АҚШнинг Флорида штатида олти ёшли бола ўлик ҳолда топилди. Марҳумнинг онаси “жинни чиқариш” учун фарзандини ўлдириб қўйганликда айбланмоқда. Бу ҳақда NBC News хабар берди.

Рамил Пьер 14 майдан бери мактабда кўриниш бермаган. Шу сабабли мактаб ходимлари илтимосига биноан полиция боланинг уйини текширишга борган. Олти ёшли бола ётоқхонада жонсиз ҳолда топилган. Унинг онаси — 31 ёшли Ронда Полинис — иккинчи даражали қотиллик, ўлим ҳақида хабар бермаслик ва жасадни ўзгартириш айбловлари билан ҳибсга олинган.
Аёл тергов давомида “Худо унга болани жинлардан озод қилишни” буюрганини айтган.
Онанинг айтишича, у болани танасидан жинларни чиқариш керак деб ўйлаган. Бола ҳаракатсиз қолиб, жон берганидан сўнг, аёл уни жинлардан озод бўлди деб ҳисоблаган. Ўлим сабаби ва услубини дарҳол аниқлашнинг имкони бўлмади ва мурда ёриб кўрилади, деган Сент-Луси округи шерифи Ричард Торо.
Ўлим сабаби ва қандай содир бўлгани ҳали аниқланмаган, ҳолат юзасидан суд-тиббий экспертиза тайинланган. Шериф идораси бу уйдан илгари ҳам чақириқлар олган, бироқ улар она ва бола ўртасидаги муаммолар билан боғлиқ бўлмаган. Сўнгги бор 17 май куни онанинг соғлиги билан боғлиқ мурожаат келиб тушган. Бола 18 май куни вафот этгани тахмин қилинмоқда.
Изоҳ (0)