• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкент шаҳрида автомототранспорт воситасини 3 босқичда рўйхатдан ўтказиш тизими йўлга қўйилди 

    Тошкент шаҳар ИИББ Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармасининг Рўйхатга олиш — Диагностика маркази иш бошлади. ИИВ Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан марказга журналистлар учун пресс тур уюштирди.

    Таъкидланишича, марказ фаолиятини ташкил этишда Германия, Бельгия, Франция каби ривожланган давлатлар шаҳарларининг экологик муҳитини муҳофаза қилиш соҳасидаги илғор тажриба инобатга олинган.

    Бу ерда транспорт воситаларига давлат рақам белгиси бириктириш ва қайд этиш гувоҳномасини топшириш жараёни турли бюрократик тўсиқлар ва оворагарчиликдан холи қилинган, инсон омили минимал даражага туширилган. Аввал автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш жараёни олти-етти босқичда амалга оширилган бўлса, ҳозирда босқичлар сони учтага қисқарган.

    Фото: “Дарё”

    I-босқич

    Транспорт воситаларининг қарздорлиги ва тақиқини автоматик текшириш ва бартараф этиш. (А блок) Давлат хизматларидан фойдаланиш учун келган транспорт воситалари объектга кириш қисмида ташкил этилган йўлаклар бўйлаб ҳаракатланади. 

    Бунда юк автомобиллари ҳамда давлат хизматларидан фойдаланиш учун онлайн рўйхатдан ўтган транспорт воситалари алоҳида йўлакларга йўналтирилади.

    Ҳар бир йўлакка ўрнатилган стационар камера ёрдамида автомобилнинг давлат рақам белгиси қайд этилади ва Йўл ҳаракати хавфсизлигининг “Ягона автоматлаштирилган ахборот тизим”дан текширувдан ўтказилади.

    • Қарздорлиги ёки тақиқ мавжуд транспорт воситалари алоҳида йўлак орқали маъмурий бинога йўналтирилади. 
    • Қарздорлиги ёки тақиқ мавжуд бўлмаган транспорт воситаларига электрон навбат бириктирилиб кейинги босқичдан ўтиш учун “Б блок”ка йўналтирилади.
    Фото: "Дарё"

    Бунда транспорт воситаларининг ҳаракатланиши йўл ётиқ чизиқлари, ажратувчи тўсиқ ва автоматик шлагбаумлар ёрдамида тартибга солинади. Маълумот учун, биринчи босқичда инсон омили иштирок этмайди.

    II-босқич

    Транспорт воситасини техник ва экологик кўрикдан ўтказиш (Б блок). ДЙҲХХ ходими томонидан транспорт воситасининг агрегат ва кузов рақамлари ҳужжатларга мослиги текширилиб, электрон планшет орқали рўйхатга олинади ва давлат рақам белгиси электрон тартибда бириктирилади.

    Диагностика марказининг техник мутахассиси томонидан транспорт воситасидан экологияга чиқаётган зарарли моддалар миқдори текширилади. Транспорт воситасини техник ва экологик кўрикдан ўтказиш якунида электрон тизим орқали квитанция шакллантирилади ва ҳайдовчининг телефонига SMS шаклида хабарнома юборилади.

    Фото: “Дарё”

    Ҳайдовчи тўловларни мобил илова, электрон тўлов тизимлари ёки бевосита йўлакларда ўрнатилган тўлов терминаллари орқали амалга оширади. Транспорт воситаси кейинги босқичга ўтиш учун махсус ташкил этилган ва электрон монитор ҳамда радиотўлқин тарқатадиган кутиш майдонига йўналтирилади.

    III-босқич

    Транспорт воситасига давлат рақам белгисини бириктириш ва тайёр бўлган қайд этиш гувоҳномасини тақдим этиш. (C блок) Электрон монитор ҳамда радиотўлқин орқали навбати келгани ҳақида маълумот олган транспорт воситаси тайёр ҳужжатларни тақдим этиш йўлагига ҳаракатланади.

    Мазкур йўлакда техник ходим томонидан транспорт воситасига давлат рақам белгиси бириктирилади ва қайд этиш гувоҳномаси топширилади. Шу билан бирга, экологик текширув натижасидан келиб чиқиб  “қизил”, “сариқ” ёки “яшил” ёрлиқ (стикер) транспорт воситасининг олд ойнасига ёпиштирилади.

    Фото: “Дарё”

    Маълумот учун, рўйхатдан ўтказиш ва экологик диагностика марказида фуқароларга қўшимча қулайлик яратиш ва босқичлардан ўтишда кўмаклашиш мақсадида ҳар бир босқич ўтказиладиган ҳудудларга йўналтирувчи ходимлар бириктирилади.

    Маълум қилинишича, авваллари ДЙҲҲХ органларида автомототранспорт воситасини рўйхатдан ўтказиш жараёни 6-7 босқичда амалга оширилган бўлса, ҳозирда мазкур босқичлар сони учтага қисқаради. Натижада сарфланадиган вақт аввалги 2 соатдан 15-20 дақиқагача қисқаради.

    Ҳозирги кунда 3 босқичли янги тизим Тошкент шаҳридаги “Юнусобод”, “Чилонзор” ва “Узбум-Миробод” рўйхатлаш бўлинмаларида синовдан ўтказилмоқда.

    11.03.2024, 11:40   Изоҳ (0)   12235
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда тўхтаб туриш жойларини ташкил этишда экологик хавфсизлик ҳисобга олинади

    20.01.2024, 18:15

    Энди автомобилдан чиқаётган зарарли моддалар миқдори текширилади

    05.03.2024, 21:25

    Президентга Тошкентдаги гавжум чорраҳа ва кўчаларни тартибга солиш орқали тирбандликларни бартараф этишга оид лойиҳа тақдимот қилинди

    05.03.2024, 22:00

    Ўзбекистонда 12 март куни ҳарорат пасайиб, ёмғир ёғиши кутилмоқда

    11.03.2024, 11:04

    Сайхунобод туманига янги ҳоким тайинланди

    11.03.2024, 10:28

    Қорақалпоғистон камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазири тайинланди

    11.03.2024, 10:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.