Самарқанд шаҳрида 26 август куни Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайнни расмий кутиб олиш маросими бўлиб ўтди.

Президент матбуот хизматининг хабар беришича, Конгресс маркази биноси олдидаги майдонда фахрий қоровул саф тортди. Ўзбекистон Президенти олий мартабали меҳмонни самимий қарши олиб, шоҳсупага таклиф этди. Ҳарбий оркестр икки мамлакат давлат мадҳияларини ижро этди. Ўзбекистон президенти ва Иордания подшоҳи фахрий қоровул сафи олдидан ўтиб, расмий делегация аъзоларини қутлади.
Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайнни расмий кутиб олиш маросимидан лавҳалар

-gDBxmRBo.avif)




-xo7knP-o.avif)











Иордания подшоҳининг Ўзбекистонга ташрифи
Иордания подшоҳи Абдулла II ибн ал-Ҳусайн Ўзбекистон президенти таклифига биноан 25 август куни илк бор давлат ташрифи билан Ўзбекистонга келди. Уни Самарқанд шаҳри аэропортида Шавкат Мирзиёев кутиб олди.
Шу куни улар биргаликда Самарқанд шаҳрининг тарихий обидалари, жумладан, Амир Темур мақбараси, Мирзо Улуғбек, Шердор ва Тиллакори мадрасаларидан иборат Регистон мажмуаси билан танишди. Самарқанд халқаро туризм марказидаги “Боқий шаҳар” тарихий-этнографик мажмуасини бориб кўрди.
26 август куни Ўзбекистон-Иордания саммитининг асосий тадбирлари, шу жумладан олий даражадаги музокаралар бўлиб ўтади. Мулоқотда сиёсий, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни ривожлантириш масалаларини кўриб чиқиш режалаштирилган.
Ўзбекистон ва Иордания ўртасида дипломатик муносабатлар 1993 йил 15 февралда ўрнатилган. 2025 йилнинг май ойида ушбу давлатга Ўзбекистоннинг янги элчиси тайинланди.
Изоҳ (0)