• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12705.79
    • RUB159.2
    • EUR14704.41
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +23°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Шавкат Мирзиёев Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Россия ҳукумати вакилларини қабул қилди

    Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро инвестиция форуми тадбирларида иштирок этаётган Қозоғистон, Тожикистон бош вазирлари, Қирғиз Республикаси Президент администрацияси раҳбари, Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосарини қабул қилди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди. 

    Қозоғистон бош вазири Олжас Бектенов билан учрашув аввалида Олжас Бектенов давлат раҳбарига Қозоғистон президенти Қосим-Жўмарт Тўқаевнинг саломи ва тилакларини етказди.

    Олий даражадаги учрашувларда эришилган келишувлар доирасида Ўзбекистон-Қозоғистон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

    Товар айирбошлаш барқарор ортиб бораётгани мамнуният билан қайд этилди. Автосаноат, электротехника, тўқимачилик, металлургия, фармацевтика, қурилиш, қишлоқ хўжалиги тармоқларида лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилмоқда.

    Ўзаро савдони кўпайтириш ва устувор тармоқларда, шу жумладан ҳудудлар даражасида саноат кооперациясининг узоқ муддатли дастурини шакллантириш бўйича икки мамлакат ҳукуматлари томонидан мувофиқлаштирилган чора-тадбирлар кўрилиши муҳим экани қайд этилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қирғиз Республикаси Вазирлар Маҳкамаси раиси, Президент администрацияси раҳбари Адилбек Касималиев билан суҳбат аввалида Адилбек Касималиев давлат раҳбарига Қирғиз Республикаси президенти Садир Жапаровнинг саломи ва тилакларини етказди.

    Ўзбекистон билан Қирғизистон ўртасидаги дўстлик ва кенг қамровли стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш, савдо ҳажмини ошириш, саноат кооперациясини кенгайтириш, ҳудудлараро алоқалар ва маданий-гуманитар алмашинувни фаоллаштириш масалалари кўриб чиқилди.

    Энергетика ва транспорт коммуникацияларидаги йирик минтақавий лойиҳаларни, шу жумладан Қамбарота ГЭС-1 ва Хитой - Қирғизистон - Ўзбекистон темир йўли қурилишини жадаллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Жорий йилда ўтказиладиган Ҳукуматлараро комиссия ва Ҳудудлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишларини самарали ташкил этиш муҳимлиги таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Тожикистон бош вазири Қоҳир Расулзода билан учрашув аввалида Қоҳир Расулзода давлат раҳбарига Тожикистон Республикаси президенти Эмомали Раҳмоннинг саломи ва тилакларини етказди.

    Ўзбекистон-Тожикистон дўстлик, яхши қўшничилик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини олий даражадаги келишувлар ижроси доирасида янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

    Кўп қиррали ҳамкорликда юксак даражага эришилгани мамнуният билан қайд этилди. Товар айирбошлаш ва юк ташиш ҳажми ортмоқда, саноат, энергетика, электротехника, тўқимачилик, қишлоқ хўжалиги ва бошқа устувор тармоқларда кооперация лойиҳалари амалга оширилмоқда.

    Самарали ҳудудлараро алоқалар ва фаол маданий-гуманитар алмашинув йўлга қўйилган. Шерикликнинг янги иқтисодий кун тартибини шакллантириш, товар айирбошлашни кўпайтириш бўйича таъсирчан чораларни ишлаб чиқиш, кооперация ва чегараолди ҳамкорлик лойиҳаларини фаол илгари суриш муҳим экани таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Россия Федерацияси ҳукумати раисининг ўринбосари Александр Новак билан учрашув аввалида Александр Новак давлатимиз раҳбарига Россия президенти Владимир Путиннинг саломи ва тилакларини етказди ҳамда форум муваффақиятли ўтаётгани билан табриклади.

    Ўтган йил май ойида Ўзбекистонга давлат ташрифи ва олий даражадаги бошқа мулоқотлар давомида эришилган келишувларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

    Энергетика соҳасидаги ўзаро манфаатли шерикликни кенгайтириш, нефть-газ тармоғидаги қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш, тинч атом соҳасида ҳамкорликни янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси раисининг ўринбосари Нокергули Атагулиев билан учрашув аввалида юқори мартабали меҳмон давлат раҳбарига Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов ва Туркман халқининг миллий етакчиси, Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедовнинг саломи ва тилакларини етказди.

    Ўзбекистон билан Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш ва мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.

    Савдо-иқтисодиёт, транспорт-коммуникация, энергетика, сув хўжалиги соҳаларида кенг кўламли ҳамкорликнинг янги кун тартибини шакллантириш, иқтисодиётнинг турли тармоқларида кооперацияни кучайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

    Бўлажак Ҳудудлар форуми ҳамда қатор қўшма ишбилармонлик ва маданий тадбирларга пухта тайёргарлик кўриш муҳим экани таъкидланди.

    Фото: Президент матбуот хизмати
    10 июн, 20:23   Изоҳ (0)   5731
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #Қозоғистон#Қирғизистон#Тожикистон#Туркманистон#Россия

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Совет даврида яширинча нишонланган байрам: ҳайитнинг тарихига назар

    29 март, 18:17

    Конфессиялар кенгаши аъзолари барча мусулмонларни ҳайит байрами билан табриклади (видео)

    31 март, 13:33

    Ўзбекистондаги нархлар МДҲ мамлакатлари орасида энг тез ошмоқда — таҳлил

    4 апрел, 20:30

    Шавкат Мирзиёев Москвадаги Ғалаба парадида иштирок этади

    7 апрел, 12:49

    Шавкат Мирзиёев Марказий Осиё мамлакатлари парламентлари делегация раҳбарларини қабул қилди

    7 апрел, 16:21

    Учта давлат Москвадаги парадга бораётган етакчиларга ҳаво ҳудудини ёпди

    7 май, 09:01

    Москвадаги Ғалаба парадида дунёнинг 29 та давлати раҳбарлари иштирок этиши кутилмоқда

    7 май, 17:50

    Украина Москвадаги парадда хорижий ҳарбийлар иштирок этишини қоралади

    8 май, 16:55

    Шавкат Мирзиёев Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этди (фото)

    9 май, 15:57

    Украина Хитой армиясини Москвадаги парадда қатнашгани учун танқид қилди

    13 май, 19:10

    Ўзбекистон ҳаёт сифати юқори мамлакатлар қаторидан жой олди — рейтинг

    14 май, 18:07

    Марказий Осиё мамлакатлари халқаро автомобиль ташувларини соддалаштиради 

    16 май, 21:55

    Ўзбекистон энг тинч давлатлар рейтингида 60-ўринни эгаллади

    28 май, 10:25

    Тошкентда “Болалар учун мулоқот: Марказий Осиё ва ЮНИСEФ” минтақавий форуми ўтказилди

    28 май, 19:15

    Шавкат Мирзиёев “Марказий Осиё - Италия” илмий-таълим консорсиумини ташкил этишни таклиф қилди

    30 май, 19:49

    Марказий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари Ҳиндистонда учрашади 

    2 июн, 13:53

    Ўзбекистонда Technovation Girls 2025 танловининг финали бўлиб ўтди

    2 июн, 19:30

    АҚШда иммиграция сиёсати ва чегара назорати кучайтирилди

    3 июн, 09:38

    Путиндан Қозоғистондан ижарага олинган ерларни қайтаришни талаб қилган аёл қамалди

    5 июн, 15:25

    Суткалаб навбат, пул сўрашлар, имтиёзли ўтиш: Навоий чегара божхона постидан репортаж

    5 июн, 14:11

    Tenge Bank Tenge24 иловасида янги рақамли автокредитини эълон қилди

    5 июн, 15:00

    Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Деҳли шаҳрида “Марказий Осиё - Ҳиндистон” ишбилармонлар кенгаши йиғилишида иштирок этди

    6 июн, 11:50

    Қозоғистон ҳарбийларини Буюк Британияда ўқитади 

    6 июн, 22:00

    Шавкат Мирзиёевни Қурбон ҳайити билан кимлар табриклади?

    6 июн, 19:57

    Ўзбекистонликлар тўрт ойда туристик мақсадларда энг кўп қайси давлатларга чиқаётгани очиқланди

    7 июн, 20:00

    Қозоғистон терма жамоаси устози: “Ўзбекистонни мундиал билан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража”

    8 июн, 12:08

    Ўзбекистон ва Швеция онкологик касалликларга қарши курашишда ҳамкорлик қилади

    9 июн, 09:15

    Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон чигирткаларга қарши биргаликда курашади

    10 июн, 08:58

    InfinBANK AstraSend орқали халқаро пул ўтказмаларини йўлга қўймоқда

    10 июн, 12:00

    Тошкентда халқаро инвестиция форуми иш бошлади

    10 июн, 16:11
    ×Lightbox Image
     

    Тавсия этамиз

    Ғазодаги аёл ва қизлар: Исроил қамали остида уларнинг ҳаёти қандай кечмоқда? (фото)

    13 июн, 08:31
    Audio Icon

    “Ҳоким уйингни экскаватор билан бузиб ташлайман деб пўписа қиляпти”, — Самарқандда уйи “снос”га тушганларга компенсация тўлаб берилмади

    11 июн, 20:50

    Кучга тўлаётган янги қудрат. Хитой қайси қуроллари билан дунё эътиборини тортди?

    11 июн, 20:00

    Ваҳшийликнинг энг юқори чўққиси — Исроил аскарлари фаластинлик 6 ёшли қизча ва унинг қариндошларини қандай ўлдирган эди?

    10 июн, 19:40
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Shahed камикадзе дронлари Исроил ҳаво мудофаасини йўқ қилиш учун учирилди ва 50 дақиқада манзилга етиб боради — ОАВ

    Дунё | 14 июн, 00:02

    Эрон Исроилга баллистик ракеталар билан зарба бермоқда (видео)

    Дунё | 13 июн, 23:42

    Бухорода 17 ёшли бола бошқарувидаги Lacetti юк машинаси билан тўқнашди

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:25

    “Дарё” дайжести: 13 июннинг энг муҳим хабарлари

    Ўзбекистон | 13 июн, 23:05

    Қашқадарёда ўзини профилактика инспектори деб таништириб, фуқародан пул олаётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 22:50

    “Эрон Исроил ҳужумларидан сўнг янада кучаяди” — экспертлар

    Дунё | 13 июн, 22:35

    Суперлига. “Машъал” меҳмонда “Қўқон-1912”ни тор-мор этди

    Спорт | 13 июн, 22:08

    Ўта йирик миқдордаги фирибгарликда айбланаётган фуқаро БААдан Ўзбекистонга қайтарилди

    Ўзбекистон | 13 июн, 22:05

    Фарғонада болаларга ноқонуний диний сабоқ бераётган шахс ушланди

    Ўзбекистон | 13 июн, 21:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.