Косметика воситалари аёллар гўзаллиги ва парваришида ўз ўрнига эга, аммо уларнинг таркибида соғлиқ учун хавфли моддалар мавжуд бўлиши мумкин. Масалан, АҚШда косметик воситалар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган 38 хил модда тақиқланган. Бироқ афсуски, улардан баъзилари ҳали ҳам гўзаллик саноатида мунтазам қўлланилади. Қуйида улардан энг хавфлиларини келтирамиз.

Лилия алдегиди (Butylphenyl methylpropional) — косметикага ёқимли лилия гули ҳидини берувчи моддадир. У кучли яллиғланишни келтириб чиқариши мумкин. Шунингдек, ушбу модда репродуктив ва эндокрин тизим учун зарарли деб топилган.
Ацеталдегид (Уксусли алдегид, этанол) — озиқ-овқатлар консерванти, эритувчи ва косметикада парфюмерия сифатида қўлланилади. У турли мевалар исини, масалан, олма ҳидини беради. Катта миқдорда ишлатилганда терини қизартириб юборади ва аллергия беради.
Циклотетрацилоксан (Cyclotetrasiloxane) — кремний асосидаги таркибий қисм бўлиб, шампунлар, кондиционерлар, сочга сепадиган лак ва серумларга қўшилади. Бошқа силиконлар сингари сочлар жилоли ва силлиқ бўлишини таъминлайди. Тери ва соч юзасида тўпланмаса ҳам, у сув таъминотида қолиши мумкин. Ушбу модда эндокрин тизимга салбий таъсир кўрсатиши мумкин. Бугунги кунда йирик косметика брендлари ушбу моддадан фойдаланмайди. Циклотетрацилоксанни ўз ичига олган камида 120 та маҳсулот мавжуд. Уларга барча турдаги праймерлар, тонал кремлар, кўз подводкаси, соч учун косметика ва бошқалар киради.

Фитонадион (Витамин К) — юз сивороткалари ва айниқса, кўз атрофидаги тери учун мўлжалланган кремлар таркибида учрайди. Ушбу модда кўз тагидаги қора доғларга фойдали деган назария мавжуд. Аммо ушбу қўшимчанинг кучли аллергия бериш ва кўзни яллиғлаш эҳтимоли юқори. Тиббиётда фитонадион қоннинг ивиши билан боғлиқ касалликларда қўлланилади.
Формалдегид — контаминант ва кансероген модда бўлиб, сочни текисловчи кератин ва релаксатор кабилар таркибида учрайди. Ушбу маҳсулотни қўллаш пайтида қиздирилганда формалдегид рангсиз газ бўлиб ажралиб чиқади ва шамоллатилмаган хонада қолиб кетган бундай газ нафас йўли ва ўпка учун заҳарли модда сифатида таъсир қилади. Тадқиқотлар шуни кўрсатадики, сочларни кимёвий текислаш воситаларидан фойдаланадиган аёлларда бачадон саратони ривожланиш хавфи юқори бўлади.

Парабенлар (хусусан, метҳил, пропил, бутилопарабен) — эстроген каби таъсир кўрсатиши мумкин, баъзи тадқиқотларда сут безлари саратонидаги тўқималарда аниқланган. Утро-парабен ҳайвонларда саратон келтириб чиқариши баъзи тадқиқотларда келтирилган, лекин IARC томонидан расмий саратонга олиб келувчи модда, деб эълон қилинмаган
Триклосан — антибактериал компонент сифатида, қўлланилади. У антибиотикка чидамлиликни камайтириши ва гормонлар фаолиятини бузиши мумкин. Баъзи мамлакатларда, хусусан, Европа давлатларида тақиқланган.
Изоҳ (0)