• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12496.94
    • RUB159.38
    • EUR14405.22
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    «Дунёни ўзгартириб юборган кун». 11 сентябрь воқеалари дақиқама-дақиқа

    Бундан 21 йил олдин 11 сентябрь куни эгаллаб олинган тўртта самолёт АҚШнинг иқтисодий, сиёсий ва ҳарбий қудрати рамзи бўлган икки бинога келиб урилган. 2996 кишининг умрига зомин бўлган 11 сентябрь воқеалари АҚШ тарихидаги энг йирик террорчилик акти бўлиб, унинг оқибатлари ҳозирга қадар сезилмоқда. Айнан шу воқеадан сўнг АҚШ «террорга қарши уруш» очиб, Афғонистон ва Ироққа кириб борган. Кўплаб америкаликлар ҳозирга қадар ўша машъум кунда қаерда бўлгани ва нима билан шуғулланганини яхши эслайди. BBC нашри дунёни ўзгартириб юборган ҳодисани дақиқама-дақиқа баён этган.

    Фото: Reuters

    07:59

    11 American Airlines (АА11) рейси Бостондаги Логан халқаро аэропортидан максимал юк билан Лос-Анжелесга парвозини бошлаган. Самолёт бортида капитан, иккинчи учувчи ва тўққиз нафар стюардесса бўлган. 81 нафар йўловчи орасида мисрлик Муҳаммад Атто бошчилигидаги беш босқинчи бўлиб, улар ҳужум режасини амалга оширишга киришган.

    Режа «Ал-Қоида»нинг Афғонистондаги базасида беш йил олдин ишлаб чиқилган. Ғоя покистонлик жангари Холид Шайх Муҳаммадга тегишли эди. У самолётни эгаллаб, ундан бошқарилувчи ракета сифатида фойдаланиш учун террорчиларга ҳаво кемасини бошқаришни ўргатиш кераклигини ўйлаб топган.

    Холид Шайх Муҳаммад ва «Ал-Қоида» етакчиси Усама бин Ладен

    Холид Шайх Муҳаммад ва «Ал-Қоида» етакчиси Усама бин Ладен
    Фото: BBC

    Режани «Ал-Қоида» етакчиси, саудиялик миллионер, Америка махсус хизматлари кузатувига тушган ва охир-оқибат дунёнинг энг хавфли одамига айланган Усама бин Ладен маъқуллаган.

    08:14

    Бостондаги аэропортнинг бошқа бир терминалидан Лос-Анжелесга бортида тўққиз нафар экипаж аъзоси ва 56 нафар йўловчи бўлган 175 United Airlines (UA175) рейси ҳам ҳавога кўтарилган. Йўловчиларнинг беш нафари босқинчи эди.

    Шу вақтда АА11 рейсидаги босқинчилар экипаж кабинасига кириб, биринчи самолётни ўз назоратига олади. Аввалига икки нафар борт кузатувчиси пичоқланади. Шундан сўнг босқинчилар ичида самолётни бошқара оладиган ягона инсон — Атто бизнес-классдан биринчи класс томон бориб, Дэниэл Левин исмли йўловчини ўлдиради.

    Левин тўрт йил давомида Исроил армиясида хизмат қилган бўлиб, Аттонинг қаршисида ўтирган. Тахминларга кўра, у босқинга халақит бермоқчи бўлгани учун ўлдирилган.

    Эгаллаб олинган бошқа самолётлардаги каби экипаж аъзолари ва йўловчилар салоннинг орқа қисмига тўпланади. «Ал-Қоида» жангариларида газ баллонлари бўлган ва улар йўловчиларни бомба билан қўрқитган, аслида эса уларда ҳеч қандай портловчи воситалар бўлмаган.

    Бетти Онг исмли стюардесса American Airlines бронлаш маркази билан боғланиб, АА11 рейси эгаллаб олинганини билдиради.

    08:20

    77 (АА77) American Airlines рейси Вашингтондаги Вашингтон-Даллас халқаро аэропортидан олти нафар экипаж аъзоси ва 58 нафар йўловчи билан — уларнинг беш нафари босқинчи — ҳавога кўтарилади. Манзил — Лос-Анжелес.

    08:24

    Атто йўловчилар билан боғланишга уринади, бироқ бошқа тугмани босиб юборгани сабаб самолёт ўғирланганини Бостондаги авиадиспетчерга эълон қилиб юборади. У битта эмас, бир неча самолёт эгаллаб олинганини билдиради.

    Саросимага тушиб қолган авиадиспетчер нима бўлаётганини тушунмайди, аммо Аттонинг иккинчи хабари ҳеч қандай шубҳа қолдирмайди: АА11 рейси эгаллаб олинган. Бу вақтга келиб жиноятчилар самолётнинг транспондерини — ҳар бир ҳаво кемасининг учиш жойи, баландлиги ва тезлиги ҳақида маълумот берувчи қурилмани ўчириб қўйишга улгурган. Бу эса самолётни қидириш ишларини қийинлаштирган.

    Самолётнинг ўғирлангани ҳақидаги хабар АҚШ Фуқаролик авиацияси федерал бошқармаси (FAA), ҳаво ҳаракатларини бошқариш бўйича ҳукумат агентлигида тарқалади. FAA ва авиакомпаниянинг расмий шахслари Аттонинг сўзлари маъносини тушунишлари учун ярим соат вақт кетади: «Бизда бир нечта самолёт бор». Шу билан бирга, мамлакатдаги барча авиарейслар одатдагидек парвозларни давом эттирган. Улар орасида — тўрттаси шу куннинг ўзида эгаллаб олингани.

    08:42

    93 (UA93) United Airlines рейси Нью-Жерсидаги халқаро аэропортдан Сан-Франциско томон йўл олган. У соат 08:00 да учиши керак эди, бироқ эрталаб аэропортда юкламанинг ортиб кетгани боис парвоз ушланиб қолган.

    Айнан шу самолёт ўз манзилига етиб бормаган ва бунга парвознинг кечиккани ҳам сабаб бўлган. Аммо яна бир ҳал қилувчи омил бор. Рейс етти нафар экипаж аъзоси ва 37 нафар йўловчи билан парвоз қилади, бу ерда қолган самолётлардагидек беш эмас, тўрт нафар босқинчи бўлган. UA93 парвозини амалга оширган пайтда иккинчи самолёт — UA175 ҳавода эгаллаб олинганди.

    08:44

    АА11 эгаллаб олинганидан ярим соат ўтиб, Нью-Йорк осмонида пайдо бўлади. Осмон булутсиз, атрофда бошқа самолётлар кўринмайди: авиадиспетчерлар рейс Жон Кеннеди номидаги халқаро аэропорт томон ҳаракатланяпти дея ҳисоблаб, бошқа самолётлардан уларга йўл беришни сўраган.

    Хатарга қарамай, Мердлин Суини исмли стюардесса самолёт дум қисмидан туриб, 15 дақиқа давомида телефонда American Airlines парвоз хизмати менежери Майкл Вудвордга барча ўзгаришлар ҳақида хабар бериб турган. АА11 рейси пастлашни бошлайди, аммо у аэропорт томон кетмаётганди. «Нимадир бўлди. Биз катта тезликда пастлаяпмиз», — дейди Суини.

    Вудворд Суинидан ойнага қараб, самолёт қаерда эканини аниқлашини сўраган. Суини: «Паст учяпмиз. Жуда паст». Орадан бир неча сония ўтгач, «Эй Худо, биз жуда ҳам паст учяпмиз!», дегач, алоқа узилади.

    Фото: Getty Images

    08:46

    АА11 рейси Жаҳон савдо марказининг эгизак биноси 110 қаватли Шимолий биносига келиб урилади. Констанс Лабетти биринчи самолёт яқинлашиб келаётганини Жанубий бинонинг 99-қаватидан кўриб турган.

    «Мен ҳайратга тушиб қолдим. Қимирлай олмадим. Самолёт тобора яқинлашиб келаётганди. Дум қисмидаги АА ҳарфларини ва кабинанинг қорайтирилган ойнасини кўрдим. Шу қадар яқин эдим», — дейди у.

    Самолёт Шимолий бинонинг 93–99-қаватларига келиб урилиб, бир сонияда юзлаб инсонлар умрига зомин бўлган. Зарба оқибатида 92-қаватдан бошлаб барча зиналар яксон бўлган. Яна юзлаб одам тузоққа тушиб қолган. Ҳалокат вақтида самолётнинг ёнилғиси оловли шар бўлиб портлайди ва камида битта лифт бўлимини яксон қилиб, пастки қаватларга етиб боради, жумладан, Уэст-стрит вестибюли ва ер остидаги тўртта қаватга ҳам.

    Айрим жойларда ҳарорат Цельсий бўйича 1000 даражага чиқиб кетади ва қуюқ қора тутун нафақат Шимолий, балки Жанубий бинонинг юқори қаватларини ҳам эгаллаб олади.

    Ички алоқа тизими орқали барчага ўз жойида қолиш бўйича буйруқ берилади, аммо Аон Corporation’да ишлаган Лабеттининг бошлиғи Рон Фацио ўз ходимларига бинони зина орқали тарк этишни буюради. Мазкур қарор ўнлаб инсонлар ҳаётини сақлаб қолган.

    08:47

    АҚШ президенти Жорж Буш Флорида штатидаги Эмма Э.Букер номи остидаги бошланғич синфга киришга тайёрланмоқда. Унга «икки моторли кичик самолёт» эгизак-бинолардан бирига келиб урилганини хабар қилишади. Бушга қўшимча маълумотлар йўқлигини айтишади ва у синф хонасига кириб, болалар билан мулоқот қилишни бошлайди.

    Фото: Getty Images

    Аслида 20 дақиқа олдин FAA’га биринчи самолёт ўғирлангани маълум эди, Вашингтондаги бошқа бирор агентлик бу ҳақда огоҳлантирилгани ҳақида маълумотлар йўқ. Оқ уй ҳам бундан бехабар бўлган.

    Вице-президент Дик Чейни телевидение орқали янгиликдан хабар топади ва унинг реакцияси дунёдаги миллионлаб одамларники каби эди: «Жин урсин, қандай қилиб самолёт Жаҳон савдо марказига урилиши мумкин?».

    Тахминан шу вақтда террорчилар учинчи самолёт — АА77 рейсини эгаллаб олади.

    08:56

    Шимолий бинонинг юқори қаватларига амалга оширилган биринчи зарбадан 10 дақиқа ўтиб, чанг ва тутундан беркиниш учун деярли пана жой қолмайди. Айримлар ойнадан пастга тушиб кетса, баъзилари 300 метр баландликдан сакраб ҳалок бўлган. Фожиа янгича ўлчамга кира бошлайди.

    Фото: Getty Images

    09:01

    Нью-Йоркдаги FAA ҳаво ҳаракатларини бошқариш марказида бутунлай тартибсизлик юзага келади. UA175 рейсининг транспондери ўчирилмаган бўлса-да, самолёт йўналишини ўзгартириб, шаҳар узра ҳеч қандай тўсиқсиз парвоз қилган. Бу вақтга келиб, яна бир самолёт олиб қочилгани ҳақидаги хабар FAA’га келиб тушади ва ҳаракат қилишга жуда кеч эди.

    Фото: AP Photo

    09:03

    UA175 Жаҳон савдо марказининг Жанубий биносига урилиб, 77 ва 85-қаватлар ўртасидаги деворни бузиб ўтди. Зарбадан кейин 17 дақиқа вақт ўтди. Пастда Нью-Йорк тарихидаги энг йирик қутқарув операцияси бошланди. Констанс Лабетти самолёт Жанубий бинога келиб урилганида ҳали зинадан тушаётган эди.

    Фото: Wikipedia

    «Ўйлайманки, мен 72 ёки 75-қаватга етиб боргандим — қаттиқ шовқинни эшитиб, ҳис қилдик. Зинадаги одамлар пастга қулай бошлади. Кимдир бинони қўлига олиб, силкитиб, яна жойига қўйиб қўйгандек эди. Панжарани қаттиқ ушлаб олганим сабаб йиқилмадим, аммо кўпчилик зинадан пастга думалаётганди», — дея эслайди у.

    Лабетти Шимолий бино ўзлариникига қулаб тушди деб ўйлаб, пастга ҳаракатланишни давом этган. Бироқ телеекран қаршисидаги миллионлаб инсонлар биладики, иккинчи самолёт Констанс Лабетти бўлган Жанубий бинога келиб урилган. Бахтсиз ҳодиса ҳақида гап ҳам бўлиши мумкин эмас.

    09:05

    Жорж Буш ҳамон 1-синфлар қаршисида ўтирибди. Оқ уй администрацияси раҳбари Эндрю Кард унинг қулоғига эгизак-биноларга самолёт келиб урилганини шивирлаган. Президент жойидан қимирламаган ҳолда, бошини бироз қимирлатиб, лабини тишлайди.

    Фото: Getty Images

    «Инқироз вақтида ваҳима кўтармай, вазмин бўлиш керак. Бирор драматик иш қилишни, стулдан сакраб туриб, болаларга тўла синфни қўрқитиб юборишни истамадим, шу сабабли кутишга тўғри келди», — деганди Буш BBC’га берган интервьюсида.

    09:24

    Иккинчи фалокатдан кейин American Airlines ва United Airlines компаниялари ўз самолётларига ҳавога кўтарилишни тақиқлайди. United Airlines’нинг 40 йиллик тажрибага эга авиадиспетчери Эд Баллинжер ўзи ишлайдиган барча рейсларга огоҳлантириш беради. Улардан бири UA93 рейси эди. Бир неча дақиқадан кейин у ҳам эгаллаб олинади.

    Фото: AFP

    «Кабинага амалга оширилиши мумкин бўлган ҳар қадай босқиндан эҳтиёт бўлинг. Иккита самолёт Жаҳон савдо марказига келиб урилди», — дейди Баллинжер қисқа хабарида. Ваҳимага тушган учувчи Жейсон Дал «Эд, охирги хабарингизни тасдиқланг, илтимос, Жейсон», дея жавоб қайтаради. Жавоб эса жуда кеч келади.

    Баллинжер ҳозирга қадар хабарни аниқ етказа олмагани учун афсусда эканини билдириб келади.

     09:28

    UA93 рейси фалокат сигналини беради. Баланд шовқин орасида капитан ёки иккинчи учувчининг овози эшитилади. Фалокат сигналини Огайо штатининг Кливленд шаҳридаги авиадиспетчер қабул қилади, аммо энди бирор чора кўришнинг имкони йўқ эди — самолёт эгаллаб олинганди.

    UA93 қолган учта ҳолатдаги каби парвоз бошланганидан ярим соат ўтиб эмас, 46-дақиқада амалга оширади. Ушланиб қолинган вақт ва 42 дақиқали кечикиш рейс тақдирини ҳал қилган.

    Ливан фуқароси бўлган Зиёд Жарра бошчилигидаги жиноятчилар ўз тактикасини такрорлайди: йўловчиларга бомба билан таҳдид қилади ва самолётни аэропортга қайтармоқчи эканликларини айтади ва барчани салоннинг орқа қисмига тўплайди. Самолётнинг дум қисмидан одамлар яқинларига телефон қилишни бошлаган.

    UA93 бортидан камида 37 та қўнғироқ амалга оширилган. Йўловчилар Нью-Йоркдаги ҳужумдан шу орқали хабар топади ва ҳаракатни бошлашмаса, ўзларини ҳам худди шундай тақдир кутиб турганини англайди.

    09:34

    Адлия вазирлигидаги расмийлар учинчи самолёт ҳам ўғирланганидан хабар топган. Бош солиситор Теодор Олсон янгиликни АА77 рейсида учган рафиқаси Барбарадан эшитган. Кейинроқ Олсон унга «Учувчига нима дей? Нима дея оламан учувчига?», деганида алоқа узилиб қолганини эслайди.

    FAA ярим соат ичида самолёт қаерда эканини аниқлашга уринади, бироқ ҳаво кемасининг транспондери ўчириб қўйилган. Амалдорлар бунда ҳарбийларни айблайди.

    «Биз, шунингдек, АА77’ни ҳам йўқотдик», — дейди FAA маркази АҚШ ҳаво маконининг хавфсизлигига жавоб берадиган Шимолий Америка ҳаво-космик мудофаа қўмондонлигига (NORAD).

    Вашингтондаги Роналд Рейган аэропорти расмийлари АҚШ Махсус хизматларини номаълум самолёт Оқ уй томон учаётгани ҳақида огоҳлантиради. Мамлакат вице-президенти ерости бункерига олиб тушилади, аммо кўп ўтмай самолёт 330 даражага бурилган.

    У Оқ уй ёки Капитолий биноси томон учмасди: самолёт 8 километр узоқликдаги Пентагонга максимал— соатига 850 километр тезликда учиб борарди.

    09:37

    АА77 Пентагоннинг ғарбий деворига келиб урилади. Оловли шар бино том қисмидан 60 метр баландликка кўтарилган. Портлаш оқибатида самолёт бортида бўлган 64 кишининг барчаси ва Мудофаа вазирлиги штабидаги 125 киши ҳалок бўлган. Яна ўнлаб одамлар жиддий жароҳат олган.

    Фото: Getty Images

    Янгиликлар каналлар бутун эътиборини эгизак-бинолардаги воқеаларга қаратгани боис Пентагондаги ҳалокат иккинчи планга тушиб қолган. Аммо президент Буш бундан жуда қаттиқ ташвишга тушади. Унинг сўзларига кўра, айнан шу вақтда у мамлакат уруш ҳолатига келиб қолганини англаган.

    «Биринчи самолёт авария бўлиши мумкин эди. Иккинчиси аниқ ҳужум, учинчиси уруш эълон қилиш эди», — дейди Буш.

    09:42

    Пентагонга ҳужумдан кейин FAA кескин қарорларни қабул қилиб, барча тижорий рейсларга зудлик билан энг яқин аэропортларга қўнишни буюради. 4,5 мингга яқин одам уча олмай қолиб кетади. Бироқ битта самолёт ҳамон ҳавода эди: транспондери ўчириб қўйилиб, олиб қочилган UA93 рейси.

    09:57

    Бу вақтга келиб UA93 экипажи ва йўловчилар бирор чора кўрмаса, ҳалок бўлишларини тушуниб етади. Собиқ стюардесса Элис Хоугланд самолёт бортида бўлган ўғли Марк Бингхемга иккита овозли хабар қолдиради.

    «Марк, мен онангман. Самолётларингни террорчилар олиб қочди. Афтидан, улар ердаги бирор нарсани портлатиб юбормоқчи. Уларни тўхтатиш учун қўлингдан келган барча ишни қил», — дейилади биринчи хабарда. Иккинчи хабарда Элис ўз маслаҳатини такрорлаган: «Битта рейс Сан-Францискога йўналди. Бу сизларни рейс бўлиши мумкин, шундай экан бир нечта одамни тўпла-да, вазиятни назоратга олиш учун барча имкониятни ишга сол. Сени яхши кўраман. Омад. Кўришгунча».

    Самолётдан берилган маълумотларга кўра, ҳаво кемаси бортидагилар энг яхши стратегия — ҳужум уюштирганларга қарши курашиш эканлигига овоз беради.

    09:58

    Жанубий бино қулаб тушади. Қулаш 11 сония давом этган. Бинода бўлган барча ҳалок бўлган. Кўчадаги ва Жаҳон савдо маркази комплекси ичида жойлашган Marriott меҳмонхонасида ҳам қурбонлар бор.

    Фото: AP Photo

    Констанс Лабетти чанг ва чиқиндидан иборат улкан булут вайрон бўлган жойни эгаллаб олишидан сониялар олдин бинодан чиқиб кетишга муваффақ бўлган. Эртаси куни у ходимларига эвакуация қилишни буюрган бошлиғи Фацио бинодан чиқишга улгурмаганидан хабар топади.

    10:03

    Олти дақиқа ичида UA93 рейси йўловчилари кабинага кириб, босқинчилардан самолёт назоратини тортиб олишга уринади. Бортдаги маълумотларни ёзиб борувчи қурилмага кўра, зарбаларнинг баланд овози, бақиришлар, синган идиш-товоқ товушини ёзган — йўловчилар куч билан эшикни очмоқчи бўлган.

    Штурвални бошқариб кетаётган Зиёд Жарра йўловчиларни мувозанатдан чиқариш учун ўнгга-чапга бура бошлайди. Бошқа босқинчи эса эшикни блоклаган. Жарра «Бўлдими? Тугатамиз?» деса, шериги «Йўқ, ҳали бўлмади. Ҳамма йиғилганда тугатамиз», дея жавоб қайтарган.

    Самолёт ҳамон ўз нишони — Колумбия округининг Вашингтон шаҳридан 20 дақиқалик узоқликда эди. Жазза шеригидан самолётни ҳалокатга учратайми дея яна сўраганида, у «ҳа» деб жавоб қайтарган.

    UA93 рейси соатига 950 километр тезликда Пенсильвания штатидаги Шанксвилл бўш майдонига келиб қулайди. Омон қолганлар йўқ. Оқ уй яна бир неча дақиқа самолёт уриб туширилганми ёки йўқ — бехабар бўлади: ҳарбийларга самолёт Оқ уй ёки Капитолий биносига яқинлашса, лайнерни уриб тушириш буюрилганди.

    10:28

    АА11 рейсининг Шимолий бинога урилганидан 100 дақиқадан ортиқ вақт ўтади. У Жанубий бинодан кўра, икки баробар кўпроқ чидаш берган, аммо охир-оқибат тўққиз сонияда ерга қулаган.

    Шимолий бинодан бир неча метр нарида бўлган Нью-Йорк ўт ўчириш бошқармаси ходими Билл Спейдни портлаш 12 метр узоқликдаги вайроналар остига улоқтириб юборган. У юзага чиқиб олиш учун бир соат вақт сарфлайди. Кейинроқ жамоасидаги 12 нафар қутқарувчидан ҳеч ким омон қолмаганини англаб етади. UA93 рейсида учган амакиси ҳам ҳалок бўлган.

    Фото: AP Photo

    Жами ҳалок бўлганлар — 2977 киши (19 нафар террорчи ҳисобга олинмаганда) — 11 сентябрь ҳужуми АҚШ тарихидаги энг мудҳиш воқеага айланган. Шунингдек, ушбу кунда АҚШ тарихида энг кўп қутқарувчи ҳалок бўлган — Нью-Йоркнинг ўзида 343 нафар ўт ўчирувчи.

    Бундан ташқари, АҚШ Касалликлар профилактикаси ва назорати марказлари маълумотларига кўра, 400 мингга яқин одам токсинларга, турли даражадаги жароҳатлар, хусусан, руҳий, сурункали касалликларга дучор бўлган.

    «Кун хронологияси» лойиҳаси доирасида ҳар куни эрталаб соат 09:30 да ушбу санага боғлиқ энг муҳим ва қизиқарли воқеалар ёритиб борилади.

    Мавзуга доир: Францияда гильотинада қатл этилган сўнгги маҳкум, 14 томошабин ўлимига сабабчи бўлган «Авария графи» ва Югославия тарихидаги энг йирик авиаҳалокат. Кун хронологиясида 10 сентябрь

    11.09.2022, 09:30   Изоҳ (0)   84378
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Чарльз III расман Буюк Британия қироли деб эълон қилинди

    10.09.2022, 15:23

    Жо Байден 11 сентябрь терактларидан кейин жорий қилинган фавқулодда ҳолат режимини узайтирди

    10.09.2022, 14:50

    Россия Сурияда ноқонуний гуруҳ етакчисини йўқ қилди. У Петербург метросидаги терактга алоқадорликда айбланганди

    10.09.2022, 14:32

    Москва муниципал депутатлари Путиндан истеъфога чиқишни сўради

    10.09.2022, 11:14

    Украина урушдан етган зарар учун Россиядан 300 млрд доллар товон пули ундирмоқчи

    10.09.2022, 10:01

    Янги қирол биринчи марта британияликларга мурожаат билан чиқди

    10.09.2022, 09:32
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Инвестиция нима ва у инсонларга нима учун керак?


    InfinBANK томонидан ХИСМК линияси бўйича тақдим этилаётган исломий молиялаштириш – бизнесни ривожлантириш учун ишончли ечим 


    Бухоро, Ғиждувон, зиндон, мисвок ва мадраса – 100 саволга 1 жавоб


    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади


    "Эcо Expo Central Асиа 2025" доирасида халқаро экологик ташаббуслар бирлашмоқда


    AKFA Group “AKFA Medline Social” номли тиббий стартап қурилишини бошланганини эълон қилди 


    Paynet хизматлари энди Kapitalbank банкоматларида мавжуд


    Ўзбекистон терма жамоасининг дунёдаги энг йирик спорт тадбирига чиқиши Kia брендининг мавқеини янада мустаҳкамлашга хизмат қилади 


    “Микрокредитбанк” АТБ IX Германия-Ўзбекистон бизнес форуми доирасида ОДДО БҲФ банк билан 50 миллион долларлик шартнома имзолади


    TBC Bank ва Баҳодир Жалолов фирибгарларга қарши жангга чиқди 


    “Ўзбекинвест” EISК АЖ ва Словакиянинг EXIMBANKА СР ўртасида ҳамкорлик тўғрисида битим имзоланди


    “Moody’s Ratings” халқаро рейтинг агентлиги “Ўзбекинвест” компанияси рейтинги прогнозини “Ба2”- “ижобий” даражагача кўтарди


    Moody’s “Бизнесни ривожлантириш банки” рейтингларини “салбий”дан “барқарор”га ўзгартирди


    Технологиянинг янги босқичи — HUAWEI Мате ХТ ва HUAWEI Мате 70 Про билан танишинг


    Uzbekistan Airways Сеулга кунлик авиақатновларни таклиф қилади

     

    Тавсия этамиз

    Вашингтон Теҳронга қарши ҳарбий кампаниядан Хитой ва Россияни жиловлашда фойдаланмоқчими? Минтақамизни нималар кутади?

    19 июн, 22:05

    Челябинскка қулаган метеорит — 540 килоли осмон жисми қандай топилган эди?

    19 июн, 13:31

    Қарийб ярим асрлик меҳнат ёхуд Эронни нима ракета державасига айлантирди?

    18 июн, 20:05

    Раддияга раддия: “Юксалиш” ҳаракати ва “Ўзсувтаъминот” АЖ бир-бирини ёлғон маълумот тарқатишда айбламоқда

    17 июн, 00:10
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    “Стоп, олинди”: суратга олиш жараёни ҳақиқий азобга айланган фильмлар

    Маданият | 23 июн, 10:41

    Меркель: “Эронга берилган зарбаларни Украинадаги уруш билан солиштириб бўлмайди”

    Дунё | 23 июн, 10:35

    Тошкент шаҳар ҳокимлиги кўмагида 2025 йил 2-4 октябрь кунлари CAEx HoReCa & UzFPT кўргазмаси бўлиб ўтади

    Реклама | 23 июн, 10:30

    Тошкент вилоятида кадастр ходими 1200 доллар пора билан қўлга тушди

    Ўзбекистон | 23 июн, 10:29

    Исроил 33 нафар фаластинликни ўлдириб, Ғазодаги 3 нафар асирнинг жасадини қайтариб олди

    Дунё | 23 июн, 10:20

    Абдуқодир Ҳусановнинг “Ал-Айн”га қарши ўйини қандай баҳоланди?

    Спорт | 23 июн, 10:16

    “Сиқилма” билан танилган, азадор пайти ҳам қўшиқ куйлаган, президентга мактуб ёзган Машҳур Муҳаммад 38 ёшда

    Маданият | 23 июн, 10:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.