Ўзбекистонда эндиликда ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни “Автомобильсиз кун” акцияси ўтказилади. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.
Унга кўра, ҳукумат топшириғига биноан, 2024 йил март ойидан бошлаб ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни (агар байрам кунига тўғри келса, пайшанба куни) Тошкент шаҳрида автомобиллар ҳаракатланишини (жамоат транспортлари, махсус ва шошилинч ёрдам хизматларидан ташқари) қисқартиришга қаратилган “Автомобильсиз кун” деб эълон қилинди.
“Автомобильсиз кун” жамоатчилик лойиҳасида вазирлик ва идоралар, ҳудудий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбар ва масъул ходимлари иш жойига жамоат транспортида келиб, намуна кўрсатиб бориши белгиланди.
Изоҳ (0)