• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12557.56
    • RUB159.44
    • EUR14809.13
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +37°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ортиқча тўловлар, қоғозбозлик ва сарсон истеъмолчилар. “Махсустранс” қачон ўзгаради?

    Ўзбекистондаги ислоҳотлар даврида кўп ўзгаришлар, айниқса, аҳоли учун қатор қулайликлар, енгилликлар яратилди ва бу ишлар давом этяпти. Масалан, ҳужжатлар алмашинувининг электрон шаклга ўтказилаётгани кўпчиликнинг оғирини енгил, узоғини яқин қилмоқда. Илгари соатлаб навбат кутиш ёки бошқа турли асаббузарликларга барҳам берилди. Куни кеча ҳукуматнинг янги қарори билан 1 июлдан бошлаб яна қатор ҳужжатларнинг электрон шакли тан олинадиган бўлди. Буларнинг барчаси, албатта, мақтовга сазовор.

    Foto: “Daryo” / Madina Nurman
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Бироқ афсуски, бу ислоҳотлар янги ташкил этилган Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги ва Тошкент шаҳридаги “Махсустранс” давлат унитар корхонасига қадар етиб бормаётгандек. Буни таҳририятимизга келаётган мурожаатлардан ҳам билиш мумкин. Уларнинг айримларини эътиборингизга ҳавола қиламиз:

    Олимжон, Сергели тумани:

    Сергели туманидаги кўп қаватли уйда яшайман. “Прописка” балоси авжига чиққан пайтда самарқандлик қадрдонимизнинг ўғлини “прописка” қилган эдик, акс ҳолда давлат ишига жойлаша олмасди. Шу йигит ишга кирди, оилали бўлди. Аввал келин, кейин фарзандлари ҳам “прописка”га қўшилди. Ўзлари Тошкентнинг марказига яқинроқ жойда ижарага туришади. Ҳамма тўловларини вақтида тўлайди.
    Аммо ойлар ва йиллар давомида бизнинг уйимизга “Махсустранс” вакили келиб, ўша ижарадагилар учун ҳам тўлов талаб қилади. Мен унга вазиятни тушунтириб, улар бу ерда яшамаслигини,бошқа жойда ижарада туришини айтаман. Ҳар сафар тўлов квитансияларини кўрсатишни талаб қилишади ва ҳар сафар ўша қоғозни топиб бергунимизча машмаша давом этади. Шуни “Махсустранс” бўлимлари ўзаро ахборот алмашиб, йўлга қўйса бўлмайдими?

    Аҳмад, Шайхонтоҳур тумани:

    Номимда иккита уй бор, биттасида ўзимиз яшаймиз, биттаси (оилавий ётоқхона) асосан, бўш туради. “Прописка”миз ўша уйга қўйилгани учун чиқинди тўловларини ҳам ўша манзил бўйича тўлаб келяпмиз. Чет элда пайтим телефонимга МИБдан хабар келди — менга 345 минг сўм жарима белгиланибди. Суриштирсам, чиқинди тўлови. Шу сумма учун овора бўлиб юрмай, тағин яна муаммо бўлмасин деб тўлай қолдим. Эртасига яна 800 минг сўмлик SMS келди — бунисиям ўшалардан. Хориждан қайтгач, туман “Махсустранс” бўлимига бориб аниқлаштирдим.

    Маълум бўлишича, рўйхатда ҳеч ким йўқ манзилимга шунча жарима белгиланибди. Олдинроқ ҳамма керакли ҳужжатлар (17 формали маълумотнома, маҳалладан далолатнома)ни назоратчига берганман, аммо у пайтда хусусий корхона ишлаган ва улар бу ҳужжатларни туман корхонасига тақдим этмаган. Энди ана шу ҳужжатларни яна бошқатдан йиғишни сўрашди. My.gov орқали олинган маълумотномалар эса ҳисобга олинмас экан.

    Нима учун мен барча тўловларни ўз вақтида тўлаб, яна мен овора бўлишим керак? Нима учун улар бир одамдан бир неча марта тўлов ундиришдан уялишмаяпти? Яна менга асоссиз жарима қўллаб мол-мулкимга тақиқ ўрнатишган. Ахир керакли идоралар билан интеграция қилиб, ягона база яратиш қийин иш эмас-ку? Ёки ҳужжатлар электрон шаклга ўтмаслигидан кимдир манфаатдорми?

    Музаффар, Сергели тумани:

    Ўтган йили бир воқеа бўлди. Бир неча йил давомида чиқинди учун “Махсустранс” ходимлари айтган суммада тўлов қилиб келдим. Кунларнинг бирида мен тўлаётган сумма киши бошига тўланиши керак бўлган миқдордан каррасига қиммат эканини билиб қолдим. Аниқлаштирсам, уйимизга мутлақо бегона, мен танимайдиган 4-5 киши рўйхатга қўйилган экан.
    Зарур ҳужжатларни тўплаб, “Махсустранс” идорасига мурожаат қилдим. Улар суммани ўзгартирди, аммо ўтган йиллар давомида амалга оширилган ортиқча тўловларни қайта ҳисоб-китоб қилишни истамади. Менга пулни қайтариш эмас, кейинги тўловларим учун ҳисобга олишса ҳам етарли эди. Аммо бу мурожаатимни ҳеч ким эшитгани ҳам йўқ.

    Саволлар турлича ва улар жуда кўп. Энг ёмони — электрон ҳужжат айланиш тизими йўлга қўйилмагани туфайли одамлар турли идораларда сарсон бўлаётгани. Қайси хонадонда қанча одам яшаётгани ҳақидаги маълумотлар My.gov, ИИВ ва маҳалла базаларида мавжуд. Иш ана шу маълумотлар асосида йўлга қўйилса, хатолик ҳам, оворагарчилик ҳам камайган бўларди.

    Масъул агентлик ва “Махсустранс” ДУК ушбу муаммога эътибор қаратади, деб ишонамиз.

    2 июл, 21:10   Изоҳ (0)   1545
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Махсустранс#чиқинди

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Тошкентда чиқиндиларни саралаб йиғиш мақсадида рангли пакетларни тарқатиш бошланади

    14.06.2021, 14:10

    Европа бир марталик пластик идишлардан воз кечди. Биз-чи? Қачон воз кечамиз?

    27.07.2021, 18:42

    Ўзбекистонда маиший чиқиндилар учун тўловларнинг янгича тизими жорий этилади

    02.02.2022, 22:12

    Тошкентда бир кунда қанча нон чиқиндига ташлаб юборилаётгани маълум бўлди

    14.02.2022, 20:40

    Бухородаги чиқиндихона ёнида «Махсустранс» машинаси аёл ва аравачадаги болани босиб кетди

    13.04.2022, 12:35

    «Воқеа жойида беш ёшли яна бир бола бўлган». Бухорода «Махсустранс» остида қолиб, вафот этганлар воқеаси бўйича қўшимча маълумот берилди

    13.04.2022, 14:27

    Тошкентда ҳар куни 2 тонна нон маҳсулоти чиқиндига ташланаётгани маълум бўлди

    23.04.2022, 09:52

    Ўзбекистон товар ёки молия бозорида устун мавқега эга корхоналар рўйхати эълон қилинди

    20.05.2022, 22:46

    UzAuto Motors, Beeline, Uzbekistan Airways — қайси компаниялар Ўзбекистонда устун мавқега эга?

    05.08.2022, 20:17

    Шавкат Мирзиёев Мустақиллик байрами муносабати билан 100 ёшдан ошган 14 нафар фуқарони «Шуҳрат» медали билан мукофотлади

    29.08.2022, 22:54

    Камолиддин Набиев “Maxсустранс”га қайта раҳбар бўлди

    15.02.2023, 12:58

    UzAuto Motors, Миллий банк, Uzbekistan Airways — қайси компаниялар Ўзбекистонда устун мавқега эга? 

    17.04.2023, 16:26

    Оҳангаронда йил охиригача Марказий Осиёда ягона бўлган 15 млн долларлик чиқинди полигони қурилади

    20.07.2023, 09:04

    Зангиотадаги канал атрофига чиқинди ташлаган “Махсустранс” ҳайдовчиси ишдан олинди

    04.08.2023, 17:28

    Тошкентда бир кунда қанча нон ахлатга ташланиши маълум бўлди

    12.09.2023, 16:55

    Тошкент вилоятида белгиланмаган жойга иккинчи марта чиқинди ташлаган фуқаронинг транспорти мусодара қилинади

    29.09.2023, 10:34

    Тошкентда чиқинди хизмати нархи 1,5 баробарга қимматлашади

    30.11.2023, 08:51

    “Соядаги одамлар” — Аёли ва ўғлини институтда ўқитиш учун чиқинди ташувчи бўлиб ишлаётган замондошимиз билан суҳбат (фото, видео)

    29.01.2024, 14:10

    Самарқандда белгиланмаган жойга чиқинди ташлаган шахс жаримага тортилди

    02.02.2024, 10:25

    Тошкентда кўчага чиқинди ташлаган ЙПХ инспектори жавобгарликка тортилди

    10.02.2024, 08:59

    Тошкентнинг 6 та туманида ичимлик суви вақтинча тўхтатилади

    19.05.2024, 18:04

    Тошкент шаҳар Ободонлаштириш бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    06.06.2024, 10:15
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    “АҚШ ўйиндан чиқмоқчи”. Украина Қўшма Штатлар ёрдамисиз қаергача бора олади?

    4 июл, 19:55

    Исроил АҚШга ҳужум қилган кун: ўнлаб америкаликларни ўлдириш бу англашилмовчилик эдими ёки фитна?

    2 июл, 19:45

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    4 июл, 22:11
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Линкольн имзолаган қулликни бекор қилиш ҳужжати 12 млн долларга сотилди

    Дунё | 4 июл, 23:50

    Хитойда 300 минг йиллик сирли ёғоч қуроллар топилди

    Дунё | 4 июл, 23:30

    Сурхондарёда 65 сотих ерни 1,1 млрд сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:15

    “Дарё” дайжести: 4 июлнинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июл, 23:00

    Америкаликларнинг қарийб 40 фоизи Маскнинг янги партия тузиш ғоясини қўллаб-қувватлади

    Дунё | 4 июл, 22:40

    Маош кунига 75 евро: ўзбекистонликлар Словакияга ишга чақирилмоқда

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:25

    “Эришиб бўлмайдиган балл белгилангани йўқ” — “Эл-юрт умиди” жамғармаси ижрочи директори

    Ўзбекистон | 4 июл, 22:11

    Суперлига. “Сўғдиёна” Жиззахда “Қўқон-1912”ни мағлуб этди

    Спорт | 4 июл, 22:09

    АҚШда 400 йилга ноҳақ ҳукм қилинган шахсга қарийб 2 млн доллар товон тўланди

    Дунё | 4 июл, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.