• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12965.34
    • RUB161.34
    • EUR14525.07
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Фото: 2020 йилда ўзбекистонликларнинг эътиборини тортган йил воқеалари акс этган суратлар

    «Дарё» 2020 йилда жамоатчилик диққат марказида бўлган, ижтимоий тармоқларда фаол тарзда муҳокама қилинган воқеалар акс этган йил суратлари, видеолавҳаларидаги кадрларни ёдга олади.

    Навоий шаҳрининг марказида 4 қаватли бозор ёнган. 2020 йил, 16 январь.

    Фото: «Дарё»

    Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниев Озодбек Назарбековни ўзига хос кўринишда қўлтиқлаб олгани ва Алламжонов уларга «ҳайрат билан» тикилиб тургани акс этган сурат ижтимоий тармоқни портлатган навбатдаги ҳодиса бўлди. 2020 йил, 22 январь.

    Фото: «Qalampir.uz»

    Тошкентда 24 январь куни кузатилган зилзила оқибатида институт хонасидаги шифт кўчиб тушди. 2020 йил, 24 январь.

    Фото: Водийбозор

    Рустам Азимов 2,5 йилда биринчи марта давлат тадбирида «кўриниш берди». 2020 йил, 24 январь.

    Рустам Азимов 2,5 йилда биринчи марта давлат тадбирида «кўриниш берди». 2020 йил, 24 январь.
    Фото: «Qalampir.uz»

    Андижонда ўзини МИБ ходимлари олдида ёқиб юборган фуқаро касалхонада вафот этди. 2020 йил, 26 январь.

    Фото: «Effect.uz»

    Фарғонанинг Чўнғарасига ташриф буюрган ҳоким Шуҳрат Ғаниевни атлас кўйлакли қизалоқ нон билан кутиб олган. Ҳоким ва сафдошлари қалин кийимда, қизча эса юпқа атлас кўйлакда тургани ижтимоий тармоқларни жунбушга келтирди. 2020 йил, 26 январь.

    Фото: Фарғона вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    Тошкентда «ҳоким топшириғи билан» қоида бузган Crafers ҳайдовчиси ишдан ҳайдалди. 2020 йил, 22 январь.

    Фото: «Gazeta.uz»

    Андижонда ҳокимлар 10 кунга «яшартирилди». 2020 йил, 28 январь.

    Фото: Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

    «Ўзбекконцерт» раҳбари Филипп Киркоровнинг раққосалари кийимларига ташкилот нега муносабат билдирмаганини изоҳлади. 2020 йил, 28 январь.

    Фото: «Интервью»

    Фарғонада она-бола ҳамширани калтаклаб, ҳушидан кетказди. 2020 йил, 29 январь.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги

    АОКА директори вазифасини бажарувчи Комил Алламжонов ва директор ўринбосари Саида Мирзиёева лавозимини тарк этиб, Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди васийлик кенгашига раҳбарлик қилиши маълум қилинди. 2020 йил, 29 январь.

    Фото: Telegram

    Сирдарё вилоятидаги даҳшатли ЙТҲда 5 киши ҳалок бўлди. 2020 йил, 1 февраль.

    Фото: Тергов департаменти

    Тошкентда ИИБ ходимлари мажлис залида бадантарбия қилди. 2020 йил, 3 февраль.

    Тошкентда ИИБ ходимлари мажлис залида бадантарбия қилди. 2020 йил, 3 февраль.
    Фото: Telegram

    Ўзбекистон фуқароларини коронавирус тарқала бошлаган Хитойнинг Ухань шаҳри ва бошқа ҳудудларидан олиб келиш учун ташкил қилинган чартер рейснинг дастлабки самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди. 2020 йил, 4 февраль.

    Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

    Тошкентдаги автобуслар юқумли касалликларга қарши дезинфекция қилинди. 2020 йил, 6 февраль.

    Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати

    Наманганда шифокор калтакланди. 2020 йил, 7 февраль.

    Наманганда шифокор калтакланди. 2020 йил, 7 февраль.
    Фото: Telegram

    Икки фарзандини уриб, жараённи видеога олган «тошбағир ота» Чустдан топилди. У ўзбекистонликлардан кечирим сўради. 2020 йил, 10 февраль.

    Сурхондарёда уйи «снос»га тушган аёл эгнига Президентнинг расмини ёпиштириб олиб, болта билан норозилик билдирди. 2020 йил, 11 февраль.

    Кадр: Youtube

    Тошкентда ЙПХ ходимларининг формаси ўзгарди. 2020 йил, 12 февраль.

    Тошкентда ЙПХ ходимларининг формаси ўзгарди. 2020 йил, 12 февраль.
    Фото: «Дарё»

    Тошкентда 83 ёшли отахонга қўполлик қилаётган шахс видеоси тарқалди. Улар ота-бола бўлиб чиқди. 2020 йил, 13 февраль.

    Тошкентда 83 ёшли отахонга қўполлик қилаётган шахс видеоси тарқалди. Улар ота-бола бўлиб чиқди. 2020 йил, 13 февраль.
    Фото: Telegram

    Сурхондарёда уйи бузилишидан норози аҳоли ва ИИБ ходимлари ўртасида тўқнашув <a href=юз берди. Бош прокуратура бунга изоҳ берди. 2020 йил, 15 февраль." data-action="zoom" class="border lazyload" />

    Сурхондарёда уйи бузилишидан норози аҳоли ва ИИБ ходимлари ўртасида тўқнашув юз берди. Бош прокуратура бунга изоҳ берди. 2020 йил, 15 февраль.
    Фото: Сурхондарё вилоят ИИБ ахборот хизмати

    Боёвут туманига аёл киши ҳоким этиб тайинланди. 2020 йил, 18 февраль.

    Фото: Сирдарё вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

    Футбол бўйича Европа Чемпионлар Лигаси Кубоги 22 февраль, шанба куни Тошкентга олиб келинди. 2020 йил, 22 февраль.

    Ўзбекистонда коронавирус тарқалган 14 давлатдан келган фуқароларни карантинга олиш ҳақида қарор қабул қилинди. Карантинни бузганлар жавобгарликка тортиладиган бўлди. 2020 йил, 4 март.

    Фото: Uzbekistan Airways

    Тошкентда 8 март куни бир аёлга тегишли BMW X5 ва Mercedes GLC ёниб кетди. 2020 йил, 8 март.

    Фото: Telegram / @shopirlar

    Наманганда Lacetti ҳайдовчиси йўловчи қиз машина люкидан чиқиб рақс тушгани учун жаримага тортилди. 2020 йил, 9 март.

    Фото: Telegram / @Namanganliklar

    Тошкентдаги портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлган. 2002 йил, 14 март.

    Фото: Учтепа тумани ҳокимлиги матбуот хизмати

    Habikatura каналида коронавирус ҳақида чиққан ҳазиломуз карикатура ижтимоий тармоқларни ларзага келтирди. 2020 йил, 14 март.

    Фото: Habikatura

    Собиқ Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги директори Баҳром Алматов Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ илк ҳолат қайд этилганини эълон қилмоқда. 2020 йил 15- март.

    Фото: Ўзбекистон24

    Бутун дунё бўйлаб шифокорлар карантин вақти одамларни уйда ўтиришга чорлади. Ўзбекистонлик соҳа ходимлари ҳам унга қўшилди. 2020 йил, 20 март.

    Фото: ССВ матбуот хизмати

    Супермаркетда картошка билан нонни битта саватга солиб, ўзбекларга соғлиқ тилаган АҚШ элчиси муҳокамаларга сабаб бўлди. 2020 йил, 27 март.

    Фото: Дениел Розенблюм

    Тошкент шаҳрини Миллий гвардиянинг махсус техникалари ёрдамида дезинфекция қилиш бошланди. 2020 йил, 28 март.

    Фото: Миллий гвардия

    Мудофаа вазирлигининг махсус мутахассислари Тошкентни дезинфекция қилишга киришди. 2020 йил, 28 март.

    Фото: Мудофаа вазирлиги ахборот ва оммавий коммуникациялар департаменти

    Коронавирусдан соғайган ўзбекистонликлар ССВ вазири бошчилигида касалхонадан кузатилиб реабилитацияга ўтказила бошланди. 2020 йил, 29 март.

    Фото: «Халқ сўзи Online»

    ДХА 1 апрелгача шахсий автомобиллардан рухсатномасиз фойдаланиш мумкинлигини рад этди. 2020 йил, 30 апрель.

    ДХА 1 апрелгача шахсий автомобиллардан рухсатномасиз фойдаланиш мумкинлигини рад этди. 2020 йил, 30 апрель.
    Фото: Telegram

    Тошкентдан Термизга юк машинасида келган 8 нафар фуқаро карантинга олинди. 2020 йил, 30 март.

    Фото: Сурхондарё ИИБ ахборот хизмати

    Самарқандда 6 апрель куни кузатилган кучли ёмғирдан сўнг шаҳарда сув тошқинлари юз берди, ўнлаб хонадонлар сув остида қолди. Бемор аёлни замбилда белигача сув кечиб кўтариб кетаётган самарқандлик тиббиёт ходимларининг сурати эса ижтимоий тармоқларда энг кўп айланган ва энг кўп муҳокама қилинган фотога айланди. 2020 йил, 6 апрель.

    Қашқадарёлик ҳайдовчи Spark’ни сув қувури устидан олиб ўтди. 2020 йил, 8 апрель.

    Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳридаги тўйхона тиббий ниқоблар ишлаб чиқарадиган яширин цехга айлантирилган. 2020 йил, 9 апрель.

    Фото: Давлат солиқ қўмитаси матбуот хизмати

    Ўзбекистон ҳукумати аъзолари вирус блокаторларини тақишни бошлади. 2020 йил, 9 апрель.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Бухоро вилоятида 27 апрель оқшомида кузатилган кучли шамол ва ёмғир натижасида катта талафотлар юз берган. 2020 йил, 27 апрель.

    Сардоба сув омборидан сув сизиб чиққани сабаб бир қатор аҳоли пунктлари эвакуация қилинди. 2020 йил, 1 май.

    Фото: ФВВ

    Тошкентда Сирдарё учун хайрия ёрдами тўпланди. 2020 йил, 2 май.

    Фото: Telegram / @sirdaryogayordam

    Сирдарё вилоятида сув тошқинидан азият чеккан аҳолини қутқариш ишларида вертолётлардан ҳам фойдаланилди. 2020 йил, 2 май.

    Фото: @Tashkent_SkyNews

    Сирдарёдаги тошқин оқибатида камида 70 та уй ҳайвони нобуд бўлган. 2020 йил, 4 май.

    Фото: ФВВ матбуот хизмати

    Бош вазир Абдулла Арипов Сўхда аҳоли билан учрашди. 2020 йил, 1 июнь.

    Бош вазир Абдулла Арипов Сўхда аҳоли билан учрашди. 2020 йил, 1 июнь.
    Фото: Telegram

    Республика махсус комиссиясининг 30 майдаги қарори билан «яшил» тоифага киритилган ҳудудларда оилавий тантана, тўй, маърака ва маросимларни 30 кишидан кўп бўлмаган ҳолда ўтказишга рухсат берилди. 2020 йил, 3 июнь.

    «Ганга» кўприги устида 7 та машина тўқнашди. 2020 йил, 3 июнь.

    Фото: ЙҲХББ

    Самарқанд вилоятида 27 июнь куни икки бошли чақалоқ дунёга келди.

    Самарқанд вилоятида 27 июнь куни икки бошли чақалоқ дунёга келди.
    Фото: «Дарё»

    2019 йилда кириш имтиҳонларидан «йиқилган» 79 ёшли отахон 2020 йилда ҳам талабаликка ҳужжат топширди ва ўқишга кира олмади. 2020 йил, 1 июль.

    Фото: ЎзА

    Республика махсус комиссиясининг қарори билан 2020 йил 18—19 июль ҳамда 25—26 июль (шанба ва якшанба) кунлари бутун сутка давомида республика миқёсида ҳаракатланиш, автотранспорт воситаларининг, шу жумладан, йўналишсиз таксиларнинг ҳаракати тўлиқ тўхтатилган эди. 2020 йил, 19 июль.

    Фото: Twitter/Davletov.uz

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 июль куни илк марта ниқобда кўриниш берди.

    Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 27 июль куни илк марта ниқобда кўриниш берди.
    Фото: Президент матбуот хизмати

    Наманганда автотранспорт ҳаракатланиши чекланган куни рўй берган Cobalt ва Damas русумидаги Тез ёрдам машиналари тўқнашув оқибатида бир киши ҳалок бўлди. 2020 йил, 27 июль.

    Фото: Наманган вилоят ИИБ ЙҲҲБ матбуот хизмати

    Сергелида аҳоли ва маҳалла маъмурияти ўртасида 1 млн сўмлик нақд пул ёрдами устида можаро юз берди. 2020 йил, 1 август.

    Сергелида аҳоли ва маҳалла маъмурияти ўртасида 1 млн сўмлик нақд пул ёрдами устида можаро юз берди. 2020 йил, 1 август.
    Фото: Telegram

    Коронавирусга чалинганларга руҳий далда бериш учун шифокорлар «Лазги»га рақсга тушди. 2020 йил, 4 август.

    Учтепа туманидаги учта маҳалла аҳолиси Тошкент вилояти таркибига ўтишга қарши чиқди. 2020 йил, 6 август.

    Онлайн дарсга халал берган фарзандларини уришиб ташлаган аёл наманганлик боғча тарбиячиси эканлиги маълум қилинди. 2020 йил, 8 август.

    Фото: Видеодан скрин

    Тошкент вилояти Қибрай туманида саёҳат чамадонидан мурда топилган. Марҳум илгари Ўзбекистон Олий судида таъминотчи вазифасида ишлаган. 2020 йил, 13 август.

    Фото: Бош прокуратура

    Сергелида онаси ва 3 ойлик чақалоғи билан ертўлада яшаган 24 ёшли аёлга сенаторлар вақтинчалик уй топиб берди. 2020 йил, 13 август.

    Фото: Олий Мажлис Сенати ахборот хизмати

    Тошкентдаги автобусларга электрон тўловларни қабул қилиш учун валидаторлар ўрнатилди. 2020 йил, 14 август.

    Фото: «Тошшаҳартрансхизмат»

    Ўзбекистон бўйлаб карантиндан кейинги илк жамоат намозлари адо этилди. 2020 йил, 17 август.

    Фото: Ўзбекистон мусулмонлари идораси

    Ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти кўчалари исириқ ёрдамида дезинфекцияси қилинаётгани тасвирланган видео тарқалди. 2020 йил, 18 август.

    Кадр: Telegram

    Сирдарёда целлофан остида тест ишлаётган абитуриентлар. 2020 йил, 2 сентябрь.

    Сирдарёда целлофан остида тест ишлаётган абитуриентлар. 2020 йил, 2 сентябрь.
    Фото: Telegram

    Очиқ осмон остида ўтаётган Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари акс этган сурат The New York Times муқовасидан ўрин олди. 2020 йил, 3 сентябрь.

    Фото: Telegram / Davletov.uz

    Пастдарғомда «1000 та жўжа боқиб, камбағалликдан қутулган йигит» маҳалла раисининг ўғли, туман прокурори эса шу «спектакль» муаллифларидан бири бўлиб чиқди. 2020 йил, 8 сентябрь.

    Фото: «Kun.uz»

    Андижонлик 39 ёшли аёл 11-фарзандини дунёга келтирди. 2020 йил, 9 сентябрь.

    Андижонлик 39 ёшли аёл 11-фарзандини дунёга келтирди. 2020 йил, 9 сентябрь.
    Фото: «Дарё»

    Тошкент вилояти бош инфекционисти ҳибсга олинди. У шифохонадаги муаммолар ҳақида очиқ гапирганди. 2020 йил, 10 сентябрь.

    Тошкент вилояти бош инфекционисти ҳибсга олинди. У шифохонадаги муаммолар ҳақида очиқ гапирганди. 2020 йил, 10 сентябрь.
    Фото: «Kun.uz»

    Наманганда икки эркакни дўппослаган 23 ёшли қиз ижтимоий тармоқларнинг чинакам маънодаги кенг муҳокамаси марказида турди. 2020 йил, 8 сентябрь.

    Саида Мирзиёева ўғилли бўлди. Унга бобосининг шарафига Шавкат исми қўйилди. 2020 йил, 11 сентябрь.

    Фото: Telegram / Саида Мирзиёева

    Наманган вилояти ҳокими ўзгарди — 25 сентябрь куни Президент администрацияси раиси ва бош вазир бошчилигида ўтказилган вилоят фаоллар йиғилишида 2015—2017 йилларда Наманган тумани, 2017—2020 йилларда Наманган шаҳри ҳокими сифатида ишлаган Шавкатжон Абдураззоқов Наманган вилоятининг янги раҳбари сифатида таништирилди. Тадбирда янги ҳоким эски ҳоким — Хайрулло Бозоровга зарбоф тўн ва дўппи кийдирган. Бозоров Фарғона вилоятига ҳоким этиб тайинланди. 2020 йил, 25 сентябрь.

    Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

    Шуҳрат Ғаниев бош вазир ўринбосари этиб тайинланди. 2020 йил, 25 сентябрь.

    Шуҳрат Ғаниев бош вазир ўринбосари этиб тайинланди. 2020 йил, 25 сентябрь.
    Фото:  ЎзА

    Қашқадарёда ЙПХ инспекторлари ва Эзгулик патрули намозга шошаётган отахонларга хизмат кўрсатди. 2020 йил, 25 сентябрь.

    Сурхондарё вилоятининг Қумқўрғон туманидаги «Кўганли» маҳалласидаги 6,5 миллиард сўмга қуриб битказилган кўприк ҳеч қанча вақт хизмат кўрсатмай қулаб тушган. 2020 йил, 28 сентябрь.

    Наманганда МИБ ходимларига норозилик билдириб, ўзига ўт қўйган аёл вафот этди. 2020 йил, 2 октябрь.

    Наманганда МИБ ходимларига норозилик билдириб, ўзига ўт қўйган аёл вафот этди. 2020 йил, 2 октябрь.
    Фото: Telegram

    Гулистондаги Коронавирус инфекциясига гумон қилинган ёки касалланган беморларга тиббий ёрдам кўрсатиш, саралаш ва тақсимлаш марказига айлантирилган «Алпомиш» спорт мажмуасида 7 октябрь куни соат 8:13 да портлаш юз берди. ФВВ маълумотига кўра, мажмуада кислород баллони портлаган. Вилоят ИИБнинг хабар беришича, ҳодиса оқибатида вафот этганлар йўқ, фақат бир киши — фуқаро Д.М. тан жароҳати олиб, касалхонага ётқизилган. Ижтимоий тармоқларда ҳодиса оқибатлари акс этган кўплаб фото ва видеоёзувлар тарқалди — уларда портлаган кислород баллонлари бўлаклари Гулистон шаҳрининг турли бурчакларига қулаганини кўриш мумкин. Қайд этишларича, мажмуадаги беморлар Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Сирдарё вилояти филиали, вилоят кўп тармоқли тиббиёт маркази, болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази ва вилоят тери-таносил касалликлари диспансерига тўлиқ кўчирилган — эвакуация жараёнида кислородга уланган беморлар, ижтимоий тармоқларда тарқалган суратларда кўриш мумкин бўлганидек, кислород баллонлари билан бирга кўчирилган.

    Фото: Telegram / @tentakminds

    Тошкент шаҳрида 19 октябрдан бошлаб жамоат транспорти йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилганидан кейин ижтимоий тармоқларда ишлатилган қўлқоплар билан тўлган чиқинди идишлари ва улар билан ифлосланган ерости пиёдалар йўлакларининг ҳолати акс этган суратлар тарқалди ва муҳокамаларга сабаб бўлди.

    Uzbekistan GTL заводи қурилишида ишчиларининг оммавий норозилиги келиб чиқди. 2020 йил, 21 октябрь.

    Tashkent City ҳудудида қурилаётган биноларнинг бирида ёнғин юз берди. 2020 йил, 4 ноябрь.

    Фото: Фавқулодда вазиятлар вазирлиги

    Ижтимоий тармоқларда Қашқадарё вилояти маъмурий маркази Қарши шаҳрида йўл бўйидаги чимлар яшил рангга бўяб чиқилаётгани акс этган фото ва видеолар тарқалди. 2020 йил, 12 ноябрь.

    Бутунжаҳон болалар куни муносабати билан Ўзбекистондаги диққатга сазовор жойлар кўк рангда порлади. 2020 йил, 20 ноябрь.

    Андижонда мактаб ўқувчилари меҳмонларни кутиб олиш учун устки кийимларсиз совуққа олиб чиқилди. 2020 йил, 22 ноябрь.

    Фото: Telegram / @Safari

    Каттақўрғонда электрсиз қолган иссиқхона бир кечада 35 минг доллар зарар кўрди. 2020 йил, 22 ноябрь.

    Фото: Twitter

    «Нефтчи»—«Турон» ўйини машмашаси: Беш киши 15 суткага қамалди, олти кишига нисбатан жиноят иши очилди. 2020 йил, 2 декабрь.

    «Нефтчи»—«Турон» ўйини машмашаси: Беш киши 15 суткага қамалди, олти кишига нисбатан жиноят иши очилди. 2020 йил, 2 декабрь.
    Фото: Telegram

    Суриядан Ўзбекистонга «Меҳр-3» операцияси доирасида 25 нафар аёл ва 73 нафар бола қайтарилди. 2020 йил, 8 декабрь.

    Фото: UzReport-TV

    Маданият вазирлиги Тошкент курантларидаги лента ва бантларни олиб ташлашни талаб қилди. 2020 йил, 9 декабрь.

    Фото: Telegram / «ЯсноПонятно»

    Бухоро шаҳар прокурори Жасур Фозилов бир неча марта ижтимоий тармоқлар орқали Президентга мурожаат қилди. 2020 йил, декабрь.

    Ижтимоий тармоқларда бир аёл икки фарзандини сувга ташлаб, уларни ўлдиришга урингани акс этган видеоёзув тарқалди. Болалар Ширин шаҳар экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ходимлари томонидан қутқариб қолинган. 2020 йил, декабрь.

    Фото: Кадрдан скриншот

    Хазораспда қизил паспорт учун катта навбат юзага келди. 2020 йил, декабрь.

    Хазораспда қизил паспорт учун катта навбат юзага келди. 2020 йил, декабрь.
    Фото: Telegram

    Навоий вилояти ҳокими Қобул Турсунов 23 декабрь, чоршанба куни «Ёшлар фестивали» доирасида Ёшлар парламенти аъзолари, вилоят сардорлар кенгаши вакиллари, ёшлар етакчилари ҳамда Ўзбекистон ёшлар иттифоқида фаолият юритаётган бир гуруҳ кўнгиллилар билан учрашди.

    Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги

    Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаев 23 декабрь куни бўлиб ўтган Tashkent City TikTok Awards 2020 тақдимотида қатнашди.

    Фото: «Afisha.uz»
    03.01.2021, 09:34   Изоҳ (0)   79274
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Наманганда йўлларни ҳолатидан келиб чиқиб «қизил», «сариқ» ва «яшил» ҳудудларга ажратиш таклиф этилмоқда

    03.01.2021, 08:27

    Ўзбекистонда коррупцияга қарши курашишга муносиб ҳисса қўшган шахслар давлат мукофотига тавсия этилиши мумкин

    03.01.2021, 08:06

    Қамчиқ довонида сув хўжалиги вазирининг ўринбосарига тегишли Gentra жарликка қулади. Унинг рафиқаси ва 3 ёшли қизи вафот этган

    02.01.2021, 23:07

    Бўстонлиқнинг тоғли қисмида жойлашган айрим йўлларда 5 январь кунига қадар бир томонлама ҳаракат ташкил этилади

    02.01.2021, 22:33

    Термиз ҳамда Бухорода халқаро сийрат ва азон мусобақалари ўтказилади

    02.01.2021, 21:32

    Ўзбекистонда 2021 йилнинг биринчи кунида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлди

    02.01.2021, 18:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими

    “A.M. Best Company” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтингларини “Барқарор” прогноз билан “B”/“BB” даражасида тасдиқлади

    Бизнесни ривожлантириш банки Лондонда келишувларга эришди

    “Отанг бозор, онанг бозор”, қурилиш дўкони очмоқчи бўлсанг, Ташкент INDEX’га бор

    Central Asian University таълим ва тиббиёт янги экотизимига 350 миллион долларлик сармоя киритмоқда

    Тошкент минерал суви: Искандар Зулқарнайндан ҳозирги кунгача

    Uzbekistan Airways Исломободга парвозларни йўлга қўймоқда

    Hyundai Uzbekistan сизни Before Service тадбирига таклиф этади

    TENET: Содиқ Азимов кўчасидаги Stellar Residence премиум резиденсиялари галереяси

    Digital Uzbekistan Тошкентда 28 май куни ўз ишини бошлайди! Бозорни ўзгартириб юборувчи PLAS-Форум 

    BI Group Тошкент БИ Ботаника Саройи турар-жой мажмуасини белгиланган муддатдан олдин фойдаланишга топширди ва сифат ҳамда муддатга содиқлигини тасдиқлади

    Нега айнан бугун фарзандингизга сармоя киритиш муҳим аҳамиятга эга? 

    M-Clinic’да УЗД бўйича етакчи мутахассислар иштирокида биринчи телемедицина маслаҳати ўтказилди 

    Silk Avia катталарсиз саёҳат қилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш хизматини таклиф этади 

    Ўзбекистонда токен чиқариш бўйича пилот лойиҳани амалга ошириш режалаштирилган

    “Trastbank”дан кичик бизнес эгалари учун 500 млн сўмгача кредит!

    Тавсия этамиз

    “Ёвузлик империяси заминимизга ҳеч қачон қайтмаслиги учун” — жамоатчилик ўроқ-болғали қизил байроқ ва қора-оловранг лентани тақиқлашни сўрамоқда

    13 май, 22:22

    Улар доим дунёда энг яхшиларидан бўлган — покистонлик ҳарбий учувчилар ҳақида

    12 май, 21:30

    Си ва Путин тандеми: Россия ва Хитойнинг “чегарасиз дўстлиги” Марказий Осиёдаги мувозанатга қандай таъсир қилади?

    12 май, 19:00

    “АҚШ ёрдам бермаганида, ғалабага эриша олмасдик” — Иккинчи жаҳон урушида СССР ютуғини таъминлаган яширин ҳақиқатлар

    10 май, 15:00
     
    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Чинозда ҳоким талабини бажармаган тадбиркорларга тегишли корхоналар электр токидан узиб қўйилаётгани айтилди

    Ўзбекистон | 17 май, 11:30

    Трамп 1 миллион фаластинликни Ғазодан Ливияга кўчирмоқчи — ОАВ

    Дунё | 17 май, 11:15

    Ҳазиллардан “Оскар”гача: карьерасини стендап билан бошлаган Голливуд юлдузлари

    Лайфстайл | 17 май, 10:50

    Андижонда ўн кишини ҳажга жўнатиш учун 50 минг доллар олган эркак ушланди 

    Ўзбекистон | 17 май, 10:30

    “Биз урушда ғалаба қозондик, лекин тинчликни хоҳлаймиз” — Покистон бош вазири

    Дунё | 17 май, 10:13

    Барча даврларнинг энг яхши саундтреклари: афсонавий қўшиқлар ва носталгия ҳиссини уйғотувчи куйлар

    Мусиқа | 17 май, 10:00

    Навоийда 2 млрд сўмлик олтинни талон-торож қилмоқчи бўлган завод ходимлари қўлга тушди 

    Ўзбекистон | 17 май, 09:48

    Ўзбекистон 2025—2030 йилларга мўлжалланган Болалар саратонига қарши курашиш миллий стратегиясини қабул қилди

    Ўзбекистон | 17 май, 09:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.