АҚШнинг Рутерфорд шаҳридаги “MetLife” стадионида бўлиб ўтган Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати ярим финал учрашувида Парижнинг “Пари Сен-Жермен” клуби Мадриднинг “Реал” жамоасини йирик — 4:0 ҳисобида мағлуб этди.

Парижликлар ўйинни кучли босим остида бошлади ва 6-дақиқада ярим ҳимоячи Фабиан Руис ҳисобни очди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Усмон Дембеле ҳисобни 2:0 кўринишига келтирди. 24-дақиқада яна Руис фаол ўйин намойиш этиб, ўз дублини расмийлаштирди. Якуний натижа эса 87-дақиқада захирадан майдонга тушган ҳужумчи Гонсалу Рамуш томонидан ўрнатилди — 4:0.
Мазкур ғалаба эвазига “ПСЖ” мусобақа финалига йўл олди. Ҳал қилувчи баҳс 13 июль оқшомида бўлиб ўтади. Унда парижликлар Англиянинг “Челси” жамоасига қарши майдонга тушади. “Реал Мадрид” эса мусобақадаги иштирокини шу босқичда якунлади.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати
Ярим финал
10 июль, пайшанба
“ПСЖ” — “Реал Мадрид” 4:0
Голлар: 1:0 — Руис (6), 2:0 — Дембеле (9), 3:0 — Руис (24), 4:0 — Рамуш (87)
Изоҳ (0)