Каталониянинг “Барселона” клуби Германиянинг “Бавария” сафида тўп сураётган марказий ҳимоячилар — Ким Мин Жаэ ва Дайот Упамеканони ўз сафига қўшиб олишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Bayern & Germany нашри хабар берди.

Манбага кўра, клуб спорт директори Деку ушбу икки футболчининг юқори прессинг остида ўйнаш қобилияти ва ҳужумни орқа чизиқдан бошлаб бериш маҳоратини юқори баҳолаган. “Барселона”нинг янги бош мураббийи Ҳанси Флик айнан шундай ўйин фалсафасига таянмоқчи.
Бироқ каталонияликлар уларнинг трансферига фақатгина Роналд Араухо ёки бошқа марказий ҳимоячилар жамоадан кетган тақдирдагина амалга ошира олади. Бу ҳолат клубга янги футболчиларни рўйхатдан ўтказиш имконини беради.
Қайд этиш жоиз, “Барселона” Дайот Упамеканога илгари ҳам — у “Лейпциг”да тўп сурган пайтда қизиқиш билдирган эди. Бироқ молиявий муаммолар туфайли трансфер амалга ошмаган. Ҳозир эса “Бавария” ва футболчи ўртасида янги шартнома борасида келишувга эришилмаган, айниқса молиявий жиҳатлар бўйича келишмовчилик мавжуд. “Барселона” эса ушбу вазиятдан фойдаланмоқчи.
Шу билан бирга, “Бавария” бош мураббийи Венсан Компани Дайот Упамеканони кейинги мавсум асосий таркиб футболчиси сифатида кўрмоқда. Илгарироқ Ким Мин Жаэга жамоадан кетишга рухсат берилгани ҳақида хабарлар тарқалган бўлса-да, Компани унинг ҳам ўйин даражасини юқори баҳоламоқда.
Маълумот учун, Дайот Упамеканонинг “Бавария” билан шартномаси 2026 йилнинг ёзигача, Ким Мин Жаэнинг эса 2028 йилнинг июнь ойигача амал қилади.
Изоҳ (0)