Elle нашри 9 та оддий, аммо самарали маслаҳатларни жамлади. Бу гўзаллик тавсиялари ёзги макияжингизни узоқроқ туриши ва самарали қилишга ёрдам беради.
Қанча кам бўлса, шунча яхши
Ташқарида жазирама 30 градус бўлса, тониклар, лосонлар, бустерлар билан мураккаб кўп босқичли терини парвариш қилиш тизимига риоя қилиш шарт эмас. Терингизга дам беринг, ўзингизни учта асосий одат билан чекланг: тозаловчи, намловчи ва қуёш қарши крем. Тери дам олсин, озиқлантирувчи ниқоб ва зардоблардан кечки пайт фойдаланишга одатланинг.
Праймердан фойдаланингПраймер иссиқда макияжнинг кўпроқ туришига ёрдам беради. Замонавий праймерлар нафақат юз рангини текислайди, балки терини намлайди. Шунингдек, SPF белгиси бўлганлар зарарли ультрабинафша нурлардан ҳимоя қилади.
Сувга чидамли тушЖазирама ва юқори намликка қарамай, кун давомида кирпикларни мукаммал даражада ушлаб туради. Сувга чидамли туш ёрдамида пляжда бемалол дам олишингиз, сунъий киприклар ҳақида унутишингиз мумкин.
Тонал эффектига эга қуёшга қарши кремАгар тональ кремдан воз кеча олмасангиз, ҳеч бўлмаганда тонал эффектига эга қуёшдан ҳимояловчи крем билан алмаштириб кўринг.
Хайлайтерсиз макияжЁзда хайлайтерни умуман унутиш мумкин: иссиқ ҳавода тери фаол равишда себум ишлаб чиқаради, шунинг учун хайлайтерсиз ҳам қуёшда ялтираб турасиз.
Консилер ва пудраКонсилер теридаги камчиликларни яширишга ёрдам беради, пудра эса ажинлар ва бурмаларни текислаш учун муҳим. Визажистлар юз табиий рангда кўриниши учун пудрани чўтка билан эмас, балки спонж билан қўллашни маслаҳат беришади.
Румяна
Енгил қизил ранг ҳар доим юзга янгилик бахш этади. Бугунги кунда румянанинг турли рангларини ишлатиш мумкин.
ФиксаторМакияж иссиқ кунда кўпроқ туриши учун фиксатор юз спрейидан фойдаланинг: пардозни тез янгилаш ва макияж муддатини узайтиришдан ташқари, фиксатор терини мукаммал даражада салқин қилади ва ёқимсиз ёпишқоқлик ҳиссини йўқотади.
Изоҳ (0)