• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ҳафталик дайжест: Биометрик паспорт алмаштирилади, БМТда ўзбекча нутқ, Фарғонада янги ҳоким

    Кузнинг салқин кунларида Фарғона водийси коронавирус ўчоғига айланди. Дарвоқе, Фарғонага оид каттакон бир янгиликни ҳам дайжестимизга қўшдик, чунки бу янгилик бутун республикага дахлдордир.

    Фарғона вилоятини саккиз йилдан бери бошқариб келган, турли аудиоёзувлари, қизиққон феъли билан интернетда танилган ҳоким Шуҳрат Ғаниев лавозимни топширди. У Ўзбекистон бош вазирининг аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида иш бошлади. Бу лавозимнинг аввалги эгаси Ўктам Барноев яқинда дунёдан ўтган эди.

    Шуҳрат Ғаниев ва Хайрулла Бозоров.

    Шуҳрат Ғаниев ва Хайрулла Бозоров.
    Фото: «Gazeta.uz»

    Наманган вилоятини беш йилдан бери бошқариб келган Хайрулла Бозоров Фарғона вилояти ҳокимлигини қабул қилиб олди. Ўзбекистон Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси лавозимида ишлаб келган Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилояти ҳокими бўлди.

    Хайрулла Бозоров Фарғонага тайинланиши биланоқ Фарғона ва Андижон вилоятларини боғловчи Қува—Асака йўлидаги блокпостлар олиб ташланди.

    * * *

    Бугун коронавирус кириб бормаган маҳалла қолмади, десак бўлади. Хусусан, республиканинг энг аҳоли зич яшовчи минтақаси Фарғона водийси вирус ўчоғига айланди. Ушбу дайжестни ўқиётганларнинг ҳеч бўлмаганда бир таниши коронавирусни юқтирган.

    Бу ҳафта Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири Раҳмат Маматов ва унинг ўринбосарлари Ботир Парпиев ҳамда Азизбек Икромовда коронавирус инфекцияси аниқланди. Олдинроқ вазирнинг биринчи ўринбосари ҳам коронавирусдан даволанган.

    Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирус инфекцияси асоратларидан вафот этганлар яшаган жой, марҳумларнинг инициал ҳамда ёшини эълон қилишни тўхтатди. Энди фақат вафот этганлар сони ва жинси ҳақида маълумот берилади.

    Бюджет харажатлари 1,9 триллион сўмга қисқартирилди. Ушбу маблағ Инқирозга қарши курашиш жамғармасига ўтказилади ва коронавирус пандемиясига қарши курашишга сарфланади, деб ёзмоқда @davletovuz Telegram-канали.

    Аввалроқ оммавий ахборот воситаларида Россия Ўзбекистонга 35 миллион дозагача «Спутник V» номли коронавирусга қарши вакцина жўнатиши бўйича келишиб олинибди, деган хабарлар тарқаган эди. Россия вакцинасига кўпчилик умид билан кўз тикаётгани сир эмас. Аммо бу гаплар нотўғри бўлиб чиқди. Ўзбекистон икки давлат, яъни Хитой ва Россия фармацевтика компаниялари билан музокаралар ўтказган. Жумладан, Россияда ишлаб чиқарилаётган «Спутник-V» вакцинасининг 5 минг дозасини Ўзбекистонга ажратиш юзасидан мурожаат қилинган холос.

    Шуҳрат Қаюмов.

    Шуҳрат Қаюмов.
    Фото: Маданият вазирлиги матбуот хизмати

    Таниқли сухандон ва хонанда, Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Шуҳрат Қаюмов дунёдан ўтди. 51 ёшли дикторнинг бевақт ўлими сабаби айтилмади, бироқ ҳамкасбларидан бирининг ёзишича унда аввалдан пневмония ва саратон бўлган экан.

    Шунингдек, бу ҳафта Ўзбекистоннинг биринчи ва сўнгги давлат котиби Раҳим Ражабов 83 ёшида вафот этди.

    * * *

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясининг онлайн форматда ўтаётган 75-сессиясида нутқ сўзлади.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Ўзбекистон президенти нутқида камбағалликни камайтириш, жаҳоннинг барча мамлакатлари билан шерикликни ривожлантириш, коронавирус пандемияси, жамиятни модернизациялаш, гендер тенглиги, ёшлар ҳуқуқлари, афғон муаммоси, Оролбўйи фалокати каби масалаларни тилга олди.

    Президент биринчи марта БМТнинг онлайн минбарида ўзбек тилида сўзлагани кўпчилик томонидан ўзбек тилининг мавқеи кўтарилиши деб баҳоланди. Хусусан, Афғонистон вице-президенти Абдулрашид Дўстум «мен бундан шахсан ўзим ўзбек ўғлони ва афғонистонлик ўзбекларнинг раҳбари сифатида фахрланаман. Бу биз учун юксак ифтихордир», деди.

    * * *

    Маълумки, автомобиль рақамлари ва паспорт бизда тез-тез алмашиб туриши одат тусига айланди. Янгилик шуки, Ўзбекистон фуқаросининг 2011 йилги намунадаги биометрик паспорти 2030 йил 1 январдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади. Унгача эса биометрик паспорт ўрнига ИД-карталар жорий этилади. ИД-карта қуйидаги муддатларга берилади:

    - янги туғилган болага бир ёшгача – 2 йил муддатга;

    - бир ёшдан 16 ёшгача – 5 йил муддатга;

    - 16 ёшдан бошлаб – 10 йил муддатга.

    ИД-картани расмийлаштириш учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 89 фоизи, яъни 198 минг 470 сўм (22.09.2020 ҳолатига) миқдорида тўлов ундирилади. ИД-карталарни олиш ва алмаштириш учун хоҳлаган ички ишлар органларининг миграция ва фуқароликни расмийлаштириш бўлинмаларига мурожаат қилиш мумкин.

    Ҳозирча дайжестимиздан ўрин олган янгиликларимиз шулар. «Дарё»да қолинг ва энг сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг. Карантин талабларига риоя қилинг.

    27.09.2020, 23:44   Изоҳ (0)   167854
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Қашқадарёда бахтсиз ҳодиса сабаб бир қўлидан айрилган қиз кунига 130-150 кг пахта териб, одамларга ўрнак бўлмоқда

    27.09.2020, 23:39

    Ўзбекистонда коронавирусга қарши курашаётган тиббиёт ходимларига 20 августдан 20 сентябргача бўлган муддат учун иш ҳақлари тўлаб берилади

    27.09.2020, 23:21

    FinCEN Ўзбекистон миллий банки ва Латвия банклари ўртасидаги 2016 йилдаги 8,7 млн долларлик 16 та транзакцияни шубҳали деб топди

    27.09.2020, 22:59

    Namangan City лойиҳаси бекор қилинди. Янги қурилишлар шаҳарга қўшиб берилган ҳудудларда олиб борилади (видео)

    27.09.2020, 21:58

    Халқаро ахборотдан эркин умумфойдаланиш куни муносабати билан халқаро онлайн-конференция ўтказилади

    27.09.2020, 21:20

    Ўзбекистон қонунчилигида 1 октябрдан нималар ўзгаради?

    27.09.2020, 20:44
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди


    Mobiuz "Меҳрибон" имтиёзли тариф режасини тақдим этди


    Янги уфқлар: Centrum Air ҳафтасига икки марта Тошкентдан Бишкекка парвозларни амалга оширади


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    UZTELECOM "Мурувват" тарифини тақдим этади: Атиги 25 000 сўм эвазига ғамхўрлик ва эътибор билан бойитилган алоқа


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Kapitalbank ва Visa Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ-2026 саралаш ўйинини БААда тантанали равишда очишди


    Тошкентда халқаро финтех-ҳодиса — Visa Cashлесс Форум 2025 бўлиб ўтди 


     ADM Jizzakh Жиззахда жойлашган 5-ихтисослаштирилган муассаса тарбияланувчилари эҳтиёжи учун автобус тақдим қилди


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    UCMG Амстердамда бўлиб ўтаётган Мoney 20/20 Europе халқаро финтеч кўргазмасида Ўзбекистон номидан иштирок этади

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ҳиндистонда дунёдаги энг баланд темир йўл кўприги очилди (видео)

    Дунё | 6 июн, 23:00

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади

    Дунё | 6 июн, 22:00

    Суперлига. Қолдирилган баҳсда “Хоразм” “Қизилқум”ни йирик ҳисобда мағлуб этди

    Спорт | 6 июн, 21:10

    Россияда IELTS топширганлар қамалиши мумкин

    Дунё | 6 июн, 21:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    Ўзбекистон | 6 июн, 19:57

    Украина “Ўргимчак тўри”га ўхшаш янги операцияларга тайёрланмоқда — The Washington Post

    Дунё | 6 июн, 19:30

    Германия юзлаб мигрантларни мамлакатга киритмади

    Дунё | 6 июн, 18:50

    Украиналик болалар дам олиш ва реабилитация учун Тошкентга келди (фото)

    Ўзбекистон | 6 июн, 17:46
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.