Тошкент шаҳрида белгиланмаган жойга пластик чиқиндини ташлаган йўл-патрул хизмати ходими жавобгарликка тортилди.
Ижтимоий тармоқларда 5 февраль куни автомобиллардан бирининг видеорегистратори ЙПХ ходими фойдаланиб бўлинган бир марталик контейнерни ерга ташлаб, кейин эса ариқ ичига тепиб юборгани ҳолатини тасвирга олган видео тарқалди.
Қайд этилишича, 8 февраль куни Яшнобод тумани экология бўлими ходимлари томонидан ҳуқуқбузарлик содир этган ЙПХ инспектори жаримага тортилган.
Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 91-1-моддаси (Белгиланмаган жойларга қаттиқ маиший чиқиндиларни ва қурилиш чиқиндиларини ташлаш, шунингдек, суюқ маиший чиқиндиларни тўкиш) билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, БҲМнинг 3 баробари (1 миллион 20 минг сўм) миқдорида жарима белгиланган.
Эслатиб ўтамиз, 2023 йилнинг августида Зангиотадаги канал атрофига чиқинди ташлаган “Махсустранс” ҳайдовчиси ишдан олинган эди.
Изоҳ (0)