Ҳукуматнинг айрим қарорларига соҳалар ва тармоқларда экологик вазиятни яхшилашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритишга оид Вазирлар Маҳкамаси қарори қабул қилинди.
Ҳукумат қарорига киритилган ўзгартишларга кўра, барча тоифалардаги автомототранспорт воситаларидан ифлослантирувчи моддалар ташламаларининг атмосфера ҳавосига зарарли таъсири бўйича йўл қўйиладиган нормативларга мослигини назорат қилиш бўйича “Экологик транспорт” тизимини жорий қилиш муддати узайтирилди.
Март ойида Шавкат Мирзиёев экологик вазиятни яхшилаш бўйича амалга оширилаётган чора-тадбирлар билан танишган эди. Ўшанда автомобилдан чиқаётган зарарли моддалар миқдори текширилиши ва экологик текширув натижасидан келиб чиқиб RFID чип ўрнатилган “қизил”, “сариқ” ёки “яшил” ёрлиқ (стикер) машинанинг олд ойнасига ёпиштирилиши маълум қилинганди. Мазкур тизим 2024 йил 1 июндан ишлаши керак эди.
Энди киритилган ўзгартиришга кўра, ушбу тизим 2025 йилнинг 1 мартидан татбиқ этилади.
Изоҳ (0)