• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Европа бир марталик пластик идишлардан воз кечди. Биз-чи? Қачон воз кечамиз?

    Яқинда Европада бир марталик елим идишлардан фойдаланиш қатъиян тақиқланди. Икки йил аввал Грузия ҳукумати ҳам шундай қарор чиқариб, бундай маҳсулотларни импорт қилиш, сотиш ва ишлаб чиқаришга тақиқ қўйганди. Дунё океанларининг ифлосланиши, флора ва фауна оламига етказаётган улкан зарари, атроф-муҳитнинг турли чиқиндига тўлиб, экология инқирозига сабаб бўлаётгани Европа давлатларининг шу қарорга келишига сабаб бўлди. Бу муаммо бизга ҳам ўгай эмас.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Пойтахт кўчаларини кезганда, деярли ҳар қадамда (!) бир марта фойдаланиб ташлаб юборилган елим идиш, ранг-баранг пакетларни учратиш, камига оёқ остида сочилиб ётган чиқиндиларни кўриш мумкин. Тўғри, шаҳар ободонлаштириш бошқармалари ходимларига жиддий эътироз ҳам билдиролмаймиз. Сабаби, бу жараёнда тарафларнинг «ҳисса»си бор: сен ташламасанг, унинг иши камаяди ё у вақтида тозаласа, ҳадеб муаммо бўлавермайди! Шундайми?

    XIX аср инсоният ҳаётини тубдан ўзгартириш баробарида қатор муаммоларни ҳам яратиб берди. ХХ асрга келиб кашфиёт ҳисобланган енгилликлар кейинчалик табиий офат, экологик инқирозларни тезлаштирди. Елим халталар ҳам аввалига бозор-ўчарни осонлаштиргани, харидор хавотирини аритганига кўпчилик буни чинакам ихтиро деб қабул қилди ва муҳандис, австриялик олим Макс Шушнийни даҳо санашди. Ўша пайтдаги елим халталар ҳам ҳозиргидек енгил, пишиқ, мустаҳкам бўлиб, озиқ-овқат дўкони, мева расталарида текинга бериларди. Орадан вақт ўтиб, олим ихтироси анча қимматга тушиши, табиатга зарари миллиардлаб суммаларга тенглиги аниқ бўлди.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Аниқланишича, елим халталар ерга кўмилган тақдирда ҳам 200 йилча (баъзи манбаларда 400–500 йиллар) ўз ҳолини сақлаб туради – чиримайди. Тупроқ унумдорлигига таъсир қилиб, ифлосланиш даражасини оширади. Куйдириш, ҳаммасини бир ерга йиғиб ўт қўйиш ҳам самарасиз – атмосферага заҳарли газ оқими кўпаяди. Океанларга ташланган чиқиндилар орасида эса айнан пластик идишлар ҳар йили миллионлаб сув жониворларини нобуд қилаётгани, қарийб 700 турдаги ҳайвоннинг қирилиб-йўқолишига сабаб бўлаётгани ачинарли. Митти планктондан улкан китгача шу муаммо қаршисида ожиз ва охири, қурбон бўлишга маҳкум.

    Фото: ScienceАBC

    Фото: ScienceАBC

    Дунё океанларидан ташқари Тошкент кўчалари ва кўп қаватли уйлар орасида жойлашган чиқиндихоналарда ҳам аҳвол анча ёмон. Томчи тошни ёрганидек, йўл четидаги сунъий зовурлар, ариқ бўйлари, чиқиндихоналардаги махсус қутилар ҳам елим халта, бир марталик пластик идишга тўла. 2019 йилнинг 1 январидан Ўзбекистондаги дўконларда елим халталарни бепул беришни тақиқлаш ҳақида таклиф берилди ва амалда қўлланяпти ҳам. Лекин бунга фақат йирик савдо дўконларигина риоя этаётгани муаммога ечим эмас. Кичик озиқ-овқат дўконлари, деҳқон бозорларида қарийб ҳамма маҳсулот елим халтага, бир марталик идиш ёки ўрамларга солиб берилади ва ҳеч қандай ҳақ сўралмайди. Эҳтимол, шу омил ҳам (бозор-ўчарда кўпроқ елим халтага суяниш) бирдан воз кечишимизни қийинлаштириб, оқибатини тўғри баҳолашимизга тўсиқ бўлаётгандир...

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    Аваллари бозорга бораримизда онамиз қўлимизга матодан тикилган халта ё бўз қопчиқ тутқазардилар. Тўғри, пакетлар ишлатишга анча қулай, арзон ва ҳар доим топиладиган нарса. Ундан даб-дурустдан воз кечолмаймиз. Ўрганганмиз-да! Лекин баъзан шунчалик кўпайиб кетадики, нима қилишни билмай, тандирга ўтқалайман ё ўчоққа тутантириқ қиламан. Бошқа иложи йўқ. Ерга кўмсам, чиримайди, чиқиндига ташласам, махсустранс келгунича ҳидланади. Мажбур бўламан ёқишга.

    Мадина Бобохўжаева, уй бекаси

    Икки йил олдин Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси елим халталарни пуллик қилишни таклиф этди-ю, ўтган йилнинг 19-октябрида Транспорт вазирлиги жамоат транспортидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқобга қўшимча тиббий қўлқопда бўлишини қатъий белгилаганда негадир жим турди. Тўғри, COVID-19 тарқалишини камайтириш, аҳоли саломатлигини кўзлаб бу қарорга келинди, лекин, афсус, ҳеч бир натижа чиқмади. Аксинча, чиқинди қутиларининг тўлгани, шаҳар ифлосланиши даражасининг ошгани ва миллионлаб маблағ сарфлангани қолди, холос.

    Фото: Telegram / Блогер Шаҳноза

    Фото: Telegram / Блогер Шаҳноза

    Хорижда яшаётган, у ерда қабул қилинаётган қонун-қарорларни кундалик ҳаётида сезаётган юртдошлар билан суҳбатлашганда елим халталар муаммосини анча аввал бартараф қилишга киришишгани ойдинлашди.

    Шу йилнинг 3 июлидан Германияда бир марта ишлатиладиган пластик маҳсулотларнинг бир нечта туридан фойдаланиш узил-кесил тақиқланди. Булар, асосан, бир марталик идиш-товоқ, фаст-фуд, қаҳва ва бошқа ичимликлар учун ишлатиладиган идишлар. Яна пахтали чўплар (ухочистка) ва шунга ўхшаш нарсалардан фойдаланмаслик талаб этилаяпти. Лекин бу қарор елим пакет ва ўрамларга тааллуқли эмас. Савдо дўконлари ва маиший хизмат кўрсатиш жойларида аввалдан (мен билганим 5–10 йиллардан бери) бир марталик идишларнинг деярли 99 фоизи қоғоздан тайёрланган бўларди, яъни ҳали қарор чиқмасидан аввал ҳам ишлаб чиқарувчилар аҳоли талаби, эҳтимол, ҳукумат рағбати билан пластикдан имкон борича воз кечишган эди. Бу қарор бутун Европа Иттифоқи бўйлаб амал қилади. Германия эса бу қарорнинг асосий ташаббускорларидан.

    Умида Элмуродова, невропатолог. Берлин шаҳрида яшайди

    National Geographic’нинг ёзишича, ҳозиргача ишлаб чиқарилган барча пластик идишларнинг ярми сўнгги 15 йил ичида ишлаб чиқарилган. Энг ёмони, сонлар 1950 йилдаги 2,3 миллион тоннадан 2015 йилгача 448 миллион тоннагача ўсган. 2050 йилга келиб кўрсаткич икки баравар кўпайиши кутилмоқда. Бугун океанлар қирғоғидаги чиқиндиларнинг 73 фоизи пластик идишлардан иборат.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова
    Гарчи бир қараганда кўзга ташланмаса-да, Ўзбекистондаги аҳвол ҳам хориж давлатлариникидан кам эмас. «Биз қачон пластик пакет ва идишлардан воз кечишимиз мумкин; Пластик пакетларни камроқ ишлатиш бўйича ёки одамларга унинг зарарини тушунтириш бўйича Экоқўмита қандайдир лойиҳаларни амалга оширмоқдами ва бу қандай бўлади; пластик пакет ўрнига аҳолига нима тавсия/таклиф қилиниши мумкин?» каби саволлар билан Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитаси масъул ходимига мурожаат қилдик, аммо ўн беш кундан кўп вақт ўтса ҳам, ҳеч қандай жавоб ололмадик. Ўрнига, Германияда бу борада қандай ишлар қилинаётганини Умида Элмуродова сўзлаб берди:
    Бу ерда нодавлат ташкилотларнинг мустақиллиги ва жамиятдаги роли баланд. Иқлим ўзгаришларига қарши курашувчи сиёсий партия ва бир қанча нодавлат нотижорат ташкилотлари мавжуд бўлиб, улар ҳукуматдан мутлақо эркин фаолият юритади ва ҳатто ҳукуматга босим ўтказа олади. Шу каби ташкилотлар ва бевосита экофаол аҳоли доимо намойишлар уюштириб, ҳукуматни иқлим ўзгаришларига қарши чора кўришга мажбурлайди. Тўғри, бу ерда ҳамон елим халта ва ўрамлардан фойдаланишади. Аммо жуда кўпчилик имкон борича пластикларни камроқ ишлатишни маъқул кўради. Бу ерда «баклажка»лар дўконларга қайтариб топширилади. Дўкондан ичимлик сотиб олсангиз, елим идиши учун алоҳида пул тўлайсиз. Кейин бўшаган «баклажка»ни қайтариб олиб борсангиз, тўлаган пулингиз қайтариб берилади. Бундан ташқари, Германияда чиқиндилар алоҳида ажратилади: қоғоз, пластик ва озиқ-овқат чиқиндилари алоҳида қилинади. Ҳар бир оила шунга одатланган. Бу ҳам атроф-муҳитнинг елим идишлар билан ифлосланишини камайтиради. Шунингдек, қайта ишланган маҳсулотлардан тайёрланган буюмлар қадрлироқ бўлади.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Хўш, дунё ҳамжамияти елим халталар зарарига жиддий эътибор бериб, уни йўқотиш-камайтиришга уринаётган пайтда биз бирор тайинли иш-ҳаракат қиляпмизми? Биргина елим халталарни пуллик қилиш билан иш битмайди, менимча. Харидор ва истеъмолчига қоғоз халталар, табиатга зарари кам маҳсулотларни кўпроқ таклиф қилиш ёки бирор таълимий лойиҳа ишлаб чиқиш ҳам фойда беради. Масалан, Финляндия елим халталарга қарши тақиқ билан эмас, балки маълумот бериш билан курашишга қарор қилган. 2016 йили Атроф-муҳитни муҳофаза қилиш вазирлиги ва Финляндия касаба уюшмаси мамлакатда шундай халталардан фойдаланишни камайтириш бўйича келишув имзолаган. Шартномага қўшилган компаниялар харидорларга халталарнинг зарари ва мавжуд муқобиллари тўғрисида маълумот беришлари, пластик пакетларни бепул бермасликлари шарт. 2018 йилга келиб ҳайратланарли натижа кузатилди: Финляндияда мавжуд 3400 дан ортиқ дўконда елим халта талаби 60 фоизга қисқарди.

    Ёки елим идишларга қарши курашда етакчи Норвегияни олайлик. 2016 йили бу ерда мамлакатдаги барча елим шишаларнинг 97 %, яъни 600 миллион пластик шиша қайта ишланган. 1 крона (тахминан, 1200 сўм)га сотиладиган елим шишадаги ичимликларнинг бўшаган идишини қайтариш шарт. Озиқ-овқат дўконларида жойлашган махсус автоматга ташланганда, истеъмолчига ҳақи қайтарилади. Чиқиндидаги идишларни қайта ишлашни компаниялар зиммасига олади ва солиқлар ҳам иш ҳажмига қараб камайтирилади.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Хуллас, ривожланган мамлакатлар келажакка мусаффо осмон, осуда ҳаёт ва жонли табиат қолдириш пайида ҳозир. Қабул қилинаётган қонун-қарорларда ҳам бу яққол билинади. Айниқса, мақсад экологияни асраш бўлган халқаро ташкилотларнинг ҳар бир ташаббус-лойиҳаси ҳам аҳоли, ҳам ҳукумат томонидан қўллаб-қувватланади. Бизда-чи, биргина дарахтлар кесилиши ёки елим халталардан ҳаддан ташқари кўп фойдаланиш, касаллик сабаб бир марталик елим қўлқопларнинг ўйлама-нетмай жорий этилишига жимгина, сўзсиз ва бирор изоҳ бермай қараб турадиган масъул ташкилотлар кўп. Жабрини келажак авлод тортиши, (дарвоқе, бу йилги аномал иссиқ кузатилишида нафақат, дарахтларнинг оммавий қирғин қилиниши, яна табиатга мутлақо фойдасиз елим идишларнинг кўпайгани ҳам сабабчи, аслида) биздан озода ва сўлим юрт қолмаслиги эса ачинарли.

    Чарос Низомиддинова

    27.07.2021, 18:42   Изоҳ (0)   48566
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBank пул ўтказмалари географиясини кенгайтирмоқда


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Туркияда 8-қаватдан тушиб кетган сайёҳ ўлиб, сўнгра тирилди

    Дунё | 22 июн, 23:50

    Клублар ўртасидаги ЖЧ. “Ювентус” Марокаш клубини йирик ҳисобда мағлуб этди (видео)

    Спорт | 22 июн, 23:24

    Хитойда чивиндек келадиган ҳарбий дрон ишлаб чиқилди (видео)

    Дунё | 22 июн, 23:05

    Суриядаги черковда худкуш террорчи ўзини портлатди (видео, фото)

    Дунё | 22 июн, 22:39

    Суперлига. “Пахтакор” “Қўқон-1912”ни, “Шўртан” “Сурхон”ни мағлуб этди

    Спорт | 22 июн, 22:33

    Эрон олий раҳнамоси ўз ўлими эҳтимолига ворисларини танлади — NYT

    Дунё | 22 июн, 22:06

    АҚШ ҳужумига жавобан Эрон Ҳормуз бўғозини ёпмоқчи. Бу нимани англатади? 

    Дунё | 22 июн, 21:28
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.