“Ўзгидромет” 19 август, сешанба куни учун об-ҳаво прогнозини эълон қилди. Унга кўра, ҳарорат душанба кундаги кўрсаткичга нисбатан кўтарилади.

Тошкент шаҳрида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 17-19 даража, кундузи 33-35 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-16 метр/секундгача кучайиши, чанг-тўзон билан кузатилиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 32-37 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 17-22 даража, кундузи 35-40 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бир оз булутли, баъзи жойларда ўзгарувчан бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 метр/секунд тезликда эсади.
- Ҳарорат кечаси 15-20 даража, кундузи 30-35 даража бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 метр/секунд тезликда эсади, баъзи жойларда 13-18 метр/секундгача кучайиши мумкин.
- Ҳарорат кечаси 12-17 даража, кундузи 21-26 даража бўлади.
Изоҳ (0)