Узоқ хизмат қилиши учун қуриб қолган косметик воситаларни нима қилиш кераклиги ҳақида Harper’s Bazaar нашри маълумот бериб ўтади.
Қуриб қолган ёки синган бронзер ёки пудранинг устидан пилка ёки шунга ўхшаш бошқа нарса билан кукун ҳолига келтириб олгач, устидан бир-икки томчи спирт қуйинг. Шундан кейин бармоғингиз билан текислаб чиқинг. Унча жиддий бўлмаган ҳолларда спиртли салфеткадан фойдалансангиз ҳам бўлади. Уни косметик устига қўйиб устидан текислаб чиқилса бўлгани. Спирт бўлмаган тақдирда макияж учун мўлжалланган фиксатордан фойдалансангиз ҳам бўлади.
Қотиб қолган тушни ҳам ўз ҳолига келтириш учун. Таркибида парафин бўладиган бўлса, туш идишини қайноқ сувли идишга солиш кифоя қилинади. Иссиқ таъсирида туш фойдаланиш учун яроқли аҳволга келади. Асосийси ичига сув кирмаслиги учун қопқоғини яхшилаб ювишни унутманг. Подводка ёки туш қуйилиб қолганда, шунингдек, линза учун мўлжалланган суюқлик ва кўз томчисида ҳам фойдаланса бўлади. Аммо бундан аввал таркиби билан яхшилаб танишишни эсдан чиқармаслик керак. Самарасиз бўлиб қолмаслиги учун ортиқча қўшиб юбормасликка ҳам эътибор бериш керак.
Изоҳ (0)