«Тошшаҳартрансхизмат» Қурбон ҳайити байрами кунлари жамоат транспортининг ҳаракат жадвали ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, 9 июль куни мамлакатда Қурбон ҳайити байрами нишонланади. Шу ва 11-, 12 июль кунлари дам олиш куни деб белгиланган. Президентининг тегишли фармонига биноан, байрам ва дам олиш кунлари жамоат транспорти фаолияти қуйидагича ташкил этилади:
- 9 июль, шанба – ишланмайдиган байрам куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
- 10 июль, якшанба – дам олиш куни. Якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
- 11 июль, душанба – қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
- 12 июль, сешанба – қўшимча дам олиш куни. Шанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;
- 16 июль, шанба – иш куни. Иш кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.
Изоҳ (0)