Италия терма жамоаси ва “Интер” клуби марказий ҳимоячиси Алесандро Бастони ёзги трансфер ойнаси вақти Англия Премер Лигаси жамоасига ўтиши мумкин эди. Бироқ бу трансфер амалга ошмайдиган бўлди. Бу ҳақда La Gazzetta dello Sport нашри хабар берди.

Манбага кўра, Лондоннинг “Челси” клуби 25 ёшли футболчини харид қилиш истагини билдирган ва унинг учун 50 миллион евро таклиф қилган. Бироқ “нерадзуррилар” жамоанинг асосий футболчиларидан бири бўлган Бастонини қўйиб юборишни истамади ва “Челси”га рад жавобини берди.
Айни пайтда “Интер” ҳимоячиси Бенжамин Паварга Франциянинг “Лилль” ҳамда Саудия Арабистонининг “Неом” клубларидан жиддий таклифлар тушмоқда. Футболчининг клубни тарк этиш эҳтимоли юқори. Агар Павар кетадиган бўлса, миланликлар ҳимоя чизиғида муаммоларга дуч келиши мумкин. Шу боис клуб раҳбарияти Бастони учун бўладиган ҳар қандай таклифни қатъиян рад этишга қарор қилган.
- Ўтган мавсумда Бастони “Интер сафида жами 57 та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 2 та гол ва 6 та голли узатма ёздириб қўйган.
- Унинг “Интер” билан амалдаги шартномаси 2028 йил ёзигача мўлжалланган.
- Transfermarkt маълумотига кўра, футболчининг қиймати 80 миллион еврони ташкил этади.
Изоҳ (0)