• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12413.79
    • RUB154.86
    • EUR14468.27
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Шоу-бизнес

    Барбод бўлган карьера ва қимматга тушган ажрим: хиёнати кутилмаганда фош бўлган миллиардерлар

    Яқинда Coldplay гуруҳининг концертида юз берган ҳолат ижтимоий тармоқларда яшиндек тарқалди. Миллиардер Энди Байрон шоуга рафиқаси эмас, балки севгилиси — кадрлар бўлими раҳбари Кристин Кабот билан ташриф буюрди. Бу “саргузашт” сирлигича қолиши мумкин эди, аммо концерт пайтида тасодифан жуфтлик камерга тушиб қолди ва бир-бирини қучоқлаб турган вақтида жонли эфирда кўрсатилди.

    Foto: The Day
    Фото: The Day

    Видеоролик қисқа фурсатда тарқалиб, миллионлаб марта томоша қилинди. Натижада Байрон нафақат ишидан, балки оиласидан ҳам айрилди — унинг рафиқаси ажрим учун ариза берди. Худди шундай тақдир Кристин Каботни ҳам кутмоқда: эри бундай очиқ-ойдин хиёнатни кечира олмади. Бутун дунёга маълум бўлган ушбу воқеа ўтмишда жамоатчилик эътиборини тортган бошқа йирик можароларни ҳам эслатиб юборди. Қуйида хиёнати қимматга тушган уч нафар миллиардер ҳақида сўз боради.

    Билл Гейтс — 27 йиллик никоҳнинг тугашига сабаб бўлган хиёнат

    Foto: The Day
    Билл Гейтс ва Мелинда Гейтс
    Фото: The Day

    Microsoft асосчиси Билл Гейтс узоқ йиллар намунали оила бошлиғи сифатида кўрилган. Унинг Мелинда Френч билан ришталари мустаҳкамдек туюлган, аммо 2021 йил улар ажрашганини эълон қилди. Расмий сабаби очиқланмаган бўлса-да, ОАВ орадан кўп ўтмай бунинг тагига етди.

    Маълум бўлишича, Гейтс 2000 йилларда Microsoftʼдаги бир ходим билан яқин муносабатда бўлган. Орадан йиллар ўтиб, 2020 йилда ўша аёл компания директорлар кенгашига хат йўллаб, бўлган воқеаларни баён этган. Аёл Гейтснинг рафиқаси Мелиндага ҳам бу ҳақда хабар етказиш кераклигини талаб қилган. Орадан кўп ўтмай, жуфтлик ажрашган, чунки Мелинда бу муносабатни кечира олмаган.

    Ажрим Гейтсга 5 миллиард долларга тушди. Молиявий йўқотишдан ташқари, унинг обрўси ҳам жабр кўрди.

    Илон Маск: тугамас севги можаролари ва сир тутиладиган фарзандлар

    Foto: The Day
    Илон Маск ва Граймс
    Фото: The Day

    Tesla ва SpaceX раҳбари Илон Маск доимий равишда ОАВ диққат марказида бўлган. Унинг шахсий ҳаёти эса тартибсизлик ва можаро билан тўла. 2022 йилда Business Insider журнали Neuralink компанияси операцион директори Шивон Зилисдан Маскнинг фарзанди борлигини фош қилди. Бу ҳолат бир йилдан ортиқ яширилган эди.

    Қизиғи шундаки, ўша пайтда Маск расмий равишда хонанда Граймс билан муносабатда эканини яширмаган эди. Улар аллақачон бир ўғил ва суррогат она орқали туғилган қизни бирга тарбиялаётганди. Демак, Маск деярли бир вақтда икки аёлдан фарзанд кўрган. Граймс бу ҳақда матбуотдан билиб қолганини айтди. Маск унга “Ер аҳолисини кўпайтириш” ниятида бўлганини айтиб ўзини оқлади.

    Foto: The Day
    Илон Маск ва Шивон Зилис
    Фото: The Day

    Ушбу воқеани яшириш учун Маск Зилисга миллионлаб доллар тўлаган, болага нисбатан оталик маълумотларини ўзгартириш мақсадида судга ҳам мурожаат қилган. Аммо ҳужжатлар ОАВга сизиб чиққан. Граймс эса ниҳоят Маск билан бутунлай ажрашиб, 2023 йилда алимент талаб қилган.

    Расмий маълумотларга кўра, Илон Маск 4 аёлдан 14 фарзанднинг отаси, бироқ The Wall Street Journalʼнинг янги текшируви Қўшма Штатлар жамоатчилигини ларзага солди: аслида Маск ворисларнинг бутун бир “легиони”га эга бўлишга улгурган экан.

    Миллиардер бугунги кундаги энг муҳим муаммо сифатида туғилиш даражасининг пасайишини кўрмоқда. У ўзини пронатализм тарафдорлари сафида эканини очиқ тан олади — улар ушбу муаммонинг сиёсий ва маданий ечимларини амалга оширишга интилаётган кишилардир.

    Маскнинг нечта фарзанди борлиги аниқ эмас. The Wall Street Journalʼнинг яқин доиралари ва аноним манбалари 14 рақами анча камайтириб кўрсатилган, деб таъкидламоқда.

    Жефф Безос: журналистлар томонидан фош этилган хиёнат ва жуда қимматга тушган ажрим

    Foto: The Day
    Фото: The Day

    Amazon асосчиси Жефф Безоснинг хиёнати 2019 йил январида National Enquirer томонидан фош этилди. Нашр унинг собиқ Fox News бошловчиси Лорен Санчес билан бўлган хатларини қўлга киритди.

    Санчес таниқли продюсер Патрик Уайтселга турмушга чиққан эди. Безос билан у 8 ой давомида яширин учрашувларда бўлган, хусусан, махфий саёҳатлар ва ҳашаматли виллаларда вақт ўтказган. Бу вақтда Безос Маккензи Скотт билан қонуний никоҳда бўлгани жамоатчилик танқидига сабаб бўлган

    Ажрим жараёнида Маккензи кутилмаганда ўзини оғир ва вазмин тутди. Безос атиги уч ой ичида молиявий келишувга эришди. Маккензи Amazon акцияларининг 4 фоизини олиб, 38 миллиард долларга эга бўлди, бироқ компания барқарорлиги учун назорат пакетини Безосда қолдирди.

    Сўнг 2021 йилда Безос Amazon бош директорлигидан кетди ва бу қарорини “янги лойиҳаларга эътибор қаратиш” деб изоҳлади, бироқ кўпчилик буни жамоатчилик босимига боғлади. Унинг Blue Origin компанияси ҳам танқид остида қолган эди.

    Узоқ йиллик “соддадил ва ишчан тиришқоқ миллиардер” образи қулаб тушди. У мемлар ва кинояли материалларнинг асосий қаҳрамонига айланди. 2023 йилда Санчес уларнинг романи Безос ҳали ажрашмаган вақтда бошланганини тан олди — бу эса ҳолатни янада салбий тусга келтирди.

    Улар яқинда ҳашаматли тўй қилишди, аммо жамоатчиликдаги салбий кайфият ҳанузгача изсиз кетгани йўқ. Amazonʼнинг собиқ ходимлари ҳатто Безосга нисбатан корпоратив ахлоқни бузганликда айблаб судга мурожаат қилишди.

    29 июл, 11:51   Изоҳ (0)   2929
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email
    #оила#хиёнат#муносабатлар#ажрим#можаролар

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Pepsi Taste Challengе 2025: Pepsi яна олдинда — Ўзбекистонда 59,28% овозга сазовор бўлди  


    Universalbank ўзини ўзи банд қилган фуқаролар учун янги “Микрокредит 300 ”ни ишга туширди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    UZTELECOM симли интернетни модернизация қилмоқда: абонентлар GPON ва FTTx орқали 100 Мбит/с дан юқори тезликка эга бўладилар


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Imzo Glass маҳсулотлари Буюк Британияга экспортга юборилди


    Келажак – бугунги қилган ҳаракатингиз самарасидир. Ўзингизга ишонч эса ҳар қандай ютуғингизнинг бошланиши 


    HAVAL Ўзбекистонда янги моделларни намойиш этди: HAVAL H6 Facelift ва HAVAL H9 тақдимот кечаси


    Accor Тошкентда Swissôtel Tashkent очилишини нишонламоқда, швейсария услубидаги ҳашшаматни Ўзбекистон пойтахтига олиб келмоқда


    Mobiuz Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида 5G нинг янги имкониятларини очмоқда


    Kapitalbank ва Корпоратив спорт ассоциацияси ҳамкорлик меморандумини имзолади


    BI Group Ўзбекистонда турар жой биносининг зилзилабардошлигини очиқ синовдан муваффақиятли ўтказди


    Smart Business Ўзбекистонда UZCARD ва Humo карталарини қабул қилиш учун ягона ечимни тақдим этади 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” 1 трлн 273 млрд сўмлик ипотека кредити ажратди


    “Трастбанк” кичик бизнесни ривожлантириш учун 1 млрд сўмгача кредит таклиф этади

     

    Тавсия этамиз

    Ислом Каримовнинг собиқ матбуот котиби “Отамдан қолган далалар” фильми тақиқланиш сабабини ошкор қилди 

    21 август, 11:58

    Туркияда оёқ суякларини синдириб, бўйни ўстириш операцияси оммалашмоқда (фото)

    21 август, 11:52

    Ҳисоб палатаси нега ҳисобдор эмас?

    20 август, 19:50

    АҚШ президенти 6 та урушни тўхтатганини даъво қилди. Аслидачи?

    20 август, 11:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Андижонда 811 та ҳолатда жамоат жойларида тиғли буюмлар олиб юрган фуқаролар аниқланди

    Ўзбекистон | 23 август, 00:05

    Бухорода икки йилда бир марта халқаро санъат биенналеси ўтказилади

    Ўзбекистон | 22 август, 23:50

    “Ишламаса, ана катта кўча” — Эркинжон Турдимов Сирдарёда боқимандалар кўпайиб кетганини айтди

    Ўзбекистон | 22 август, 23:41

    Руминия иттифоқчиларга ҳарбий базаларини очишга тайёрлигини билдирди

    Дунё | 22 август, 23:35

    Венесуэла АҚШ билан урушга тайёрланяпти

    Дунё | 22 август, 23:25

    Ўзбекистон реал иш ҳақи ошиши бўйича қўшни давлатлардан ортда қолмоқда — ҳисобот

    Иқтисодиёт | 22 август, 23:15

    Хитойда ўтказиладиган ШҲТ саммитига 20 дан ортиқ давлат раҳбарлари ташриф буюради

    Дунё | 22 август, 23:05

    АҚШ Федерал қидирув бюроси агентлари Трампнинг собиқ маслаҳатчиси Жон Болтоннинг уйида тинтув ўтказган

    Дунё | 22 август, 22:55

    Коинотда Қуёш тизимининг сирларини сақлаётган вақт капсуласи топилди

    Дунё | 22 август, 22:40
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.