• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +30°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Воқеа жойида беш ёшли яна бир бола бўлган». Бухорода «Махсустранс» остида қолиб, вафот этганлар воқеаси бўйича қўшимча маълумот берилди

    Бухоро вилоят ИИБ ахборот хизмати «Махсустранс» машинаси она-бола ўлимига сабаб бўлгани ҳақида хабар берганди. Кейинчалик хабарга аниқлик киритган ИИБ уларнинг она-бола эмаслигини қўшимча қилди. «Дарё» мухбирининг аниқлашича, воқеа жойида яна бир бола бўлган.

    Боши: Бухородаги чиқиндихона ёнида «Махсустранс» машинаси аёл ва аравачадаги болани босиб кетди

    «Кеча, 12 апрель куни соат 09:30 да менга қўнғироқ қилишиб, фожиали ҳолат содир бўлгани ҳақида хабар беришди. Бизнинг тизимда бундай ачинарли ҳолат ҳеч қачон содир бўлмаганди. Тўғриси, музлаб қолдим. ‘Аҳоли Транс’ МЧЖ га қарашли Shacman русумли чиқинди ташиш автомашинасини ‘Махсус автохўжалик’ МЧЖга ижарага олган эдик. 62 ёшли ҳайдовчи Н.Ч. соҳада 40 йилдан буён ишлаб келган. Ишлаш тажрибасини билганимиз учун ҳам айнан шу ҳайдовчини танлаган эдик», — дейди «Махсус автохўжалик» МЧЖ раҳбари Алишер Назаров.

    Алишер Назаровнинг сўзига кўра, ҳайдовчи автомашинани Бухоро шаҳар «Истиқлол» маҳалласи бўйлаб бошқариб бориб, ушбу кўчадаги 84/1-сонли кўп қаватли уйнинг орқа томонида жойлашган чиқиндихонадан чиқиб кетаётган бўлган.

    Аҳолининг айтишича, автомашина бурилаётганда ахлатхона контейнери ортидан кутилмаганда қиз ва бола чиқиб қолган. Ҳамда бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

    Бухоро вилоят ИИБнинг Telegram-каналида бахтсиз тасодиф туфайли вафот этганлар дастлаб она ва бола экани маълум қилинди. «Дарё» мухбирининг аниқлик киритишича, боланинг онаси дейилаётган марҳума холасининг уйига меҳмонга келган 25 ёшли, ҳали турмушга чиқмаган Н.Й. бўлган. У бир ярим ёшли жияни А. ҳамда беш ёшли жияни М.ларни етаклаб, ахлат тўккани чиққан бўлган. Қизалоқ болалар аравасида бўлгани сабабли Н.Й. у билан ахлатхона контейнери яқинигача борган ва ҳар иккиси ҳам автомашина ғилдираги остида қолиб кетган. Тасодиф туфайли беш ёшли М. ортга қайтган ва воқеа жойидан қочиб қолган.

    «Автотранспорт воситасини бошқаришда кўринмас ҳудуд деган термин бор. Ҳар қандай вазиятда ҳам автотранспорт бошқарувчиси хавфсизлик қоидаларига тўла риоя қилган ҳолда ҳаракатланиши шарт. Ҳайдовчи неча йиллик тажрибага эга бўлса ҳам, у кўп сонли аҳоли яшаш манзилларида хизмат кўрсатади. Чиқиндихоналарга ҳар дақиқада аҳоли кириб-чиқиши эҳтимоли борлигини билган ва англаган ҳолда транспорт воситасини бошқариши ва бошқарув қоидаларига қатъий риоя қилиши шарт эди. Мана шу эҳтиётсизлиги оқибатида икки ота-онанинг бир умр доғда қолишига сабаб бўлди», — дейди вилоят ИИБ ахборот хизмати раҳбари Шуҳрат Жалолов.

    Мавзуга доир: Жиззахда «мусоровоз»нинг газ баллони портлаши оқибатида йўл чеккасида турган ота-бола реанимацияга ётқизилди

    13.04.2022, 14:27   Изоҳ (0)   38851
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда олд ўриндиқда ўтирган йўловчилар ҳам хавфсизлик камарини тақиши шарт бўлади

    13.04.2022, 14:13

    Тошкент шаҳар ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

    13.04.2022, 13:53

    Электр энергиясидан энг катта қарздор вилоят маълум қилинди

    13.04.2022, 13:48

    Ўзбекистон тижорат банкларида доллар курси пастлашда давом этмоқда

    13.04.2022, 13:42

    «Ҳудудий электр тармоқлари»: Ўзбекистон бўйлаб рўй берган блекаут бўйича ҳукумат комиссияси хулоса беради

    13.04.2022, 13:18

    Бухородаги чиқиндихона ёнида «Махсустранс» машинаси аёл ва аравачадаги болани босиб кетди

    13.04.2022, 12:35
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.