• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12357.09
    • RUB153.49
    • EUR14330.52
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Мода оламида янги амбассадорлар: жаҳон брендларини намойиш қилувчи машҳур спортчилар (фото)

    Брендларнинг спортчилар билан ҳамкорлиги икки томонлама фойдали жараён ҳисобланади. Баъзида машҳурлар бутун дунёга тарқаладиган нохуш вазиятлар ва жанжалларга аралашиб қолишади. Спортчилар эса ўз обрўларини жуда эҳтиёткорлик билан сақлашади, чунки бутун жамоа, ҳатто мамлакатнинг нуфузи хавф остида қолиши мумкин. Бундай шахс билан шартнома тузиш анча ишончли, чунки навбатдаги шов-шувли ҳодисадан сўнг шошилинч равишда шартномани бекор қилиш ва кечирим сўрашга тўғри келмайди.

    Киллиан Мбаппе — Dior

    Dior Homme тармоғининг ижодий директори Ким Жонс 2021 йилдаёқ Киллиан Мбаппени мода оламига олиб кирган — ўшанда у фақат Sauvage атирларини реклама қилган. Кейинчалик ПСЖ футболчиси Dior костюмларида кўрина бошлади, аммо бу ҳали ҳам расмий ҳамкорлик ҳисобланмаган. Одатда спортчилар каттароқ гонорар талаб қилишлари ёки шунчаки мода оламига қўшилишни истамасликларı сабабли брендлар юзига айланишдан бош тортади. Бироқ Ким Жонс Киллиани тўлақонли шартнома тузиш керак бўлган амбассадор деб ҳисобламаган, шу боис футболчи узоқ вақт давомида фақат атирларни намойиш этиб келган.

    2025 йилга келиб янги ижодий директор Жонатан Андерсон Киллиан билан тўлиқ шартнома имзоламагунча вазият ўзгармади. Киллиан ва Dior уйи ўртасидаги ҳамкорликнинг натижасини ҳозирча баҳолаш қийин, бироқ агар бренд спортчи билан шартномани узайтирган ва унга кийимлар тўпламини тақдим этишни ишониб топширган бўлса, демак, атир савдоси ажойиб натижа кўрсатган бўлиши керак.

    Янник Синнер — Gucci

    2023 йилда икки ёрқин италиялик — Gucci уйи ва теннисчи Янник Синнер ўртасида ажойиб ҳамкорлик бошланди. Бу ҳамкорлик дарҳол афсонавий тус олди: Янник Уимблдон тарихида биринчи бўлиб махсус буюртма асосида тайёрланган юқори ҳашаматли бренд сумкаси билан кортга чиққан ўйинчига айланди. Халқаро теннис федерациясининг рухсатини олган бу пиар ўзини тўла оқлади — ҳам спортчи, ҳам бренд ўзларига етишмаётган эътиборни жалб қилишди. Айниқса Янник учун бу муҳим эди, чунки ўшанда у илк бор “Катта дубулға” мусобақасининг ярим финалига чиққанди. Ўшандан бери Янник ва Gucci яқин ҳамкорликда ишламоқда: спортчи бренд реклама кампанияларида, унинг спорт тадбирларида ва ҳатто мода намойишларида ҳам иштирок этмоқда.

    Даниил Медведев — Bovet

    Бошқа брендлар теннискор трендига эндигина эргашишни бошлаганида, Швейцариянинг Bovet соат ишлаб чиқарувчилари аллақачон бу йўналишнинг бошида турар эди. Улар 2019 йилда Даниил Медведевни ҳамкорликка таклиф этиб, у билан 2026 йилгача шартнома тузди. Истиқболли спортчини жалб қилиш ғояси бренд асосчиси Паскал Раффига тегишли бўлиб, у россиялик юлдузни биринчи “Катта дубулға” турниридан олдиноқ пайқаган эди.

    Эилин Гу — Tiffany & Cо

    Ҳозирда Хитой ва Корея дунёдаги энг машҳур мамлакатлар қаторига киради. Дунё тобора Осиёга юзланмоқда ва Жанубий Кореянинг Blackpink гуруҳи аъзолари Женни ва Лисанинг дунёнинг асосий трендсеттерларига айланаётгани бунинг яна бир исботидир. Гарчи айдоллар кутилган мода йўналиши бўлса-да, йирик брендлар Осиё спортчиларига ҳам қизиқиш билдира бошлашди. Бу рўйхатдаги Эйлин Гу АҚШда машқ қиладиган ва Хитой номидан чиқиш қиладиган фристайлчи бўлиб, у 2021 йилда Tiffany & Cо билан шартнома тузди. 2022 йилда эса Эйлин Пекин Олимпиадасида олтин медаллни Tiffany & Cо узукларини таққан ҳолда намойиш қилди.

    Льюис Ҳемилтон — Dior

    Формула-1 пойгачисининг брендлар билан ҳамкорлиги 2017 йилда Tommy Hilfiger реклама кампаниясидан бошланган. Бу ҳамкорлик 2024 йилгача давом этди. 2019 йилда эса бренд ва спортчи биргаликда чиқарган коллекция бир неча кун ичида сотилди. Льюиснинг эътироф этишича, мода унга ўзини эркин ифода этиш имконини беради. Спортчи Valentino билан шартнома имзолаб, дарҳол унинг асосий ранги — Pink PP нинг юзига айланди.

    2024 йилда Льюис янада юқорига кўтарилди: Dior Hommе билан ҳамкорлик шартнома имзолади ва тоғ чанғиси спорт коллекциясини намойиш этилди.

    Юзуру Ханю — Gucci

    Осиё бозорини қамраб олиш ва айниқса ёш аудиторияни жалб этиш учун Gucci 2024 йилда Юзуру Ханюни ҳамкорликка таклиф этди. Бироқ унинг Эйлин Гудан фарқи шундаки, Юзуру 2022 йилда спортдаги фаолиятини якунлагандан сўнг бренд билан шартнома имзолашга қарор қилди. Илгари у йирик брендлар билан ишламаслик қоидасига амал қилиб, бутун эътиборини карьерасига қаратган эди. Ҳозирда Юзуру бренднинг кўргазмалари ва бошқа тадбирларида иштирок этмоқда, шунингдек, Gucci кийимларида тадбирларга ташриф буюрмоқда.

    30 июл, 08:28   Изоҳ (0)   3296
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    90 йиллар юлдузлари кинога қайтмоқда: карьерасини қайта тиклаётган Голливуд актрисалари

    29 июл, 20:55

    Капитан Ҳук, Скар, Круэлла: Disney ёвуз қаҳрамонларни яратишда кимлардан илҳомланган?

    29 июл, 20:15

    Йўргакданоқ ҳашаматли ҳаёт: юлдузларнинг туғилиши биланоқ миллионерга айланган фарзандлари

    29 июл, 19:10

    Машҳур актёрлар ҳар бир сериал учун қанча гонорар олади?

    29 июл, 16:41

    Фақат малика Диана ва қирол Чарльз эмас: атрофдагиларнинг қаршилигига қарамай турмуш қурган қироллик вакиллари

    29 июл, 14:50

    Барбод бўлган карьера ва қимматга тушган ажрим: хиёнати кутилмаганда фош бўлган миллиардерлар

    29 июл, 11:51
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 

     

    Тавсия этамиз

    Яҳудийларнинг “Тарихий ватан” ва “Буюк Исроил” ҳақидаги пуч даъволари: Фаластин аслида кимга тегишли?

    23 август, 13:22

    “Руснинг шармандали блицкриги”. Уруш тақдирини белгилаб берган Киев жанги қандай якунланган эди?

    22 август, 20:08

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ Украинага 3000 дан ортиқ узоққа учадиган ракеталар беради — WSJ

    Дунё | 24 август, 23:21

    Шавкат Мирзиёев Зеленский ва Украина халқини Мустақиллик куни билан қутлади

    Ўзбекистон | 24 август, 22:56

    Исроил армияси Яман пойтахтига ҳужум қилди (видео) 

    Дунё | 24 август, 22:13

    Ўзбекистон элчихонаси Украинани мустақиллик куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 24 август, 21:44

    Путин ядрочилар билан махфий йиғилиш ўтказди

    Дунё | 24 август, 21:10

    Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ ҳарбийлар ва ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимларини мукофотлади — рўйхат

    Ўзбекистон | 24 август, 20:20

    Ўзбекистонда 40 кунда фермер хўжаликлари 30,6 млрд сўмлик электр энергиясини талон-торож қилди

    Тошкент вилояти | 24 август, 20:12

    Шимолий Корея янги зенит ракеталарини синовдан ўтказди (фото)

    Дунё | 24 август, 18:57
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.