Қурбон ҳайитида Тошкентда жамоат транспорти соат 03:00 дан иш бошлайди.

Тошкент шаҳар транспорт бош бошқармасининг хабар қилишича, 6 июнь, жума куни автобус ва метрополитен ўз ҳаракатини вақтлироқ бошлайди. Ушбу қарор жамоат транспорти орқали ҳайит намозида иштирок этишни режалаштираётган фуқаролар учун қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинди.
Мусулмонлари идораси берган маълумотга кўра, Тошкент шаҳридаги жоме масжидларда Қурбон ҳайити намози эрталаб соат 05:10 да ўқилади.
Ўзбекистонда 6 июнь куни Қурбон ҳайити байрам сифатида кенг нишонланади. Президент қарори билан 7 июнь, шанба олти кунлик иш ҳафтаси тартиби бўйича ишлайдиган ходимлар учун қўшимча дам олиш куни этиб белгиланди.
Изоҳ (0)