1 сентябрь куни Қурбон ҳайити муносабати билан Тошкент шаҳрида жамоат транспорти — метро ва автобуслар эрта тонг соат 04:00 дан иш фаолиятини бошлайди, деб хабар берди «Ўзбекистон 24».
Ушбу қарор аҳолига қулайлик яратиш мақсадида қабул қилинди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг қарори билан 1 сентябрь Қурбон ҳайити байрамининг биринчи куни сифатида нишонлаш белгиланган.
Изоҳ (0)