Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати 1/8 финал босқичи доирасидаги “Бенфика” — “Челси” учрашуви якунига етди. Қизиқарли ва голларга бой кечган беллашувда лондонликлар 4:1 ҳисобида ғалаба қозониб, чорак финал йўлланмасини қўлга киритди.

Учрашувдаги ҳисоб 64-дақиқада Рис Жеймс томонидан очилди. 90+5-дақиқада эса Анхел Ди Мария пенальтидан гол уриб, мувозанатни тиклади. Натижада ўйин қўшимча бўлимларга чўзилди.
108-дақиқада Кристофер Нкунку “Челси”нинг иккинчи голини киритди. 114-дақиқада эса Педру Нету ҳисобни 3:1 кўринишига олиб келди. Орадан уч дақиқа ўтиб, Кирнан Дюсбери-Ҳол тўртинчи голга муаллифлик қилиб, лондонликларнинг йирик ҳисобдаги ғалабасини мустаҳкамлади.
Мазкур натижа ўйин якунигача ўзгармади ва “Челси” чорак финал босқичига йўл олди.
Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати
1/8 финал босқичи
29 июнь, якшанба
“Бенфика” — “Челси” 1:4
Голлар: 0:1 — Жеймс (64), 1:1 — Ди Мария (90+5, пенальти), 1:2 — Нкунку (108), 1:3 — Педру (114), 1:4 — Ҳол (117).
Изоҳ (0)