Эрталаб макияжингиз кўзингизга идеал кўринса ҳам, кун ўрталарига келиб тонал крем эрий бошлаши, пудра эса терининг бурмаларида тўпланиб, қуруқ ва ёғли жойларни кўрсатиб қўйиши мумкин. Лекин бу муаммо эмас — макияжни узоқ сақланиб туриши учун бир нечта усулларни жамладик.
Нега иссиқ ҳавода пудра самара бермайди?

Ёзда теримиз ўзини ҳимоя қилиш учун кўпроқ терлайди ва ёғ чиқаради. Пудра эса ортиқча ёғ ва терни сўриб олиш ўрнига, қуёшдан сақловчи крем билан аралашиб, ёпишқоқ “қатлам” ҳосил қилади. Бу қатлам тери бурмаларида тўпланиб, тешикчаларни беркитиб қўяди. Айниқса, аралаш терига эга одамлар қийналади: қуруқ жойларда пудра ҳар бир нотекисликни кўрсатади, ёғли жойларда эса хунук доғлар пайдо бўлади.
Иссиқ ҳавода тери нафас олиши керак, аммо пудра унинг юзасида ҳаво ўтказмайдиган тўсиқ ҳосил қилади. Тасаввур қилинг, юзингизга плёнка ёпиштириб, қаттиқ иссиқда кўчага чиққансиз — терингиз пудра остида шундай ноқулай ҳолатда қолади. Натижада терингиз қизаради, тортилади ва терлаш кучаяди.
Тез-тез ҳароратнинг ўзгариши ҳам пудрага қарши душмандир. Иссиқ кўчадан совуқ метро ёки кондиционерли офисга кирганингизда тери дарҳол иқлим ўзгаришига жавоб беради. Тешикчалар тораяди, намлик конденсацияланади ва пудра “эрийди”, доғлар пайдо бўлади. Бу айниқса бурун атрофи ва пешонада сезилади — айнан шу жойларда макияжни мустаҳкамлашга ҳаракат қиламиз.
Пудранинг ўрнига нима ишлатиш мумкин?

Ёз — қалин ва оғир текстуралар учун эмас. Аммо макияжингиз мат кўринишини хоҳласангиз ва юзингиздаги ёғли ялтираш бутун кўринишни бузишидан қутулмоқчи бўлсангиз, бахтингизга, пудра ягона вариант эмас. Замонавий косметика терини ортиқча зўриқтирмасдан, ёғни назорат қилувчи ўнлаб енгил ва нафас оладиган альтернативаларни таклиф қилади. Энг оммабоплари қуйидагилар:
Матлаштирувчи салфеткалар — ёғли ялтирашни дарҳол йўқотади, макияжга зарар етказмайди.
Матлаштирувчи енгил кремлар — масалан, перлит ёки минераллардан ташкил топган ББ кремлар, улар теридаги ёғни назорат қилади ва тешикчаларга кириб қолмайди.
Силиконсиз, узоқ сақланувчи тонал воситалар — терида плёнка ҳосил қилмайди, шунинг учун камроқ эрийди.
Макияжни мустаҳкамловчи спрей — макияжни мустаҳкамлайди ва енгил совитувчи таъсир кўрсатади.
Маслаҳат: Агар пудрани ишлатмоқчи бўлсангиз, уни фақат Т-зонага (пешона, бурун, ияк) нозик қилиб суртинг ва спонж билан енгил ёйинг.
Ёзда терининг ниқобланишига эмас, балки самарали парвариш ва енгил тузилмаларга эҳтиёж бор. Қуюқ упанинг ўрнига кўп қатламли ёндашувни қўлланг: намловчи восита + узоқ вақт турувчи тонал крем + мустаҳкамловчи спрей. Шунда пардоз узоқроқ сақланади ва тери ўзини қулай ҳис этади.
Изоҳ (0)