Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Авазбек Эргашев вафот этди. Бу ҳақда “Дарё” манбалари хабар берди.
Авазбек Эргашев 1966 йилда Олтинкўл туманида туғилган. Андижон пахтачилик институти (ҳозирги Андижон қишлоқ хўжалиги ва агротехнологиялар институти)ни тамомлаган.
Меҳнат фаолиятини 1983 йилда Олтинкўл тумани “Оқтепа” ширкат хўжалиги аъзоси вазифасидан бошлаган.
1992-2022 йилларда Андижон вилояти Олтинкўл тумани “Оқтепа” ширкат хўжалиги аъзоси, энтомолог-агрономи, бош агрономи, раис ўринбосари, Олтинкўл тумани қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси уруғчилик бўлими бош мутахассиси, Андижон вилояти “Пахта уруғчилиги” бирлашмаси раиси, Ўзбекистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги “Ғўза уруғчилиги” республика маркази бошлиғи ўринбосари бўлган.
2006 йил 18 январдан буён Қўрғонтепа туманига раҳбарлик қилиб келган. 2020-2022 йилларда Сирдарё вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари, 2020-2023 йилларда Ўзбекистон Уруғчиликни ривожлантириш маркази директорининг ўринбосари лавозимида ишлаган. 2015—2019 йилларда Олий Мажлис Сенати аъзоси бўлган.
2023 йилдан буён Андижон вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келаётган эди
Марҳумнинг бевақт вафоти муносабати билан унинг оиласи ва яқинларига ҳамдардлик билдирилади.
Изоҳ (0)