Ўзбекистон Ички ишлар вазирлиги Ҳайит намозига ўз машинасида келадиган фуқароларга мурожаат қилди. Қисқа мурожаат матни билан қуйида танишиш мумкин.
11 август куни Қурбон ҳайити байрами кенг нишонланиши муносабати билан Ҳайит намози ўқиладиган масжидларга яқин кўчаларда хавфсизликни таъминлаш мақсадида транспорт воситаларининг қатнови вақтинча чекланади.Ҳайит намозига ўз автотранспорт воситаларида келадиганлардан Йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилган ҳолда шу ерда хизмат олиб бораётган ички ишлар ходимларининг қонуний талабларини бажариб, транспорт воситаларини бошқаларга халақит бермаган ҳолда тартиб билан жойлаштиришларини, имкон қадар жамоат транспорти хизматидан фойдаланишларини сўраб қоламиз.
Қурбон ҳайити байрами барчамизга муборак бўлсин!
Ички ишлар вазирлиги
Изоҳ (0)