Тошкент вилояти ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари Баҳодирбек Муллахонов 21 октябрь куни вафот этди. Бу ҳақда Тошкент вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Тошкент вилояти ҳокимлиги жамоаси Баҳодирбек Муллахоновнинг оила аъзолари, яқинлари ва сафдошларига таъзия билдирган. Хабарда ҳоким ўринбосарининг вафоти сабаби маълум қилинмаган.
Баҳодирбек Муллахонов 2020 йилнинг февраль ойида Тошкент вилояти ҳокимининг саноатни ривожлантириш, иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Пандемия даврида вафот этганлар
19 октябрь куни Каттақўрғон тумани ҳокими Аъзамхон Баҳромов вафот этгани ҳақида хабар берилди. 7 октябрь куни Андижон вилояти Олтинкўл тумани ҳокими Назиржон Ўринбоев ва Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Баҳромжон Нурматов узоқ давом этган хасталикдан сўнг вафот этгани маълум бўлган эди. 29 сентябрь куни Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри ҳокими Мусахон Мамадалиев ўткир юрак қон-томир етишмовчилиги касаллигидан вафот этгани эълон қилинган эди.20 сентябрь куни бош вазир ўринбосари Ўктам Барноев, 8 сентябрда Қашқадарё вилояти Миришкор тумани ҳокими Ғайрат Бегалиев, 22 августда Бухоро вилояти ҳокими Карим Камолов, 31 июлда Қорақалпоғистон раҳбари Муса Ерниязов, 24 июлда Қорақалпоғистоннинг Қонликўл тумани ҳокими Даулет Толибаев вафот этган. Уларнинг барчаси коронавирус инфекцияси асоратлари оқибатида вафот этган.
Изоҳ (0)