҳукумати ўз иттифоқчилари билан Хитойга қарши санкциялар қўллашга тайёр. Бу ҳақда Reuters хабар беради.

    Манбаларга кўра, Қўшма Штатлар Хитойга нисбатан эҳтимолий чекловларни мувофиқлаштириш учун G7 аъзоларидан ёрдам сўрамоқчи.

    Ҳозирда Иттифоқчилар ўртасидаги музокаралар дастлабки босқичда эканлиги сабаб айнан қандай чекловлар кўриб чиқилаётгани ҳали номаълум.

    Ушбу вазиятни аниқроқ тушуниш ва атрофлича таҳлил қилиш учун, АҚШнинг Хитойга санкциялар киритишига олиб келаётган, сабабларни кўриб чиқсак бўлади.

    Бундан аввал АҚШ санкцияларига тушган Хитойнинг Spacety Cо компанияси Украинадаги “Вагнер” гуруҳига сунъий йўлдошдан олинган суратларни узатганликда айбланди.

    Февраль ойида АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен Хитой Россияга ноҳарбий ёрдам кўрсатаётганини ва қурол етказиб бериш масаласини ҳам кўриб чиқаётганини айтди.

    Ўша пайтда, Хитой Украинадаги урушга айнан Америка қурол-яроғлари сабаб бўлаётганини айтиб, АҚШни айблади.

    The Guardian нашри эса Хитой россияпараст дезинформациялар ва Украинадаги уруш ҳақидаги хабарлар учун глобал миқёсда ишлаб, ҳатто Москвадан кўра кўпроқ пул сарфлашини ёзди. 

    Унинг “урушни НАТО бошлагани ҳақидаги" такрор тезислари сабаб айрим давлатлар маълум позицияни эгаллаш четда турсин, Украинага ҳужум босқинчилик эканини тан олмайди.

    Украинадан кейинги мўлжал...

    Молдова бош вазири Дорин Речан Россиянинг Молдовага бостириб кириши эҳтимолдан йироқ экани, чунки у икки фронтда кураша олмаслиги ва бунинг учун ресурслари етмаслигини таъкидлади.

    Речаннинг айтишича, Россия Молдовага ҳужум қила олмайди, чунки уларнинг ораси жуда узоқ, мамлакатларни Украина ажратиб туради.

    “Россия эскалация учун етарли ресурсларга эга эмас. Бундан ташқари, Россия Федерацияси Молдовага ҳарбий йўл билан бора олмаслиги ҳам аниқ. Днестрбўйи минтақаси эса биз каби тинчлик ва барқарорликка интилади”, — деди Молдова бош вазири.

    Молдова ҳозирда асосан Украинанинг ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари билан ҳимояланган.

    Бунгача Молдова разведкаси Россия 2023 йил бошида мамлакатга қарши уруш бошлашни режалагани, аммо сценарийни амалга ошириш Украинадаги вазиятига боғлиқлигини маълум қилган.

    Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров эса бунга жавобан Ғарб давлатлари Молдовани “навбатдаги Украина” сифатида кўраётганини даъво қилди.

    Россия гази ва электр энергиясига қарамликдан қутулишга ҳаракат қилаётган давлат

    Айни пайтда Молдова давлати Россия гази ва электр энергияси қарамлигидан чиқиш учун ҳаракатларни бошлаган.

    2023 йил февраль ойи охирида Инфратузилма ва минтақавий ривожланиш вазири Андрей Спину Молдова Россиядан газга қарамликни тўхтатганини эълон қилди. “Тарихда биринчи марта мамлакатимиз ўнг қирғоғи ъГазпромъ томонидан етказиб бериладиган газни истеъмол қилмайди. Ўтган йилдан бери захираларни яратамиз ва бир манбага қарамликни тўхтатиш учун муқобилларни топамиз, деб ваъда бериб келдик. Биз бунга эришдик”, — дейди вазир.

    Ҳозирда ҳукумат “яшил энергияга ўтиш бўйича ўзининг амбицияли режа”сини тайёрламоқда

    Ўқитувчилар ва мажбурий меҳнат. Ўзбекистонда бу масалада янги қонун кучга кирмоқда. Тафсилотлар билан танишамиз

    Эндиликда Ўзбекистонда ўқитувчиларни қайта мажбурий меҳнатга жалб қилганлар жиноий жавобгарликка тортилади.

    Сенатнинг навбатдаги мажлисида бу борада Жиноят кодексига ҳамда Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга қўшимча ва ўзгартишлар киритиш ҳақида”ги қонун қизғин муҳокама қилинди.

    Ҳозиргача педагогларни касбий фаолияти билан боғлиқ бўлмаган тадбирларга ноқонуний жалб этиш, педагог ходимлар ҳудудлардаги ижтимоий-иқтисодий муаммоларни ҳал этиш гуруҳларига асоссиз киритилиши, улардан турли ҳисобот ва маълумотлар талаб этиш ҳолатлари давом этмоқда.

    Янги қонунга кўра, таълим ташкилотининг педагог ходимини меҳнатга маъмурий тарзда қайта мажбурлаганлик учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 150 бараваридан 200 бараваригача (60 миллион сўм) миқдорда жарима ёки 3 йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш ёхуд 3 йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазолаш белгиланади.

    Бундан ташқари, педагогнинг таълим олувчилар билимини тўғри ва холис баҳолашига таъсир кўрсатиш ёки қонунга хилоф равишда аралашиш, таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилиш учун ҳам жавобгарлик кучайтирилмоқда. 

    Бунда кодексдаги санкциялар фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 бараваридан 15 бараваригача, мансабдор шахсларга эса 15 бараваридан 20 бараваригача (6 миллион сўм) миқдорда жарима солади. Ёки 15 суткагача маъмурий қамоққа олишга сабаб бўлади.

    02.03.2023, 23:44   Изоҳ (0)   5198
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Гонконгдаги қурилаётган осмонўпар бино ёнмоқда. Жароҳатланганлар бор (видео) 

    02.03.2023, 23:31

    Индонезияда мактаб ўқувчилари эрталаб соат бешдан ўқишга мажбурланмоқда 

    02.03.2023, 23:20

    АҚШ киберхавфсизликка таҳдид солувчи давлатлар номини маълум қилди

    02.03.2023, 22:20

    Австралияда дўконлардан маҳсулот ўғирлаш рекорд даражага етди

    02.03.2023, 22:10

    Россияда халқаро қидирувдаги ўзбекистонлик эркак ушланди 

    02.03.2023, 21:05

    Лавров Блинкеннинг Ўзбекистон ва Қозоғистонга ташрифига муносабат билдирди (видео)

    02.03.2023, 20:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.