• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12831.81
    • RUB163.75
    • EUR14606.45
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    “Чора кўрилмаса, аҳвол оғирлашаверади” — ифлосланиб бораётган Тошкент ҳавоси ҳақида суҳбат

    Тошкент шаҳри ҳавоси кун сайин ёмонлашаётгани, пойтахт дунёнинг ҳавоси энг сифатсиз ва саломатлик учун зарарли шаҳарлари қаторида тез-тез тилга олинаётгани жамоатчиликда хавотир уйғотмоқда.

    “Дарё” мухбирининг иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов ва “Ўзгидромет” директори Шерзодхўжа Ҳабибуллаев билан суҳбатида тобора жиддийлашиб бораётган муаммонинг сабаблари, оқибатлари ва ечимлари тўғрисида сўз борди.

    Хавотирлар ўринлими?

    Эркин Абдулаҳатовнинг айтишича, Марказий Осиё дунёнинг чанг бўронлари кўп кузатиладиган ҳудудларидан бири.

    “Бизда азалдан чанг бўронлари бўлиб келган. Сўнгги 150 йиллик даврда чанг–тўзон ҳодисалари билан боғлиқ хавф ортиб боряпти. Буни ўзимиз ҳам ҳаётда кўряпмиз, ҳис қиляпмиз. Ҳозир фильмлардагидек чанг–тўзонлар ёпирилиши одатий ҳолга айланиб қолди. Минтақамиз иқлимида бошқа ҳудудларга нисбатан исиш икки баробар юқори. Қолаверса, бизда кўп ёғин ёғмайди. Тадқиқотлар минтақада ҳаводаги чанг миқдори ортиб бораётганини кўрсатмоқда”, — деди мутахассис.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шерзодхўжа Ҳабибуллаев иқлим ўзгариши атмосфера ҳавосига кучли таъсир ўтказаёганини таъкидлади.

    “Хавотирлар ҳақиқатан ўринли. Тошкент ҳавосининг ифлосланишига бир томондан Жиззах орқали кириб келадиган чанг–тўзонлар ҳам сабаб бўлмоқда. Қурғоқчилик ва кам ёғин ҳисобига чанг кўтарилади. Буни автоматик станцияларимиз кўрсатмоқда. Авваллари ёғингарчилик нисбатан кўпроқ бўлгани, фасллар меъёрда ўтгани ҳисобига ҳаводаги ифлосланиш нисбатан кам бўлган. Ҳозир эса вазият ўзгарди”, — деди “Ўзгидромет” раҳбари.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    “Ҳаво ифлосланиши бўйича Тошкент биринчи ўринда эмас”

    Эркин Абдулаҳатов пойтахтда ёзда ҳаво ифлосланиши кўпроқ чанг массаси ортиши билан боғлиқ бўлишини, бу ҳодиса қишга ҳам кўчаётганини айтди.

    Эркин Абдулаҳатов
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    “Бугун ёмғир ёғса, эртага ҳаво яна исиб кетиши, 10 кунлаб ёғин бўлмаслиги, ҳароратдаги ўтмишга нисбатан юқори иссиқлик тупроқдаги намликни тортиб олади. Бу ҳолат ҳатто қиш ойларида ҳам юзага келмоқда. Ўзбекистонда ҳавонинг ифлосланиши 1970 йилдан бери ўрганилади. Мамлакатда Тошкент шаҳри ҳавонинг ифлосланиши бўйича биринчи ўринда турмайди. Аввалги ўринларни (5–10 йил илгари) Навоий шаҳри, Олмалиқ, Фарғона, Ангрен ҳудудлари эгаллаган. Янги статистик маълумотлар эълон қилинса, пойтахт ҳавоси ифлосланиши бўйича нечанчи ўринга чиққанини кўришимиз мумкин”.
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман

    Шерзодхўжа Ҳабибуллаевнинг таҳлил қилишича, ҳаво ифлосланиши икки турга бўлинади. Улар — табиий ва техноген омиллардир.

    Шерзодхўжа Ҳабибуллаев
    Фото: “Дарё” / Мадина Нурман
    “Табиий омилни қурғоқчилик, ёғингарчилик камлиги деб билсак, техногенда ўз қўлимиз билан балансни ушламаслигимиз асосий ўринда туради. Яъни ишлаб чиқариш ташкилотлари шаҳарга яқин бўлгани, қурилишлар кўпайиши, автотранспорт воситалари сони ошгани ва ҳоказолар. Масалан, яқинда Тошкентда қор ёққанда иситиш тизимлари газ қувватига қўшимча тарзда мазут ёқилгани ҳавога жиддий таъсир қилган. Айрим жойларда иситиш тизимини ушлаб туриш учун кўмир ҳам ёқилган. Газ етказиб бериш заправкалар учун қисқартирилганда, Аи–80 бензинга кўпроқ куч берилгани ҳам техноген таъсирни бирданига оширди. Бизда ҳаво сифатини кўрсатувчи датчиклар “қизарди” (қизил зарарли ҳавони билдиради). Яқин 10 кунлик ичида шундай ҳолат кузатилди. Ўтган ҳафта шанба куни датчик “яшил” ҳолатига ўта бошлади. Яъни техноген таъсирлар ҳаво ифлосланишига кўпроқ таъсир қилмоқда”.
    Скриншот: Monitoring.meteo.uz

    Қандай чоралар кўриш керак?

    Эркин Абдулаҳатов муаммони бартараф этиш учун энг аввало атмосфера ҳавосини ифлослантирувчи манбани топиш кераклигини таъкидлади.

    “Ҳавони нима ифлослантиряпти, чанг қаердан кўтариляпти аниқлаш зарур. Агар табиий омиллар таъсири кучли бўлса, чўл ҳудудларида яшил фитомассалар ҳосил қилиш лозим. Электромобилга секин ўтиляпти, бу жуда ҳам керак. Ҳаво ифлосланишини олдини олиш учун кўплаб илмий ишлар қилинган. Уларни амалиётга жорий этиш муҳим. Завод–фабрикалар мўриларига филтрловчи мосламаларни ўрнатиш ва уларни доимий техник кўрикдан ўтказиш зарур. Ҳавони асосий хавфли ифлослантирувчи моддалар завод–фабрикалардан чиқади. Янги тадқиқот ишларида бундай заҳарли ҳаво саратон касаллигини келтириб чиқариши мумкинлиги айтиляпти. Бундан ташқари, ифлосланган ҳаводан астма ва аллергик касалликлар келиб чиқади. Кўчада юрсангиз ҳаво ифлосланишининг шаҳар аҳолисига таъсир қилаётганини реал сезасиз. Чунки ҳар 10 кишидан 2-3 кишида йўталиш ҳолатлари учрайди. Бу ҳавонинг ифлосланиш даражаси меъёрдан ортганидан ҳам далолат беради”.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Эркин Абдулаҳатов фикрига кўра, шаҳарда ҳаво ифлосланиш даражаси ортгани сари пойтахт аҳолиси бошқа ҳудудларга кўчиб кета бошлайди.

    “Ҳаво ифлосланишини камайтириш учун яшил иқтисодиёт тамойилларига ўтиш талаб этилади. Пойтахтда яшилликни кўпайтириш керак. Ҳатто вертикал қурилишларда балконларда ҳам яшил фитомассалар ҳосил қилиш зарур. Катта дарахтлар қанча кўп бўлса, шунча шамол кучи ва чанг–тўзон кўтарилишининг олдини олади. Лекин ҳозирги ҳолатда ҳеч қандай чоралар кўрилмаса, яқин 5-6 йилда иқлим муҳожирлари сони кўпаяди. Аввал шаҳар атрофига кўчиб кетиш, кейин бошқа ҳудудларга кўчишлар сони ортади. Муаммони ҳал қилишда жуда катта масалалар турибди”.
    Фото: “Дарё” / Дилруҳ Исомиддинова

    Суҳбат давомида Шерзодхўжа Ҳабибуллаев ҳам агар етарли чоралар кўрилмаса, пойтахтда ҳолат оғирлашиб боришига урғу берди.

    “Халқаро иқлимшунослар таҳлилига кўра, яшилликни кўпайтирсак, сувни тўғри ишлатиш, чиқинди чиқаришдан оддий овқатланишимизгача, ишлаб чиқариш соҳаларида ҳам, қайта ишлаш жараёнида ҳам меъёр ушланса, ҳозирги иқлим ўзгаришидаги тенденцияни ушлаб қолиш мумкин. Бугунги ҳолат давом этиб турса, вазият янада оғирлашади. Ҳозирги кун биз учун ғаниматдек бўлиб қолади. Ўрта Осиё учун ҳар йилги ҳаво ҳарорати 1,5–3 даражага кўтарилиб бормоқда. Дунёда эса ҳарорат йилига 2 даража ошяпти. Яъни бизда юқорироқ. Чунки чўлли ҳудудлар кўп ва сув кам. Шунинг учун биз қолганларга қараганда кўпроқ ва тезроқ ҳаракат қилишимиз керак. Барча Ўрта Осиё давлатлари биргаликда муаммони енгиш учун ҳаракат қилишимиз лозим”.

    27.12.2023, 11:21   Изоҳ (0)   10207
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда кузатилаётган совуқ ҳаво аномал даражага ўтадими? Иқлимшунос жавоб берди

    09.12.2023, 00:05

    Россия гигант совуқ антициклон таъсирида, Қозоғистон шимолида -35°C совуқ. Бу Ўзбекистонга қандай таъсир қилиши юзасидан иқлимшунос тушунтириш берди

    10.12.2023, 08:15

    “Бизни келаётган икки йилликда фаол геомагнит қўзғалишлар даври кутиб турибди” – иқлимшунос Эркин Абдулаҳатов

    16.12.2023, 17:59

    “Шимолий ярим шардаги гигант совуқ антициклон сайёра ҳароратини бир оз пасайтира олди” — иқлимшунос олим 

    18.12.2023, 12:05

    Тошкентда Кадастр агентлиги бош мутахассиси 6 минг доллар, ИИБ ходими эса 4 минг доллар олганида қўлга тушди (видео)

    27.12.2023, 10:53

    “Ўзгидромет” 28 декабрь учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди

    27.12.2023, 10:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети — келажагингизни кафолатлайдиган замонавий таълим маскани! 


    Sello Ecosystem Фарғона, Андижон ва Наманганда Sello Summer Fest ёрқин фестивалини ўтказди


    Сув — бебаҳо неъмат: Агробанкдан фермерлар учун янги методик тўплам


    Ўзбекистон Миллий банки Хитой юани айирбошлаш хизматини Тошкент шаҳри ва пойтахт аэропортида йўлга қўйди


    Чирчиқдаги янги боғ - замонавий кўнгилочар ва дам олиш маскани очилди


    Mastercard Digital Uzbekistan 5- халқаро PLAS-Форумида қатнашди


     Coca-Cola жамғармаси ва Глобал атроф-муҳит ва технологиялар жамғармаси (ГЕТФ) “Айланма иқтисодиёт келажаги учун ҳамкорлик битими (PACТ)” ни эълон қилганлиги ҳақида маълум қилди


    Молиявий фирибгарликлар: фирибгарлар кексаларни қандай алдамоқда 


    Centrum Air ёзги йўналиш очади: Тошкентдан Иссиқкўлга тўғридан-тўғри рейслар


    AVO'дан янги омонат: йиллик 25% гача — 6 ойда орзуингизни амалга оширинг


    Hyundai Uzbekistan - фоизсиз бўлиб тўлаш имконияти қайтди!


    Замонавий Haval Jolion энди 0% муддатли тўлов шартида 


    InfinBLACK - ортиқча тўловлар талаб қилмайдиган кредит карта


    Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари Европага йўл олмоқда


    Янгийўлда “Томорқа мактаби” очилди

     

    Тавсия этамиз

    Чумчуқларга ем бўлган бургутлар. “Ўргимчак тўри” операцияси Россия учун қанчага тушади?

    4 июн, 18:49
    Audio Icon

    Қуриб қолган кўчатлар, миллионлар шамолга учдими?

    4 июн, 15:03

    Фелдмаршалга алмаштирилмаган Сталиннинг зурриёти — “доҳий” нега ўғлини урушга юборган эди?

    3 июн, 21:10

    Кўзи ўткир, қулоғи сезгир темир қушчалар. Разведкачи дронларнинг “катта акалари”

    3 июн, 20:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда Onix ҳайдовчиси 13 ёшли болани уриб юборди

    Ўзбекистон | 5 июн, 00:00

    “Дарё” дайжести: 4 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:35

    “Дўстлик” чегара божхона постида 12,7 минг долларни яширинча олиб чиқаётган йўловчи тўхтатиб қолинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:30

    Жамоат тартибига қарши жиноят содир этганликда айбланаётган шахс БААдан экстрадиция қилинди

    Ўзбекистон | 4 июн, 23:10

    Дунёнинг энг гўзал 10 нафар аёл теннисчилари

    Лайфстайл | 4 июн, 22:55

    Инсофсиз рақобат ёхуд кўчирмакаш “Сурхон ошпази”: хорижий компания шикоят билан чиқди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:50

    Самарқандда трансформатор ёниб кетди

    Ўзбекистон | 4 июн, 22:45
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.